Translation is not possible.
КАСАЛЛИКЛАРНИНГ САБАБЛАРИ
ҚОН ОЛДИРИШ (хожамот)
«Кимки (Ҳижрий) ойнинг ўн еттинчи, ўн тўққизинчи ва
йигирма биринчи куни хожамот килса (қон олдирса),
ҳар дарддан шифо топади». (Ҳадис)
Иссиқликнинг шиддатидан қон олдириш орқали қутилинг.
Зеро, қон қуюқлашади ва одамни хаста қилади,
ҳатто ўлдиради. (Ҳадис)
Ҳар қандай бир касалликдан қутилиш ва соғлиқни сақлаш мақсадида
тананинг маълум жойларидан ингичка ва капиляр томирлардан қон
олишга, «Ҳожамот» дейилади.
Туққан ва ҳайзи тартибли келадиган соғлом аёлларнинг қон олди-
ришга эҳтиёжи йўқдир. Қадимда доимий курашиш ва ов қилишга маж-
бур бўлган соғлом эркакларнинг ҳам қон олдиришга эҳтиёжи бўлмаган.
Чунки улар урушларда қон йўқотишарди ва тез-тез оч қолишарди. Бу-
гунги кунда эса, кўп рўза тутган, оз еган ва етарли миқдорда ҳўл мева
ва сабзавот еган соғлом эркакларнинг қон олдиришга эҳтиёжи йўқдир.
Аммо замонамизнинг аксарият аёл ва эркаклари ширин, тузли, ўта
ёғли ва аралашмали тайёр егуликларни аралаштирган ҳолда, боз устига,
кунига 3-4 марта еганлари учун қон олдиришга катта эҳтиёжлари бор.
Пайғамбаримиз (с.a.в.)нинг хожамотга тегишли кўп марта айтилган
ҳадиси шарифи қон олдиришнинг муҳимлигини кўрсатмоқдадир. Бу
ҳадисларнинг бир қисми шулардир:
Меърожда, “Ё, Муҳаммад (с.a.в.)! Умматларинггa қон олдириш
(хожамот)ни амр эт. Xожамотда сиз учун шифо бордир”, демаган
фариштани учратмадим.
Xожамот бутун хасталикларга шифодир.
Шифо берувчи нарсаларнинг энг хайрлиси хожамотдир.
Кимки қoн oлдирса, ҳар қандай бир шифо кўрмасдан, унга бир за-
рар келтирмайди.
Бўйиндан ва кураклар oрaсидан қон олдиринг.
Бошдан қон олдириш (унга Пайғамбаримиз (с.a.в.) “Жон қутқарувчи”
дерди) етти дардга шифодир: жиннилик, бош оғриғи, мохов, ғафлат
босиш, тиш оғриғи, бош айланиши.
Жаброил алайҳиссалом қон олдиришни шу қадар тавсия қилдики,
бунинг ўта зарур эканлигини тушундим.
Оч қоринга хожамот ақлни ва хотирани кучайтиради. Тўқ қоринга
хожамот дарддир.
Ойнинг (ҳижрий) 17, 19, 21-чи кунларида, пайшанба, душанба ва
сешанба, рўзали бўлсангизда, қон олдиринг. Жума, шанба, якшанба,
чоршанба кунларидан сақланинг (қон олдирманг). Бош чуқуридан қон
олиш паришонхотирликка олиб келади. Бундан сақланинг. Кимки қон
олдираркан, “Оятул Курси”ни ўқиса, қон олдиришдан фойда кўради.
Оч қоринга хожамотда шифо ва баракат бордир. Ақлни ва хоти-
рани зиёда қилади.
Пайшанба куни Аллоҳнинг баракати туфайли қон олдиринг.
Жума, шанба ва якшанба кунлари хожамотдан сақланинг. Душанба
ва сешанба кунлари қон олдиринг. Чунки бу кунлар Аллоҳ томонидан
Айюб (а.с.)га берилган балодан сақловчи кунлардир. Чоршанбадан
ҳам сақланинг. Зеро, Айюб (а.с.)нинг хасталиги шу куни келди. Мо-
хов ва ўлат касаллиги чоршанба куни ёки чоршанба кечаси давомида
пайдо бўлади.
Қон олдирмаганлар бурунлари қонашидан ва бавосил (геморрой)
қонашидан, аёллар эса ортиқча ҳайз кўришидан қўрқмасликлари керак.
Бу қонашлар - табиий “қон олдириш”дир ва бу қонашни тўхтатмаслик
лозимдир.
Xусусан, юқори қон босими туфайли бошланган бурун қонашини
тўхтатиш тўғри эмасдир.
Қадимги ҳакимлар (шифокорлар) бундай ҳолатларда киши ҳушидан
кетгунча ҳеч қандай тиббий муолажа қилмаганлар. Ҳушидан кетиш би-
лан биргаликда юрак уришлари ва қон айланиши секинлашиши сабабли
ҳар турли қон кетиши ўз-ўзидан тўхтайди.
Бугун тайёр таом истеъмол қилган болалар орасида бурун қонаши
кўп учрамоқда. Бу қонаш сунъий овқатлар билан озиқланиш, оз рўза ту-
тиш ва ичакларнинг бузилиши туфайли қондаги зарарли моддаларнинг
ортишидан безовта вужуднинг ўзини ҳимоя қилиш йўлларидан биридир.
Вужуд тоза қонни ҳеч қачон ташқарига чиқармайди. Қонаб отилган
қон, шубҳасиз, заҳарли, ифлос қондир. Асосан, бу турдаги қонашлар
ҳижрий ойнинг 13-чи, 14-чи, 15-чи (тўлиной) кунларида ва 29-чи, 30-
чи, 1-чи (янги ой) кунларида бўлади. Бу кунларда ойнинг таъсири билан
денгизлар ва дунё юзи тозаланади. Ёмғир ёғади, шиддатли шамоллар
хаста ва ёши улуғ дарахтларни букади.
Бу кунларда, дунё ўзини тозалагани каби, инсон вужуди ҳам ўзини
тозалайди: касалликлар кучаяди, сурункали қонашлар кўпаяди, аёллар
хайз кўради ва ҳоказо.
