Translation is not possible.

Менимча Усмонли халифаларнинг саллалари катталиги сизнинг ҳам эътиборингизни тортган бўлса керак. Нимага улар шундай улкан саллалар ўрашган деб ўйлайсиз?

Бу саллалар фақатгина бош кийим бўлмаган ёки бошқа подшоҳлар киядиган тожнинг муқобили эмас. Балки бу саллалар Усмонли султонлар кафани ҳам ҳисобланган. Салтанат соҳиби бўлишнинг шартларидан бири - султон мужоҳид ғозий бўлиши лозим бўлган. У кафани ҳисобланган матони доим бошида кўтариб юрганки, ҳар он зиммадаги вазифаси ёдида бўлган, ўлимини эса эслаб турган. Бу иш рамзий маъно касб этмаган, балки ҳақиқат бўлган. Чунки Усмонли ҳукмронларнинг кўплари жиҳод майдонида дин душманларига қарши жангларда шахсан ўзлари қатнашишган. Ҳатто султон Мурод Биринчи Румга қарши бир жиҳодда шаҳид бўлиб, бошидаги салласига кафанланган.

Салафларимиз ният, мақсад, амал ва ҳатто кўринишда ҳам чин мусулмон ва ҳақиқий эркак бўлишган.

MubashshirAhmad

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ҳарбий “миф”ларни тарқатиш қадим ҳарб анъаналаридан. Амр Темур ҳам бирор ҳаракатдан аввал “дасиса” – миш-мишлар тарқатишдан бошлаганини ёзади. Кейинчалик бу ўзига хос ташвиқотга айланди. Эмишки, фалон давлатнинг армияси ундай қуролга эга, фалончининг махсус жангчилари борки, ҳар қандай уддалаб бўлмас ишни қойиллатади... Йиллар давомида ана шу ташвиқот онгу-қулоғимизга қуйилдики, тасаввуримизда енгилмас қўшинлар, қуроллар, супермен жангчилар туғилди. Ана шу тасаввурларимизнинг ўзиёқ юрагимизга қўрқувларни солиб қўйди.

Kun.uz Нусайрат жамлоғидаги қирғин ҳақида ёзди (https://kun.uz/kr/news/2024/06..../10/isroilning-qonli). Гаровдаги тўрт асирни қутқариш учун 274 фаластинлик, улар орасида болалар ўлдирилган. Энди тасаввур қилинг. Асирларни қутқариш махсус амалиёт бўлган. “Спец”лар бирдирмай-кўринмай бориб, асирларни қутқариши лозим эди. Лекин бу “спец”лар бу ишни уддалай олмай йўлида ким учраса ўлдириб кетаверган. Моҳиятан бу махсус амалиёт эмас, қирғин бўлган! Мақталган жангчилар қилиши керак бўлган ишни уддалай олмаган! Дунё эса бундай қатлиомларни индамай кузатяпти, қутураётган тарафга сўзини ўтказа олмаяпти.

Аслида, бундай “миф” ва ташвиқотлар қолган халқларни, давлатларни қўрқитиш, журъатини сўндириш экани ойдек равшанлашди. Аслида қудратлар, иқтидорлар шиширилган бир пуфак. Замонавий урушлар тарихию тавсифи ҳам шуларни исбот этади.

Дунё ва унинг ишларига бошқа нигоҳ билан қараш тўғрироқ экан.

Бахтиёр Абдулғафур

Kun Yangiliklari

O‘zbekistonda va dunyoda ro‘y berayotgan eng so‘nggi yangiliklar va xabarlar, jamiyat, iqtisodiyot, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid qiziqarli maqolalar. Mashhurlar bilan intervyular, barcha KUN.UZ saytida.
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ошкора дуо сўрамаганман, бир марта сўрай:

Астойдил ният қилганман. \"Омийн\", денг, наслимдан Қуддусни яна фатҳ қиладиган фотиҳ чиқарсин!

Ўзингиз ҳам шуни орзу қилинг ва шундай насл тарбияланг!

Аллоҳ ҳузурига ёруғ юз билан борайлик!

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ташқи ёрдам, разведка ва хоинлик: Исроил 4 нафар маҳбусни қандай озод қилди?

