UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.
إذا اغتنى البخـيل فلا تزره ،
فبيت الشُح تنقصهُ الزيادة ..
 
وإذا افتقر الكريــــــم فزره ،
فشم الورد بعد القطف عادة
 
Бахил бой бўлса унинг олдига борма.
Чунки бахиллар уйида ортиқча нарса бўлмайди.
 
Сахий инсон фақир бўлиб қолса уни зиёрат қил.
Чунки одатда атиргулни узилгандан сўнг ҳидлашади.
 
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
ЗИЁРАТГА ЧИҚИБ ТУРИНГ!
Куни кеча бир неча қадрдонлар билан Самарқанд шаҳридаги мақбараларни зиёрат қилдик. Аслида тез-тез бориб тураман. Улуғларимиз мақбараларини зиёрат қилиб файз оламан. У ерларда қандайдир сакийнат, нур бор.
Аввал зиёратни буюк саҳобий Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг қабридан бошладик.
Айтмоқчи бўлганим қуйидаги нарсалардир. Қусам ибн Аббоснинг оёқ томонида буюк ҳукмдор Амир Темурнинг хотинлари, қизлари, қариндошлари, бир неча амирлар ва бир қанча олимлар ётишибди. Улар ўзларини буюк сахобийнинг оёқлари остида дафн қилинишларини васият қилишган. Буюк саҳобийнинг шафоатидан умид қилишган.
Сўнгра имом Абу Мансур Мотуридий роҳимаҳуллоҳнинг мақбараларини зиёрат қилдик. Бу мақбара қадимда Чокардиза номи билан машҳур бўлган жуда ҳам катта қабристон бўлган. У ерда шунақанги буюклар дафн қилинганки, тасаввур қила олмайсиз. Бир бурчагида "ҳазираи муфтиён" деган бўлими бўлган. У ерда тўрт юзта муфтий дафн қилинган дейилади. Боболаримиз бу ердан отдан тушиб, оёқ кийимларини ечиб қўлга олиб секин овоз чиқармасдан одоб билан ўтишган.
Имом Нажмиддин Насафийнинг ҳам қабри Чокардизада дейилган. Қолаверса имом Бурҳониддин Марғиноний роҳимаҳуллоҳнинг қабри ҳам Чокардизада.
Чокардиза қабристонини текислаб советлар яҳудийлар ва лўлиларга тақсимлаб берган. Мақсад қабристонни, у ерда ётган буюкларимизни оёқ-ости қилиш бўлган. Бугунгача улар ҳожатхона ёки қандайдир чуқур ковлашса у ердан қадимий, минг йиллик қабр тошлари чиқади...
Сўнгра фақиҳ Абу Лайс Самарқандий роҳимаҳуллоҳнинг қабрини зиёрат қилиб файз олдик.
Сўнгра Амир Темур даҳмаси ичидаги унинг муршиди комили Мир Саййид Барака роҳимаҳуллоҳ ва бошқаларни зиёрат қилиб файз олдик.
Сўнгра нақшбандий машойихларидан бири буюк имом Хожа Аҳрор Валий қуддиса сирруҳнинг қабрини зиёрат қилиб файз олдик. Шу ерда қандайдир сакийнат ва нур бор.
Сўнгра яна бир нақшбандий шайхи бўлмиш Махдуми Аъзам Даҳбедий қуддиса сирруҳунинг қабрини зиёрат қилиб дуолар қилиб файз олдик. Бу ерда ҳам сакийнатни ҳис қиласиз. Бу ерда доимо менинг эътиборимни бир нарса тортади. Ҳазратнинг оёқ остиларида ўн еттинчи асрда Самарқанд ҳукмдори бўлган Ялангтўшбий Баҳодир дафн қилинган. Ялангтўшбий бугунги кунда мавжуд бўлган Регистон ансанблидаги Тиллакори ва Шердор мадрасаларини қурган, илм-фанга беқиёс ҳисса қўшган фозил ҳукмдорлардан бўлган. Унинг отаси Бойхўжа Махдуми Аъзам ҳазратларининг авлодларидан бўлган Хўжаҳошим ҳазратларига мурид бўлган экан. Ялангтўшбий вафот этишидан олдин ўзини Махдуми Аъзам ҳазратларининг оёқлари остида дафн қилишларини васият қилган. Буюкларнинг шафоатларидан умид қилган. Ҳазратнинг оёқлари остида яна Ялангтўшбийнинг фарзандлари, бир қанча амирлар ҳам бор. Бу ҳам олимларга эҳтиром ва ихлоснинг бир кўринишидир.
Яқинда юртимизга ташриф буюрган олимлар ичида Салоҳ Абул Ҳож ҳафизаҳуллоҳ айнан ана шу нарсага эътиборини қаратиб таажжубини билдирди.
Сўнгра сафаримиз охирида буюк муҳаддис имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг мақбарасини зиёрат қилиб дуолар қилдик, файз олдик. Бу ҳазрат ҳар қандай таърифдан юқорида туради...
 