Вужуд сурункали бачадон қонаши, бавосил (геморрой) ва бурун
қонаши билан ортиқча ва зарарли моддалардан ўзини тозалайди, қон
кўпайиб кетишидан сақлайди. Бу қонашларни тўхтатиш соғлиққа за-
рар келтиради. Қонаш орқали ташқарига чиқмай қолган ортиқча ва
заҳарли моддалар вужудда тўпланади ва менингит, ўрта ва ички қулоқ
яллиғланиши каби яллиғланиш касалликларига, ангина, ревматизми,
буйрак яллиғланиши касалликлари; парапроктит ва юрак хасталиклари,
ҳатто сил (туберкулёз), садаф (псориаз), пес (витилиго), ўпка саратони
(раки) ва моховга сабаб бўлиши мумкин.
Ҳар ой 100-150 гр. ҳатто баъзи шароитларда 250-300 гр. қон
йўқотилиши зарарли эмас, фойдалидир.
Xожамoт - тиқилган ва энг кўп зарарли модда тўпланган жойлардаги
ингичка ва капиляр томирлардан қон олинишидир.
Катта томирлардан қон олдириш ҳам бор. Мисол учун, ўнг тирсак-
нинг венасидан қон олинса - жигар, чап тирсакнинг венасидан қон ол-
дирса - талоқ касалликларига фойда бўлади.
Лекин беморга қон берилиши ва донорлик таҳликасиз эмасдир. Бу
ерда унитилмаслиги керак бўлган нарса - қоннинг харом бўлгани ва ҳеч
бир шаклда қўлланмаслик лозимлигидир. Қуръони Каримда - “ҳаром”,
илмиҳолларда - “нажосат” дейилган қон инсонга қандай шифо бўлиши
мумкин? (Қаранг: «Бақара:173», «Моида:3», «Анъом:145»).
Бизга «Аллоҳ ўлмаслик учун бир оз қон истеъмол қилишга изн
берган-ку?», дейишлари мумкин.
Бу саволга жавоб беришдан олдин, ҳазм жараёнининг тўрт босқичдан
иборат эканлигини эслатишимиз керак: биринчи ҳазм - оғизда,
ошқозонда, ичакларда, иккинчи ҳазм - жигарда, учинчи ҳазм - қонда,
тўртинчи ҳазм ҳужайраларда содир бўлади.
Ҳар қандай ҳаром овқат - агар у оз миқдорда, ўлмаслик учун ейилган
бўлса - илк учта ҳазмда энг хавфли зарарлардан тозаланади ва тўртинчи
ҳазмга мумкин қадар тозаланган ҳолда келади.
Яна бир муҳим хусус шундаки, ҳар ейилган луқма учта ҳазмни кечиб,
тўртинчи ҳазмда ҳужайраларнинг митохондрияларида электромагнетик
тўлқинлар ишлаб чиқаради, бу - ислом дини нуқтаи назаридан - Аллоҳга
зикрдир.
(18 минг оламдаги бутун жонли ва жонсиз борлиқлар Аллоҳни да-
вомли ва мажбурий зикр қиладилар. Факат инсон зотига, Аллоҳни зикр
этиш ёки этмаслик ихтиёри берилган. Инсон бир нафс ўлароқ, Аллоҳни
зикр этмаслиги мумкин, аммо унинг баданидаги бутун ҳужайралар, 18
минг олам борлиқлари каби, давомли ва мажбурий зикрдадир).
Энди, «Аллоҳ ўлмаслик учун бир оз қон истеъмол қилишга изн
берган-ку?», деган эътирозга жавоб берамиз: Аллоҳ бизга қонни 1-нчи
ҳазмга, яьни оғиз йўли ила олишга изн бергандир.
Агар бегона 1-нчи ва 2-нчи ҳазмларни ҳатлаб ўтиб, тўғридан-тўғри
қон томирларига, яьни 3-нчи ҳазмга юборилса, қон ҳужайраларга
ҳаромдан тозаланмаган ҳолда боради, натижада, ҳужайралар Аллоҳга
зикр хусусиятини йўқотади.
Егуликдаги ҳалол ва ҳаромнинг ҳикмати будир.
Бир кимса ҳаром қонга тилининг учини текизса, қиёматда манглайи-
да “Бу одамнинг Аллоҳ раҳматидан умиди йўқдир”, деган ёзув билан
тирилади. (Ибн Аббос (р.a.)дан,” Рамуз ал Ҳадис”)
Пайғамбаримиз (с.a.в.) қон олдирганда, чиққан қоннинг тупроққа
кўмилишини амр этган: “Шу тўрт нарсани тупроққа кўминг: қонни,
тирноқларни, сочларни, чақалоқнинг киндик боғи билан биргаликда-
ги йўлдошини”.
Қонсизлик ва қон кетишини қон алмаштириш ва кўп ейиш эмас, бал-
ки уч кунлик очлик, яшил япроқли сабзавотлар ва xожамoт билан даво-
лайди.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.
НАДАВИЙ. МУСУЛМОНЛАРНИНГ ХАТОЛАРИ ТУФАЙЛИ ДУНЁ ҚАНДАЙ ЗАРАР КЎРДИ ДЕГАН КИТОБДАН
4-БОБ: МУСУЛМОНЛАРНИНГ ТАНАЗЗУЛИ
Бошланиши
Бир ёзувчи таъкидлаганидек, инсон ҳаётида икки хил воқеа борки, уларнинг аниқ вақтини ҳеч ким олдиндан айта олмайди. Бири – индивидуал ҳаётга, иккинчиси – жамиятнинг коллектив мавжудлигига тегишли. Бири – уйқунинг келиши, иккинчиси – миллатларнинг заволи (таназзули)дир. Ҳеч ким инсон қачон уйқудан уйғоқликка ўтишини ёки миллат қачон пасайишни бошлашини аниқ билмайди.
Бироқ Ислом халифалиги бундан мустасно. Агар биз унинг юксалиши билан таназзули ўртасида чизиқ ўтказмоқчи бўлсак, буни Хилофати Рошидийн билан араб империализмининг пайдо бўлиши ўртасида осонгина амалга оширишимиз мумкин.