Нусайратдаги қатлиом ва 4 нафар исроиллик гаровга олинганларнинг озод этилиши АҚШ ва Исроилнинг муваффақиятсизлигидир. \"Большой Ближний Восток\" бунинг сабабини тушунтириб берди.

Американинг \"Дельта\" махсус кучлари – исроиллик маҳбусларни асосий озод қилганлар – \"гуманитар ёрдам\" етказиб бериш учун Штатлар томонидан қурилган бандаргоҳдан кириб келди.

Фуқаролик кийимидаги америкалик жангарилар гуманитар ёрдам машиналарида сузувчи бандаргоҳдан Нусейрат лагерига йўл олди. Қочқинлар лагерига етиб келгач, машиналаридан тушиб, ўша пайтда кўчада бўлган барча тинч аҳолига қарата ўт очди. Айнан ўша дақиқаларда 80 га яқин одам ҳалок бўлди.

Шундан сўнг, ишғолчи Исроил самолётлари оловли камарни вужудга келтириши натижасида одамлар бўлган бир нечта турар-жой бинолари бомбардимон қилинди.

Ушбу террорчилик операцияси давомида ўлган ва яраланганларнинг умумий сони 600 дан ортиқ кишини ташкил этди. Ҳалок бўлганларнинг ярми болалар ва аёллардир.

Босқинчилар бу қатлиомни 4 нафар исроиллик маҳбуснинг озод этилгани сабабли муваффақият сифатида намойиш қилмоқда. Аммо эвакуация вақтида ҳатто маҳбуслар бўлган машина ҳам тўхтаб қолди. Шунинг учун уларни Исроилга олиб боришга 3 та отряд юборилди, авиация ва разведка, худди \"Юлдуз жанги\" махсус операцияси каби жалб қилинди.

Ишғолчилар маҳбусларнинг қаерда эканлиги ҳақида бир ой олдин маълумотга эга бўлган, бироқ Нетаняху ундан Исроил БМТнинг \"шармандалик рўйхати\"га киритилган шармандали кунларида фойдаланишга қарор қилди. Фаластин қаршилик кучларига кўра, маҳбусларнинг жойлашуви координаталари Ғазодаги аъзолари сони 70 мингдан ортиқни ташкил этувчи Фатҳ кучлари томонидан берилган.

Операцияда Британия разведкаси ҳам қатнашиб, босқинчиларни разведка маълумотлари билан таъминлади.

4 маҳбус озод қилинганига қарамай, ҲАМАС қўлидаги асирга олинган босқинчилар сонидан тобора ортиб бормоқда, чунки қаршилик жангчиларига янги - босқинчиларни авваллари бўлганидек йўқ қилиш эмас, балки қўлга олиш топшириғи берилган.

© Azon.global

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

БМТни, Хавфсизлик кенгашини инкор этади. Бош котиб Гутерришга таҳдид қилади. Халқаро жиноий судни калакалайди. Бутунжаҳон Фаластинга ёрдам агентлиги UNRWA\'ни террорист дейди. Қилмишларини қоралаб, митингга чиққан талабаларни калтаклатади ва сиёсатчи, журналист ҳамда фаолларни қувғин қилади. Фаластинни қўллаган давлатларни яккалаб ташлайди. Бутун дунё фикрига тупуриб қўйган. Хоҳласа қийнаб ўлдиради, хоҳласа ўғирлаб кетади. Бутун бир халқни дунё кўзида геноцид қилади. Ён давлатлар ерига кўз тикади*.

Қисқаси инсоният таниган барча жиноятни амалга оширадиган ЖИНОЯТЧИ! Қаттол, ғаддор, шаллақи, мутакаббир, олчоқ, қўрқоқ...ва минг бир ёвузлик манбаси.

Юқоридаги қилмишлар соҳиби бўлган лаънати бу Исроил болалари ким бўлди экан?! Уларни одобга чақирадиган ва жойини кўрсатиб қўядиган куч наҳот дунёда топилмаса?!

=====

* Ахборотларни кузатиб борсангиз бундай иш ва сифатларини ҳар кўрасиз.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group