UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh! Kanalimiz Islom olamida,xossatan Falastin, G‘azoda sodir bo‘layotgan voqealar haqida yoritib borish maqsadida ochildi.

Translation is not possible.

#kunhikmati

⚠️Аёллар фитнасидан сақланинг!

Хорисадан ривоят қилинади: у киши: \"Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Ўзимдан сўнг эркакларга аёллардан кўра зарарлироқ фитнани қолдирмадим» деб айтаётганини эшитдим\", деди.

Ибнул Мусайяб роҳимаҳуллоҳ: «Шайтон биронта (Аллоҳнинг) дўстидан ҳеч ҳам умидсизланмаган, магар унга аёллар тарафидан келган»

Ибни Жадъон роҳимаҳуллоҳ айтди: Ибнул Мусайябдан эшитдим, у киши саксон қанчаям ёшда эди. Бир кўзи ғилай, иккинчиси эса яхши кўрмасди. У киши айтарди: «Динимда ўз нафсимга улардан бошқасидан қўрққан ҳолимда кеч киргизмадим».

Абдулмалик ибн Хабиб айтди: Менга баъзи шайҳларимиз айтганди: Оиша розияллоҳу анҳо айтарди: «Бизни бахтиқаролигимиздан Аллоҳ таоло бизни шаҳватларнинг аввалгиси қилди. Уларни зикр қилишда биздан бошлади», деб сўнгра Аллоҳнинг ушбу сўзини ўқиди:

«Одамларга аёллар, болалар, туганмас олтин-кумуш бойликлар, (қиммат) баҳоли отлар, чорва ва экин-тикинлар каби истак-хоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилинди». (Оли Имрон: 14)

🚀 @Globaltahliluz

👉Muslimmind

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#kuniqtibosi #foydali

\"Мамлакатни олимлар, инженерлар, врачлар ва бошқа ақлий меҳнат соҳиблари тарк эта бошладими демак миллат ва халқ ўзининг гултожларидан жудо бўлмоқда. Бундай мамлакатда бизнесменлар ҳокимиятга келади, таги пастлар ва кўчада тарбия топган қаллоблар сиёсатдон бўлади, бозордаги чайқовчилар, спортчилар ва артистлар депутатга айланади.\"

(Немис физик олими, Нобел мукофоти совриндори Ханс Йенсен)

Ўрта Осиёдаги баъзи мамлакатлар ҳақида гапиряптими?🤔

🚀 @Globaltahliluz

👉Muslimmind

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

🌱Iyman🌙:

O'limni ko'p xotirlovchi kishi shahidlar bilan birga yig'ilishadi. Chunki o'limni ko‘p xotirlangan kishi o'tkinchi dunyo hayotiga mag'rur bo'lmaydi, kimsaning haqini yemaydi va oxirat uchun hozirligini qiladi. O'limdan g'ofil bo'lmoq esa kishini dunyo zavqlariga ko'milishga chorlaydi.

📚"Mukoshafat ul qulub"

Imom G'azzoliy

@blog_iyman

•Сир сақлашни билган инсоннинг қадри қанча баланд бўлса, сир сақлашни билмаган инсоннинг қадри шунча хор бўлади.

©Аз-Замахшарий

@blog_iyman

👉Muslimmind

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

•Уч нарса уйда бўлса у ердан барака кўтарилади:

1. Исроф,

2. Зино,

3. Хиёнат.

©Яҳё ибн Абу Касир раҳимаҳуллоҳ.

@blog_iyman

👉Muslimmind

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#Ҳадис_1196?

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамлар ичида икки нарса бор. Ана ўша икки нарсада куфр бор. Насабга таъна қилиш ва ўликка айтиб йиғлаш», дедилар».

✍(Имом Муслим ривоят қилган)

Шарҳ

📌Одамларни насабига таъна қилиш, уларни ҳаромдан бўлган деган маънода гап тарқатиш сўкишнинг энг даҳшатли кўринишларидан биридир.

📌Бу иш куфрдир.

✅ Бу нарсадан сақланмоқ керак.

@HADISLAR_TOPLAMIII📚

👉Muslimmind

Send as a message
Share on my page
Share in the group