Халифалик, аввало, динӣ институт эди. Унинг сиёсий хусусияти иккиламчи эди. Халифалик ўз диний йўналишини дастлабки тўрт халифа даврида сақлаб қолди. Чунки ўша пайтда унинг кемасини бошқариб турган одамларни Пайғамбар (с.а.в.)нинг тирик мўъжизалари дейиш мумкин эди. Улар эътиқодларининг барча соҳасини камраб олувчи ҳақиқий намуналар эди. Улар бир вақтнинг ўзида:
- Заҳид,
- Масжидда жамоат намозининг имоми,
- Воиз,
- Қози,
- Қонун чиқарувчи,
- Хазиначи,
- Қўмондон,
- Маъмур,
- Давлат арбоби эдилар. Шу сабабдан империядаги барча ҳокимият – маънавий ва дунёвий – бир киши (халифа)нинг қўлида тўпланган эди. У ўзини атрофида ўша (Пайғамбар) тарбиясини олган бир гуруҳ маслаҳатчилар билан ўраб олган эди. Халиф ўз маслаҳатчилари билан келишган ҳолда иш юритар, ва бу комил шогирдларнинг руҳи жамоатнинг бутун ҳаётига сингнб кетар, натижада миллатнинг маънавий ва дунёвий соҳалари ўртасида зиддият учун жой қолмасди.
Жиҳод ва Ижтиҳод
Исломда “Аллоҳнинг шоҳлиги” ва “Қайсарнинг шоҳлиги” алоҳида эмас, шунинг учун мусулмон халифалиги ёки имомат инсондан турли хил сифатларни талаб қилади. Халиф ёки имом юксак шахсий фазилатларга эга бўлиши, шундан ташқари жиҳод ва ижтиҳод эҳтиёжини ўткир ҳис қилиши керак. Ислом истилоҳида жиҳод – инсон ер юзидаги энг олий мақсад учун бор куч-қуввати, илм-маърифати, моли-дунёси, дили, тили ва ҳатто қалами билан ҳаракат қилиши, тўсиқларга дуч келганда матонат ва сабот кўрсатиши, ўлимигача бу йўлда собит туршидир. Мусулмон учун Аллоҳнинг розилигига тўла бўйсунишдан олийроқ мақсад йўқ. Бу эса инсоннинг барча сохта худоларга, ўз нафсининг ҳар қандай ҳавойи истаклари ва шаҳватларига қарши узоқ ва қаттиқ ички курашини талаб этади.
Қачонки инсон бунга эришса, у атрофидаги инсонлар ҳаётини яхшилаш, ўз оламида Аллоҳнинг ҳукмронилигини ўрнатиш учун маънавий жавобгарликни ҳис қила бошлайди. Бу ҳам афзаллик, ҳам заруратдир. Чунки кўпинча ёмон муҳитда яшаб, фақат индивидуал даражада Аллоҳга итоатли бўлиш қийин ёки мумкин эмас. Иккинчи ҳолат Қуръонда фитна деб аталган.
Исломда жиҳод инсон ҳаётининг абадий босқичидир. У турли шаклларда бўлиши мумкин. Улардан бири урушдир. У баъзан энг олий шакл бўлиб, унинг мақсади инсониятни куфр, имонсизлик, фасод ва маънавий бегоналик балосидан қутқариш, одамларга ҳаёт ва тўғри йўлни кўрсатиш, уларни Аллоҳдан бошқага сиғинишдан озод қилишдир. Жиҳод иштирокчилари учун нафақат ислом таълимоти ва одобларини, балки куфрнинг фалсафаси ва урф-одатларини ҳам яхши билиш жуда муҳим. Шундагина куфр ҳар қандай либосда бўлса ҳам унинг моҳиятини англаш мумкин.
Ҳазрати Умар (р.а.) айтган: “Мен исломда тарбия топган, аммо куфрни билмайдиган киши исломнинг ўзини бузиб юборишидан қўрқаман”. Ҳар бир мусулмон куфр йўлларини чуқур англай олмайди. Аммо ислом давлатини бошқарувчи ва унга раҳбарлик қилувчи киши бу борада яхши хабардор бўлиши керак. Мусулмон раҳбарлари ҳам имкони борича куч тўплаб, душманга жавоб беришга ҳар доим тайёр бўлишлари керак.
Ижтиҳод эса ҳаётнинг доимий ўзгариб турувчи талабларига жавоб бериш қобилиятидир. Бу исломнинг руҳига чуқур муҳрланиш ва ислом фиқҳининг асосий манбаларини комил билишни талаб қилади. Ижтиҳод шунингдек, табиат хазиналаридан исломга хизмат қилиш учун фойдаланиш қобилиятини, уларнинг куфр материалистлари қўлига тушиб, дунёда мусибат ва фахр-ғурур тарқатишига йўл қўймасликни ҳам ўз ичига олади.
Умавийлар ва Аббосийлар
Афсуски, дастлабки тўрт халифадан кейин халифаликни мерос қилиб олганларда мусулмонлик етакчилигидан кутиладиган маънавий-руҳий жиҳатдан керакли сифатлар мавжуд эмас эди. Улар миллатининг ёвузлик ҳислатлари, паст истаклари ва урф-одатларини енга олмадилар. Умавий ва Аббосий халифаларидан биттаси – Умар ибн Абдул Азиз (101-ҳ. вафот этган)дан бошқа ҳеч бири ислом талабларига тўлиқ мос келмаган.
Натижа исломнинг диний-сиёсий тузилишида девор пайдо бўлди: Дин ҳукмдорлари билан Давлат ўртасидаги бўлиниш юз берди. Диндан ҳеч қандай манфаат кўрмаган ва унга қизиқмаган халифлар фақат сиёсий ишлар билан машғул бўлиб, диний бурчларига бепарво бўла бошладилар. Диний масала кўтарилганда, улар ўз ишларига мос келадиган фатво берувчи олимларга мурожаат қилар, қолганларига эътибор бермас эдилар. Шундай қилиб, дунёвий ишлар диндан ажралиб қолди.
