UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Yaratgan Robbing nomi ila O'qi. https://t.me/odamlar_orasida2

Translation is not possible.
Бир танишим айтдилар:
Бугун ажойиб бир ўқитувчи ҳақида эшитдим. Жуда таъсирландим сизга ҳам илиндим. Бўламнинг қизини ўқитувчиси ҳақида. Қандай ўқитувчи дейсизми?
Бошланғич синф ўқитувчиси эканлар. Синфдаги қизчалар билан йигитлар орасида оралиқ масофа сақлатар, турса юрса исломий маданиятни болаларга сингдирар эканлар. Қўл ювишдан тортиб, синфга кириш-чиқиш борми, ҳожатхона қоидалари борми салом аликдан тортиб, то дарсдаги ҳолатларгача, уйда ота-оналарига муносабатларигача жуда гўзал ўргатар эканлар.
Болалар шуларни уйда ҳам қилсин, ўргансин, укаларига ўргатсин деб ҳар куни ота-оналарга ҳам эслатар эканлар.
Жуманинг мубораклигини билдириш ва ўқувчиларини саҳоватга ўргатиш учун, ҳар жума ўз ҳисобларидан кичик-кичик эҳсонлар тарқатар эканлар.
Ҳозир синфларда куллер бор. Хатто сув учун ҳам пул йиғдирмас эканлар. Ўз ҳисобларидан тўлар эканлар. Барча пул йиғимларни ҳам тўхтатибдилар. Ўзлари эса гўзал, ўранган аёл эканлар. Бу маълумотлардан у инсонни ислом моҳиятини англаган аёл эканлар деб ўйладим.
Жуда ҳавасим келди болалар ҳали 1-синф агар Аллоҳ муваффақ қилиб охиригача шундай давом этишса, қандай синф бўлар эканаа?..
Биласизми менинг жавобим қандай бўлди? 😢
Машааллоҳ, шундай ўқитувчиларимиз кўпайишсин. Биласизми биринчи бўлиб нима ҳаёлимга келди? У инсон ҳақида “юқоридагилар” эшитиб қолишмасин.
Акс ҳолда ҳар хил баҳоналар билан радикализмда айблаб, жарималарга тортиб, ҳайфсанлар бериб бўшатиб юборишдан ҳам қайтишмайди 😢.
Яқинда бир боғчада қизчаларга рўмол ўратиб дадалари олдида қория бўламан деб саҳна қўйган қизчаларнинг боғча опаси ҳам, боғча директори ҳам ишдан бўшатилди. Агар ўша қизчалар ички кийимда чиқиб арабча ўйнаб берганда эди ҳеч кимнинг иши бўлмас эди. Аллоҳни танийдиган, бировнинг ҳаққидан қўрқадиган, ҳалол-ҳаромни фарқлайдиган ўқитувчиларимиз кўпайишсин ва ҳамиша Роббимнинг ҳифзида бўлишсин.
Аллоҳ таоло ҳолимизни ислоҳ қилсин. Мезонларимизни тўғрилаб қўйсин 🤲.
#mehribon
🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2
Telegram: Contact @odamlar_orasida2

Telegram: Contact @odamlar_orasida2

? Samimiyat sog’inganlar ?
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Она ишдан асабийлашиб қайтди. Аксига олиб олти яшар қизчаси расм чизаман деб гиламни ҳам бежаб ўтирибди. Она аввал катта ўғлига ўшқирди.
- Компютер ўйнаб ўтиргунча синглингга қарасанг ўласанми? Қара нима аҳволга солибди гиламни?
Кейин эса жаҳл билан қизининг юзига бир шапалоқ туширди. Қизча йиғлаб юборди.
Ўғил деди:
- Ойи, синглим ишдан келсангиз совға қиламан деб сизнинг расмингизни чизаётганди.
Она ердаги қоғозга назар солди.
Қоғоздаги аёл суратининг тепасига “Дунёдаги энг меҳрибон ойижонимга”
деб ёзилган эди.