Диннинг таъсири заифлашгани сари мусулмонларнинг ахлоқ даражаси тез пасайди. Халифларнинг бузуқ ҳаёти (улар ислом ахлоқига намуна бўлишдан йироқ эди, баъзилари бутунлай тескари эди) бутун жамиятнинг ахлоқий тузилишига салбий таъсир кўрсатди. Қуръоннинг “Яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш” амри амалий аҳамиятини йўқотди, чунки у давлат томонидан қўллаб-қувватланмас эди. Эътиқод ҳушёрлиги сусайгани сари исломга зид бўлган омиллар мусулмонларга йўл оча бошлади, уларнинг эътиқодларининг софлигини бузди. Мусулмонлар бекорчилик, фароғат ва лаззатларга берилиб, дангаса ва ҳавойи нафсларининг қулига айландилар. Бундай шароитда улардан Пайғамбарнинг ҳақиқий издошларидек ўз бурчларини адо этиш ва уларга ишониб топширилган диний рисолатни олдинга суришни кутиш имконсиз эди.
Исломнинг аввалги кунларда мусулмонларда уйғотган гўзал таассуроти уларнинг маънавий таназзули туфайли йўқолди. Табиийки, мусулмон бўлмаганлар бу пасайишни исломнинг ўзига нисбат бердилар. Улар исломга бўлган ишончларини йўқотдилар. Бир европалик ёзувчи жуда тўғри таъкидлаганидек: исломнинг таназзули унинг вакилларининг самимийлигига бўлган ишонч бекор қилинган пайтдан бошланган.
Фалсафий софизм (форсун ва казийна)
Мусулмон мутафаккирлари табиий (астрономия, кимё, физика, ботаника, биология тиббиёт ва бошқалар) фанлардан грекларнинг метафизикаси ва теологиясига (илоҳиёт илмига) ўтдилар. Бу эса аслида уларнинг мифологиясининг тўғриланган нусхаси эди. Греклар ўз мифологияларига фалсафий атамаларни киритиб, мактаб схоластикасини жорий қилган эдилар. Уларнинг фалсафаси соф тахминий эди.
Қуръон руҳи, аксинча, классикликка қаршидир. Аслида мусулмонларга “Борлиқ ва Аллоҳ Сифатлари” ҳақида назарий баҳсларга киришишнинг ҳожати йўқ эди, чунки Қуръон уларнинг қўлига аниқ билимни берган эди. Лекин улар бу билимнинг қадрига етмадилар ва асосий эътиборни исломнинг ишончли маънавий ва моддий фаровонлигига қаратиш ўрнига (бу эса исломнинг дунё бўйлаб тарқалишига олиб келарди) энергияларини бефойда метафизик мунозараларга исроф қилдилар.
Диний бидъатлар
Шундай қилиб, мушриклик эътиқодлари ва одатлари мусулмон жамиятига сингиб кирди. Мусулмонларнинг бошқа халқлардан устунлиги фақат уларнинг динидан келиб чиқар эди. Аммо диннинг улуғлигининг сири – унинг Аллоҳ томонидан нозил қилинган Қонун эканлигидадир.
Мана шу – Аллоҳнинг ҳар бир нарсани комил қилиб яратган фаолиятидир” (Намл, 88)
Инсон аралашуви туфайли бу илоҳий Қонун булғанса, у ўзининг асл вазифасини – икки дунёда муваффақият ва файзли ҳаётнинг кафолати бўлишни йўқотади. Инсон ақли унга бўйсунмайди, инсон қалби эса унга ишонмайди.
Қайта тирилиш ва тикланиш
Шунга қарамай, диний асл қадриятлар ҳозиргача ўзгармай, бузилмай сақланиб келмоқда. Улар ҳар қандай бидъатлар, бузғинчиликлар, нотўғри талқинлар ва нотўғри манълардан холи ҳолда, бутун поклигича қолмоқда. Ислом ҳаргиз ўз эргашувчиларининг хатоларига кўз юммаган. У ҳамиша ҳушёр бўлиб, тўғрилаб, ислоҳ қилиб, насиҳат бериб турган. Қуръон ва Суннат – бузилмаган ва пок – ҳамиша шубҳа ва ихтилоф пайтида йўл кўрсатувчи ва ҳакам бўлиб турган.
Ислом тарихининг бутун босқичи ўз даврининг фитналарига қарши чиққан ва Пайғамбарларнинг ҳақиқий ворислари сифатида вақт синовларини қабул қилиб, миллатни тиклаган, унинг дунёвий ва маънавий ҳаётини барқарор этган, жиҳод ва ижтиҳодга мурожаат қилган масъулиятли, қатъиятли, мард инсонларнинг кураши билан ёритилгандир. Ана шу икки омил (жиҳод ва ижтиҳод) исломнинг динамиклигини ташкил этиб, унинг тузилишида ҳаргиза йўқолмайди. Улар ислом ичида тирик омиллар сифатида доимо ишлайди, энг қаттиқ туфонлар орасида ҳам диний маърифат чироғини баланд кўтарадилар. Шунинг учун ҳеч қачон зулмат бутун ислом оламини тўлиқ қоплаб ололмаган.
Худди шунингдек, тарихнинг ҳар бир танқидий босиқичида саҳнада миллатнинг мавжудлигига таҳдид соладиган ҳар қандай нарсани қайтариш учун илҳомланган бирор фаол, кучли шахс пайдо бўлиб турган. Шундай кўплаб фидокор ва азиз шахслар орасида иккитаси алоҳида танилган: Нуруддин Занги ва Салаҳуддин Айюбий.
Салиб юришлари ва Зангийлар сулоласи
Мусулмонлар Византия империясининг насронийлар учун муқаддас бўлган барча жойларни ўз ичига олган шарқий қисмини эгаллашгач, Европа уларга қарши озор беришни бошлаган эди. Аммо мусулмонлар ҳар қандай ҳужумни қайтариш учун етарли кучга эга бўлганлари сабабли, Европа насронийлари уларга даъво қилишга журъат эта олмасди. Аммо 11-аср охирига келганда вазият ўзгарди ва бутун Европа қитъасида Фаластин ва Сурия ислом мамлакатларига ҳужум қилиш учун улкан салиб қўшинлари тўплана бошланди.
1099-милодий (492-ҳижрий) йилда салибчилар Қудсни (Иерусалимни) эгаллаб, Фаластиннинг катта қисмига эга бўлдилар. Стэнли Лейн-Пул уларнинг бостириб киришини тасвирлайди: “Салибчилар эски ва янги ёғоч орасига пона каби кириб келдилар ва гоҳо Муҳаммадий империясининг танасини таноб-таноб қилиб ташлайдигандай туюларди”.
Насронийлар Қуддусга кирганларида бегуноҳ мусулмонлар устида содир этган тасвирлаб бўлмайдиган ваҳшийликлар ҳақида бир насроний тарихчи ёзади: “Кейин содир бўлган қирғин шу даражада даҳшатли эдики, салибчиларнинг Умар масжиди томон кетаётган отлари қонга тизгинларича ботарди. Гўдакларни оёқларидан ушлаб, уй деворларига уриб ўлдирар ёки шаҳар деворидан улоқтириб ташлардилар. Барча яҳудийлар эса ўз ибодатхоналарида тириклайин ёқиб юбориларди”.
Иерусалимни насронийлар томонидан эгаллаб олиниши ислом мамлакатларида бошланган танозулни кўрсатувчи жуда муҳим воқеа бўлди. У шунингдек, Рим қулашидан кейинги қора асрлардан кейин Европанинг уйғонишини ҳам белгилади. Бу ҳодиса бутун ислом оламини хатар остига қўйди. Насронийларнинг руҳият шу даражада кўтарилдики, Крак эгаси Режинальд ҳатто Макка ва Мадина муқаддас шаҳарларини ҳам эгаллаб олиш орзусига тушди.
Ислом тарихида ҳижратдан кейинги энг оғир соат келган эди. Ва айнан шу вақтда ислом осмонида кўрилмаган томондан янги юлдуз порлади. Бу Мосулдаги Зангийлар сулоласи эди. Унинг икки намояндаси – Имодуддин Занги ва Нуруддин Занги – салибчиларга бир неча марта қаттиқ зарба бериб, уларни Қуддусдан ташқари Фаластиннинг деярли барча шаҳарларидан қувиб чиқардилар.
Нуруддин ислом тарихида маъмурий юксалиши, тақвоси, камтарлиги, адолатпарварлиги ва жиҳоддаги шижоати билан алоҳида ўрин тутади. Унинг замондоши, тарихчи Ибн Асир Нуруддин ҳақида шундай дейди: “Мен аввалги барча султонларнинг ҳаётини ўргандим. Айта оламанки, биринчи тўрт халифа ва Умар ибн Абдул Азиздан бошқа, унга тенг келадиган диний ва раҳмдил бошқа ҳеч бир султон бўлмаган”.
Нуруддин вафот этгач, Салаҳуддин мусулмонлар қаршилигининг олдинги сафига чиқди. Жангма-жанг уришиб, 1187-милодий (583-ҳижрий) йил 4-июлда Ҳиттинда салибчиларга ўлимли зарба берди. Насронийларнинг умидлари пучга чиқди. Уларнинг қўшинлари шу даражада руҳан тушкун эдики, “биргина сарацин (мусулмон) ўттизта насронийни асир олиб, бир арқонга боғлаб кетаётганини кўриш мумкин эди. Уликлар синдирилган салиблар, кесилган қўл ва оёқлар орасида тош уюмлари каби ётарди. Ўлик бошлари ерни қовун ҳосилидек қоплаган эди”.
Шундан сўнг Салаҳуддин Қуддусни қайтариб олиш йўлида олдинга силжиди. Мусулмонлар қалбида Қудс насронийлар қўлига ўтган кундан бери ёниб келган олов ниҳоят сўнди. Султоннинг яқин дўсти ва маслаҳатчиси Қози Ибн Шаддод Қуддусдаги ғалабанинг ҳаяжонли манзарасини қуйидагича тасвирлайди: “Ҳар тарафдан намозлар баланд кўтарилди; ҳар ёндан “Аллоҳу Акбар” садолари эшитиларди. Тўқсон йилдан сўнг Қудсда жума намози ўқилди. Насронийлар аскарлари “Қоя гумбази”га ўрнатган салиб (хоч) қулатилди. Бу ажойиб манзара эди. Раҳмониинг фазли ва исломнинг ғалабаси ҳамма ерда кўзга ташланарди”.
Салаҳуддиннинг ғалаба пайтидаги олижаноблиги, сахийлиги ва юксак ислом ахлоқи ҳамма тарихчиларнинг ҳайратига сабаб бўлган.
Салаҳуддиннинг вафоти
Исломнинг бу соф дили 1193-милодий (598-ҳижрий) йил 4-мартда вафот этди. Унинг беғараз, фидокор қатъияти мусулмон оламини узоқ вақт Ғарбнинг зулмидан сақлаб қолди. Аммо насронийлар бу урушлардан улкан сабоқ олиб, дарҳол янги ҳужумга тайёргарлик кўра бошладилар. Уларнинг навбати 19-асрда келди. Мусулмонлар эса яна иккиланиб, аста-секин кучсизланиб, оёқлари остидан ер кетишига йўл қўйдилар. Улар ўзаро уруша бошладилар. Афсуски, уларга яна Салаҳуддиндек темир иродали, ёқин энтузиазмли ва бузулмас ростгўйликка эга бошқа бир раҳбар берилмади.
Хулоса қилиб: Ушбу таржима орқали кўриниб турибдики, муаллиф Абул Ҳасан Али Надави мусулмонларнинг таназзулини ислом динининг ўзига эмас, балки мусулмонларнинг исломдан узоқлашганлиги, унинг ҳақиқий руҳини тарк этганлиги ва Пайғамбар (с.а.в.) давридаги комил намунадан воз кечганликлари билан изоҳлайди. Ушбу бобнинг мазмуни – “айб исломда эмас, балки мусулмонларнинг ўзларида” деган ғоянинг батафсил баёнидир.
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
КАСАЛЛИКЛАРНИНГ САБАБЛАРИ
Қон ва томирларни тозалаш
Юқори қон босими, юрак хасталиклари, жигар хасталиклари, юқори
холестерин каби касалликлари бўлганларнинг ва 40 ёшдан ошганлар-
нинг қон ва томирлари тозаланиши керак.
3 ҳафта давомида ҳар кун тонгдан пешинга қадар:
Гилос мавсумида гилос, олча мавсумида олча, олма мавсумида
пўстлоғи ва данаги билан олма ва олма суви, анор мавсумида данаги
билан биргаликда анор ейилади ва бу меваларин суви ичилади.