✍️ #Меҳрибон
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
ПАРАДОКС
Юрган йўлида ҳам, овқат еганда ҳам, ётганда ҳам, турганда ҳам хатто ҳожатга кирганда ҳам қўлидан телефон тушмайдиган ота оналар фарзандининг телефонга муккасидан кетганидан ташвишланиб психологга олиб боришибди…
Ҳой, барака топгур! Бола сенда кўрганини қайтаради-да. Боланг ким бўлишини истасанг аввал ўзинг ўрнак бўл. Шунда гапинг ҳам таъсир қиладиган бўлади, айтганингни ҳам қилади.
Фарзанди ўқимишли бўлишини ҳамма истайди. Аммо қўлига китоб олиб ўқийдиганлар бармоқ билан санарли бўлади.
Янги чақалоқ туғилса, қори бўлсин, жаннатда тож кийдирсин деб ният қилишади. Аммо ота она жиллақурса “Алҳамду”ни тўғри ўқишни билишмайди. Қуръонни ўраб чирмаб жавонни юқорисига чиқариб қўйишган.
Намозни ҳам бўш вақтида ўқийди ёки 40 ёшдан ошсам ўқийман дейди. Бу ёшга етмай кетганлар қанча? Ҳоп етди ҳам дейлик, аммо намоз ўқиш балоғатга етиши билан фарз бўлган эдику?! Қолганини дўзахда ёниб тўлайдими?
Ўлганингиздан кейин кимгадир қолиб кетадиган дунё матоҳлари учун жон куйдуриб, охират ҳаётингиз ҳақида нега бунча хотиржам юрибсиз? Жаннат кафолати берилганларданмисиз?
Аввал ўзимизни ислоҳ қилайлик, атрофимиздагилар ўз-ўзидан ислоҳ бўлади.
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Шундай инсонлар бўладики, кечира олмаслиги билан мақтанади. “Нима қилай шунақаман, ҳечам кечиролмайман” деб ошкора айтади. Аслида бу мақтанадиган нарсамас. Бу қалб касаллигидан дарак. Бундай одам ўзини ислоҳ қилсин. Аллоҳга кўп тавба қилсин, истиғфор айтсин. У ким бўлибдики кечира олмаса? Буюк Роббимиз сенинг тоғ-тоғ, ҳеч ким билмайдиган гуноҳларингни яшираяпти-ку?! Сен ким бўлибсанки, бир инсонни хатосини кечира олмайдиган?
“Менга ёмонлик қилган. Ҳеч унутолмайман” дейди. Кечиришни мазмуни ҳам шу эмасми? Кимдир сенга ёмонлик қиладики, кўнглингни оғритадики кечиришинг керак. Сенга зарари тегмаган одамни кечириш нимага керак? Аллоҳ таоло гуноҳларини кечиришини истаган одам кечиримли бўлади.
Кечираётган одам билсин-ки, кечириб аввало ўзига яхшилик қилади. Кечириб ўзи енгил тортади. Ўйланиб, сиқилиб касаллик орттирмайди. Аллоҳ таоло олдида ҳам юзи ёруғ бўлади.
Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид суҳбатларидан
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Онамнинг бир кўзи ожиз эди. Бир кўз билан кўрарди.
Шунинг учун уни ёмон кўрардим. Чунки онамнинг кўрлигидан уялардим.
Тирикчилик учун онам мактабда ошпазлик қиларди. Бошланғич синфда ўқирдим ўша кезларди.
Бир куни онам мени кўргани синфимизга келди. Унга кўзим тушган заҳоти уятдан ерга кириб кетгулик бўлдим. Қайси юз билан менга кўринди экан? Онамга нафрат билан бир қарадим-да, синфдан қочиб чиқдим.
Эртаси куни бир синфдошим устимдан кулди: “Онанг бир кўз!” Уятдан ўлгиларим келди. Онамни мактабдан йўқолишини истадим.
Ўша куни онамнинг ёнига бориб:
— Мени болаларга масхара қилдириб қўйганингиздан кўра ўлганингиз яхши эмасми?- дедим.