Шу билан бирга:
Пешинда таом ейиш мумкин..
Кечқурун эса қуйида номлари келтирилган “Қонни тозаловчи, томир-
ларни очувчи ва холестеринни тушурувчи дорилар”дан бири ичилади.
Ҳар ҳафтанинг 2 куни фақат мавсумий мева ейилади ёки мева суви
ичилади.
Қишда қизил лавлагининг сувини ичиш ва пиёзли дори ёки сармисоқли
зайтунёғини истеъмол қилиш лозим.
Қонни тозаловчи, томирларни очувчи ва
холестеринни туширувчи дорилар
Асалли саримсоқли дори
10 дона лимон суви + тахта хаовончада янчилган 10 бош саримсоқ +
1 кило асал аралаштирилиб, шиша банкага қўйилади. Оғзи 3 қатлам пах-
тали латта билан ёпилади ва қоронғи бир жойда 7 кун сақлаб турилади.
7 кундан кейин шиша банканинг қопқоғи ёпилади.
Тайёрланган қоришмадан кунига бир марта бўлган ҳолда 4 чой қошиғи
ютилади. Ҳар сафар кўпи билан оғизга 1 чой қошиғи олинади. Дарҳол
ютмасдан, дорининг оғизда тарқалишини таъминлаган ҳолда чайқаб-
чайқаб эритиш лозим. Дорининг бундай тарзда истеъмол қилиниши
муҳимдир, чунки дори ошқозонда эмас, оғизда капилляр томирларга
сингдирилиши муҳим. Дори тугагунга қадар ҳар кун аниқ бир соатда
оч қоринга ичилади. Мазкур мукаммал дорининг бу тарзда тугатилиши
юрак ва мия томирларини тозалаб, очади, қонни тозалайди.Агар дори
бирдан ичилса, жигар хасталикларига, ошқозон ва ўн икки бармоқли
ичак ярасига, ошқозондаги H. Pylori инфекциясига барҳам беради.
Ушбу дори узоқ вақт кутилади, ҳатто қанча кўп кутилса, шунчалик
қувватли бўлади.
Дори соғлом бўлганларнинг касал бўлмаслиги учун, хасталарнинг эса
шифо топиши учун йилда бир марта қўлланилади. Айниқса, 40 ёшдан
ошганлар бу дорини ҳар турдаги касалликларда қўллашлари мумкин.
Пиёзли дори
Пиёз суви сиқилади. 1 стакан пиёз суви + 1 стакан асал аралаштири-
лади, бу қоришмадан 30-50 гр. кунига 2 марта оч қоринга саримсоқли
зайтун ёғи билан ичилади.
Саримсоқли зайтун ёғи
1 стакан зайтун ёғи + 1 бош янчилган саримсоқ аралаштирилади ва 1
кун музлатгичда қўйилиб, сузилади. Кунига 1 марта, 30 гр. саримсоқли
зайтунёғи + 30 гр. лимон суви аралаштирилган ҳолда ичилади.
Диққат: Ҳар кун 50 граммдан кўп зайтун ёғи истеъмол қилмаслик
керак.
Розмаринли сирка
3 ош қошиқ розмарин ховончада янчилади, 500 гр. уйда қилинган
олма сиркаси билан аралаштирилади ва қопқоғи ёпилган ҳолда қоронғи
бир жойда 7 кун сақланади. 14 кун мобайнида ҳар куни бу сирканинг 30
грамми сув билан аралаштирилган ҳолда кунига 1-2 марта оч қоринга
ичилади.
Навбати билан қўлланиладиган бу дорилар юрак ва бошқа органлар-
даги спазм (қисилиш, сиқилиш)ни ёзувчи, нафас етишмаслиги дардига
мубтало бўлганлар учун энг яхши томир тозаловчи дорилардир. Мия,
юрак томирларини ва бошқа барча томирларни кенгайтиради, нафас
олиб чиқаришни енгиллаштиради.
40 ёшдан сўнгра одам бу дориларга эҳтиёж ҳис қилади, ҳар йил 1-2 ой
мобайнида албатта қўлланилиши лозим.
Розмарин, занжабил, саримсоқ, пиёз, қизил лавлаги, лимон, грейфрут,
яшил чой, қичитқи ўти, петрушка, наъматак, уйда тайёрланган сирка,
олма ва анор қон ва томирларни тозаловчи хусусиятларга эга.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
“Буний ва унинг китоби Шамсул маориф ҳақида ҳақиқат” мавзусини таҳлил қиламиз.
“Шамсул маориф” китоби ва унинг муаллифи Аҳмад ал-Буний ҳақида очиқ айтиш керакки, бу китоб исломий нуқтаи назардан сеҳргарлик, жодугарлик ва ёлғончиликка асосланган бўлиб, уни ўқиш ва у билан амал қилиш қаттиқ ҳаромдир. Ушбу китоб инсонни ислом доирасидан чиқарадиган ишлар, ширк ва куфр элементларини ўз ичига олади.
Аҳмад ибн Али ал-Буний ким?
Аҳмад ибн Али ал-Буний (тахминан 1150–1225 / 520–622 ҳижрий) Жазоирнинг Аннаба шаҳри яқинидаги Бўна (ҳозирги Аннаба) шаҳарчасида туғилган сўфий олимдир.
У ўз даврида “ғариб илмлар” ёки “ғайб илмлари” деб аталувчи соҳалар – симиё (кимё), ҳуруф (ҳарфлар ва рақамлар илми), тумор, сеҳр ва жодугарлик бўйича энг билимдон кишилардан бири ҳисобланган.
Гарчи у “суфий” сифатида танилган бўлса-да, унинг асарлари асосан оккульт (сирли, яширин) илмларга – ҳарфлар ва исмлар илми (‘илм ал-ҳуруф ва-л-асмā), туморлар ва сеҳрга бағишланган.
У ҳаётининг кўп қисмини Мисрда ўтказган ва Қоҳирада вафот этган. У унинг исмига битилган асарлар сони қирқдан ортиқ бўлиб, улар ичида энг машҳури – шубҳали “Шамсул маориф” китобидир.