Онам жавоб бермай, ерга тикилди. Гапларимни бир сония ҳам ўйламадим. Чунки қаттиқ ғазаб ва нафратда эдим.
Унинг изтироблари мени қизиқтирмасди.
Онам билан бир уйда яшашни истамадим. Шунинг учун кўп ҳаракат қилдим ва Сингапурга ўқишга кирдим. Кейин уйландим. Ўзим уй олдим. Фарзандларим бўлди.
Бир кун онам мени кўргани келди. Неча йилдирки мени кўрмаган эди, ҳатто невараларини ҳам танимасди, табиийки.
Эшикка яқинлашганида болаларим уни кўриб кулиб юборишди. Онамга:
— Уйимга келиб болаларимни қўрқитишга қандай ҳаддингиз сиғди? Тез бу ердан кетинг!- деб бақирдим. Бунга жавобан онам паст товушда:
— Айбга буюрманг, янглиш манзилга келдим, чоғи?- деди ва кўздан ғойиб бўлди.
Бир куни мактабни тугатиб кетган собиқ ўқувчилар йиғилишаётгани сабабидан таклифнома олдим. Рафиқамга иш бўйича сафарга чиқаётганимни баҳона қилиб, йиғилишга кетдим.
Тадбирдан кейин қизиқиш важидан эски уйимизга кирдим. Онам бироз хаста экан.
Негадир шу пайтга қадар ҳис этмаганим – ўкинч туйдим қалбимда.
Шўрлик онам мени кўриб соппа-соғ одамдек ўрнидан “даст” этиб турди. Айланиб-ўргилиб бурчакда турган эски сандиғидан ширинликлар олиб, дастурхон ёзди. Мен уялаётганмидим ёхуд раҳмим келса-да, ҳануз онамнинг бир кўзлигидан ирганаётганмидим, хуллас аллақандай бегоналик бор эди ўртамизда.
— Сени кўрмай ўлиб кетаман, деб ўйлагандим,- дея гап бошлади онам, бир кўзидан ёш оқиб.- Дийдоринг армоним бўладими, дея ҳар куни сенга мактублар битардим. Шукур, бугун эшигимдан ўзинг кириб келдинг...
Онам шундай дея менга таом тайёрлаш учун ошхонага ўтиб кетди. Ўрнимдан туриб болалигим ўтган уйнинг уёқ-буёғини кўздан кечира бошладим.
Кўзим онамнинг ёстиғи тагидан кўриниб турган қоғоз тахламига тушди. Назаримда улар менга ёзилгна хатлар эди. қизиқиш устунлик қилиб, бир хат жилдни очиб ичидаги хатни ўқишга тутиндим:
“Энг севикли ўғлим, ҳамиша сени ўйлайман, сени соғинаман,- дея бошлаганди мактуб.- Сингапурга бориб болаларингни қўрқитганим учун хижолатдаман. Собиқ ўқувчилар йиғилиши тадбирига келишингни эшитиб жуда ҳам севиндим.
Аммо сени кўриш учун ётоқдан қўзғала оламанми-йўқми, билмайман. Улғайганингда сенинг уялишинга сабаб бўлганимдан афсусдаман. Биласанми, болам, кичкиналигингда фалокат юз бериб, бир кўзингни йўқотдинг. Она бўла туриб сени бир кўз билан улғайишинга жимгина қараб туролмасдим. Бунга тоқатим етмасди, зотан. Шунинг учун сенга ўз кўзимни бердим. Бу кўз билан менинг ўрнимда кўради, деб сен билан шу қадар ғурурланиб юрдимки, асти қўявер, болам.
Сени яхши кўриб, дуоларида бахтингни, умрингни сўраб қолувчи онанг...
Мен адо бўлгандим. Адойи тамом эдим. Оёқларимдан мадор қочди. Қандай қилиб ошхонага ўтганимни, онамни бағримга босганимни билмай қолдим. “Мени кечиринг, онажон” дедиму ўзимни онамнинг оёқлари остига ташладим.
Инсонманми мен ҳам?!..
Send as a message
Share on my page
Share in the group