Машҳур “Шамсул маориф” китоби ва унинг ҳақиқати
“Шамсул маориф” (тўлиқ номи “Шамсул маориф ва латоифул авориф” – “Билим қуёши ва фазилатлар латоифлари”) 13-асрда ёзилган гримуар (сеҳр ва руҳларни чақириш бўйича қўлланма) ҳисобланади.
Муаллифлик борасидаги шубҳалар:
Гарчи китоб анъанавий равишда ал-Бунийга нисбат берилса-да, замонавий илмий тадқиқотлар унинг муаллифлигини шубҳа остига қўяди. Ушбу матн кейинроқ унинг номига нисбат берилган бўлиши мумкин (псевдоэпиграфия).
Китобнинг таркиби:
Китобда туморлар, сеҳрли квадратлар, руҳларни бўйсундириш, Аллоҳнинг 99 та исми, Қуръон оятлари ва астрологик вақтлардан фойдаланиш орқали руҳий кучларни қўлга киритиш усуллари баён қилинган.
Китобнинг қора таъсири:
Китоб ислом оламида кенг тарқалган бўлса-да, у тарих давомида кўпинча бостирилган ва ман қилинган. “Шамсул маориф” сеҳр ва жодугарлик китоби бўлиб, уни ўқиш ва ундаги амалларни бажариш мутлақо ҳаромдир”.
Исломда сеҳр ва жодугарликнинг ҳукми
Ислом дини сеҳр, жодугарлик, туморбозлик ва руҳлар билан алоқа қилишни қатъиян ман қилади. Бу амаллар ширк, яъни Аллоҳдан бошқаларга мурожаат қилиш, ўлимга сабаб бўладиган катта гуноҳлар сирасига киради. Ислом олимлари бундай ишлар билан шуғулланган кишининг содиқ мусулмон эмаслигига ишора қилиб, унга қарши тобора қаттиқ чоралар кўриш, ҳатто ўлим жазоси ҳам тайинлаш керак, деб ҳисоблайдилар. Ушбу китобдаги мазмунлар кўпчилик олимлар томонидан куфр даражасидаги амаллар, деб баҳоланган.
«Шамсул маориф»нинг хатарлари
Бу китобни ўқиш ёки ундаги таълимотларга амал қилиш инсонни тўғри йўлдан адаштириб, ислом динидан чиқариши мумкин. Китобнинг асосий мазмуни сеҳр, жинлар ва шайтонлар билан алоқа қилишдан иборат бўлиб, бу исломнинг асосий ақидаларига бутунлай зиддир.
Ҳатто агар китобни фақат эндигина очиб қараб, ўқиб кўрган бўлса ҳам, бундай нотаниш, гуноҳ ишлар билан алоқа қилиш жуда катта хавф туғдиради. Шунинг учун диндошлар “Шамсул маориф” ва таркибида шу каби “ғаройиб” илмлар мавжуд бўлган китоблардан сақланишлари, уларга эга бўлган тақдирда эса, уларни йўқ қилишлари (куйдиришлари) керак.
Жамиятдаги таъсири
“Шамсул маориф” ислом оламининг турли мамлакатларида, хусусан Марказий Осиё, Туркия ва Арабистоннинг баъзи ҳудудларида жуда хавфли адабиёт сифатида танилган. У кўпинча “нафсни поклаш” ёрдамида эзотерик (сирли) мўъжизаларга эришиш ҳақидаги китоб сифатида тарқатилади. Бироқ унинг асл моҳияти – жинлар билан алоқа қилиш, тўморбозлик ва сеҳргарликдир. Ушбу китоб Қуръон оятларини нотўғри ишлатиб, ширк ва куфр тарқатишда восита бўлиб хизмат қилади.
Хулоса
Аҳмад ал-Буний шубҳасиз жуда кўп асарлар ёзган олим, аммо унинг энг машҳур асарларидан бири бўлмиш “Шамсул маориф” сеҳр, жодугарлик ва туморбозликка асосланган бўлиб, исломий таълимотга зиддир.
Китобнинг муаллифлик масаласи кўп олимлар томонидан эътироф этилмаса-да, унинг асл моҳияти ҳамон сеҳргарлик сирларидан иборат ва инсонни тўғри йўлдан адаштириш хавфини туғдиради.
Шу сабабли ҳар бир мусулмон “Шамсул маориф” ва шунга ўхшаш китобларни ўқишдан, уларни сотиб олишдан ва тарқатишдан қаттиқ сақланиши лозим. Ўз имон ва эътиқодини соф сақлагиси келган кишилар Қуръон ва саҳиҳ суннатга амал қилишлари ва ушбу китоб каби хавфли, ширк ва куфрга олиб борадиган асарлардан чегаланишлари керак.
Аллоҳ таоло барчамизни ҳақ йўлдан оздирмасин, бидъат ва ширкдан сақлаган ҳолда, фақат Қуръон ва саҳиҳ суннатга амал қиладиган зотлардан қилсин.
Ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокотуҳ.
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
КАСАЛЛИКЛАРНИНГ САБАБЛАРИ
Ўпкаларни тозалашга тайёргарлик
Ўпкаларни тозалашни бошлашдан олдинги 7 кун давомида қуйидаги
муолажа амалга оширилади:
Пўстлоқли арпа, 3-4 соат ивитилгандан кейин, ўша сувда 1-1,5 соат
қайнатилиб сузилади.
Илиқлашиб қолгандан сўнг, 1 стакан арпа сувига 1 (десерт) ўртача
қошиқ асал қўшиб, кунига 2-3 марта ичилади.
Ёки:
Қоразира, тошчўп (жамбул), бир оз мурч ва дафна барги,нўхот (энг
яхшиси қора ҳинд нўхоти) билан қайнатиб сузилади. Сузилган сув куни-
га 2 марта ичилади.
Ўпкаларни тозалашни бошлашдан олдинги 7 кун давомида қуйидаги
муолажа амалга оширилади:
Ана шу 7 кун давомида ўпкаларни юмшатувчи дорилардан бири ёки
бир қанчаси қўшимча равишда қўлланилади:
1 ош қошиғида ҳақиқий асал илиқ сув ёки кўк чой билан эритила-
ди ва оч қоринга ичилади. Ҳар тонгда асал сиропи ичган кишиларнинг
ўпкалари тоза ва қувватли бўлади. (“Асал” бўлимига қаранг.)
1-2 ош қошиғи зиғир уруғи қовурилиб, янчилган ҳолда ҳар оқшом оч
қоринга илиқ сув ёки асал сиропи билан бирга ичилади. Янчилган зиғир
уруғига 3 бўлакча янчилган саримсоқ ва етарли миқдорда асал қўшилса,
дори янада қувватли бўлади.
7 дона ширин бодом, 3 дона аччиқ бодом, 3 гр. қовун уруғи, 10 гр.
ошқовоқ уруғи алоҳида-алоҳида ёки бирга янчилган ҳолда ичилади ёки
янчмасдан ейилади.
3-9 дона ширин ва 3 дона аччиқ бодом ҳар куни танафуссиз, ойлар
давомида ейилади.
Ўпкаларни тозалаш
Эрталаб: 1 шўрва қошиғи қовурилган зиғир уруғи + 12 дона ширин
бодом + 3 дона аччиқ бодом + бир десерт қошиқда қичитқи ўти тухуми
янчилган ҳолда иккига бўлинади, биринчи ярми асал сиропи билан бир-
га тонгда ичилади. Дорининг қолган ярми кечқурун ичилади. Бу дори
балғамни йўталиш орқали чиқаради.
Бундан кейин тушга қадар ҳар соат аввалида 1 дона лимон сиқилган
ҳолда ярим стакан сал иссиқ сув билан аралаштирилади ва ичилади. Бу
зайлда 3-4 дона лимон истеъмол қилинади. Лимон сувини ичолмаганлар
2-3 стакан грейфрут сувини ичиши мумкин.
Тушдан кейин мева ва салат ейилади.
17:00-18:00 соатлар орасида овқат ейиш мумкин.
Кечқурун уйқудан олдин яна такроран юқоридаги қоришма ичилади.
Шу зайлда 10 кун давом эттириш мумкин.
Муолажага параллел бўлган ҳолда 10-14 кун бўйича, 2 кунда бир ел-
каларга, елканинг уст қисмига ва ёнларига 10-12 дона банка қўйилади.
Ҳаммаси бўлиб 5-7 маротаба банка қўйилиши мумкин бўлади.
Мазкур даволаш тадбири балғамнинг чиқишини қулайлаштиради ва
тезлаштиради.
Бундай кейин 10 кун давомида қуйидаги қоришмалар истеъмол этиш
давом эттирилади:
1 чой қошиғи арпабодиён + 1-2 ош қошиқ зиғир уруғи 1 ярим стакан
қайноқ сув билан аралаштирилади. Устига латта ўраб, 1,5-2 соат дамлаб
кўйилади. Ҳар куни эрталаб янгиси тайёрланади ва сузмасдан уруғи би-
лан бирга ичилади.
50 гр. пиёз суви, 1 ош қошиқ асал билан қориштирилган ҳолда ҳар
куни кечқурун ютим-ютимдан ичилади.
Ёки:
1 кило тоза анжир (тоза анжир ўрнига 250-300 гр. табиий бир шаклда
қуритилган анжир сув билан ивитилади ва бир оқшом кутилган ҳолда
қўлланилади.) + 300 гр. сув + 1 стакан шакар аралаштирилади, 10-15
дақиқа паст оловда қайнатилиб, 5-6 соат кутилади. Сўнг ярим кило
асал, 2 ош қошиқ янчилган занжабил қўшилиб, 2-3 дақиқа паст оловда
қайнатилади ва олов ўчирилади. Сўнг заъфарон қўшилади ва совутилган
ҳолда сузилгандан кейин олинган сироп 50 гр. тошчўп (жамбул) чойи
билан бирга кунига 1-2 марта ичилади.
Шу зайлда балғам тамоман йўқ бўлгунча танланган дориларни ис-
теъмол қилишни давом эттириш керак. Бу муолажа вақтида балғам ва
йўтал кўпаяди, бунинг ҳеч хатарли жойи йўқ, чунки балғам фақат йўтал
билан чиқади.
Узоқ вақт давом этмаган шиддатли йўталлар учун балғам чиқарувчи,
ўпкаларни тозаловчи ва қувватлантирувчи дорилар:
5 гр. муррисафий + 5 гр. қалампир, (қон группаси “O” ва “B” бўлганлар
қизил қалампир, қон группаси “A” бўлганлар мурч, “AB” бўлганлар
қалампирсиз) + 20 гр. хантал + 40 гр. қичитқи ўти уруғи янчилади. Тонг-
да ва кечқурун бу дори 1 десерт қошиқдан олинади ва асал сиропи билан
ичилади.
Ёки:
2 ош қошиқ қичитқи ўти уруғи, 1 ош қошиқ хантал уруғи билан янчи-
лади ва 200 гр. асал билан аралаштирилади. 2 ош қошиқ тоза сиқилган
ва сузилган аччиқ қовун суви (ёки 4 ош қошиқ аччиқ қовун япроғининг
суви) асал ва уруғ қоришмасига қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади.
Тонгда ва кечқурун оч қоринга 1 десерт қошиқдан ичилади.
Ҳар қандай йўталда қўшимча ҳолда қуйидаги балғам чиқарувчи во-
ситалар қўлланилиши мумкин:
Анфия (ҳидли тамаки) бурунга тортилади ва аксирилади. Аксирик-
нинг қуввати ила ўпкадаги балғам туширилади.
Хурмо, беҳи, туруп, анор данакларини ейиш, овқатда қоразира иш-
латиш, мирт суви ичиш, кунига бир ҳовуч ўрмон ёнғоғини асал билан
ейиш ҳам балғамни туширади.
Нуҳ (a.с.) сил хасталигига учраган вақтда, Аллоҳдан оқ узум истеъ-
мол қилиш ҳақида ваҳий келди, уни егач, Нуҳ (а.с.) шифо топди, деб ай-
тилади. Қон гуруҳи “A”, “B” ва “AB” бўлганлар учун оқ узум қанчалар
130 Вужудни тозалаш
шифоли бўлса, қон гуруҳи “O” бўлганлар учун қора узум шу қадар ши-
фолидир.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
Send as a message
Share on my page
Share in the group