Хуллас, зиёратга чиқиб туриш керак. "Қубурийлар" деган гапдан ҳуркмаслик керак. Биз қабрга сиғинмаймиз, биз қабрдан сўрамаймиз, биз қабрларни тавоф қилмаймиз, биз қабрдагиларни ҳам ўзимиз каби инсон деб биламиз....
Биз Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Бақеъни зиёрат қилиб турганлари каби қабр аҳлини зиёрат қилиб турамиз. Ўлимга боғланамиз, ибратланамиз. Қалбимизда жўш урмоқчи бўлиб турган дунё муҳаббатини сўндирамиз!
 
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Telegram: Contact @Abdulqodir_Polvonov

Telegram: Contact @Abdulqodir_Polvonov

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
ЖАҲОЛАТ
Жаҳолат устун бўлса мамлакат хароб бўлиши аниқ. Анваршоҳ Кашмирий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Саҳиҳул Бухорий"га ёзган "Файзул Борий" номли шарҳида шундай дейди:
"Бухоро амири замонаси уламоларидан ўша замонда мавжуд бўлган ҳарбий қуроллар(милтиқлар)ни сотиб олиш ҳақида фатво сўради. Улар буни бидъат дейишди. Амирга милтиқларни сотиб олишга рухсат беришмади. Оқибатда русларга мағлуб бўлишди. Аллоҳ жаҳолатдан Ўзи сақласин!
 
Шунга ўхшаган ҳолат Рум императори билан ҳам содир бўлган. У бутпараст экан. Ароқсиз тура олмас экан. Император мусулмон султонларидан бирига исломга қизиқиши борлигини, аммо ислом ароқ ичишни ҳаром қилгани учун иккиланиб турганини айтиб мактуб битади. "Агар исломга кирсам мен учун ароқ ичишга рухсат бўладими?", деб сўрайди. Ўша даврдаги уламолар ароқ ҳаромлигини, унга рухсат бера олмасликларини, истаса ароқ ичишни ташлаб исломга кириши мумкинлигини, истамаса динида қолиб ароғини ичиб юравериши мумкинлигини айтишади. Бу хабарни бир насроний эшитиб қолиб уни насрорийликка даъват қилиб шундай дейди:
"Насроний бўл, ароқни ичаверасан!".
Император насронийликни танлайди!
 
Нотўғри фаҳм ва жаҳолатдан Аллоҳ сақласин. Агар у масалани мендан сўраганида шундай дер эдим:
"Исломга кир, ароқнинг ҳаромлигини эътиқод қил. Сўнгра ароқни ичавераман десанг, ўзинг биласан!".
 
"Файзул Борий" 4 жуз 190 бет.
 
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
ҚИСҚА ҲИКОЯ
Бир киши балиқ овлаб келиб хотинидан уни қовуриб беришини сўради. Хотини уйда балиқни қовуриш учун ёғ йўқлигини айтди. Эр хотинидан уни ҳеч бўлмаганда товада қиздириб беришини айтди. Хотин уйда това йўқлигини айтди. Эр бу сафар нима дейишини билмай турганида хотин унга бақирди: "Газ йўқ!".
Эр балиқни кўтариб чиқиб кетди ва уни денгизга улоқтирди.
Хурсанд бўлган балиқ: "Яшасин ҳукумат!", деб бақирди!
 
-----------------
Бу қисқа ҳикоя турк ёзувчиси Азиз Несиннинг ҳикоясидир. Шу ҳикояси туфайли Азиз Несин 1966 йилда энг яхши сатирик ёзувчи деган мукофот олган!
Ҳа дарвоқе, табиий газни охирги марта 2008 йил кўриб қолганмиз. Уйдаги трубаларни кесиб ишком қилиб юборганимизга анча бўлган. Туманимизда 600,000 дан ортиқ инсон яшайди. Деярли ҳар-бир рўзғор қиш олдидан ҳеч бўлмаганида катта ЗИЛ машинасида ўтин сотиб олади. Маҳалламизнинг ўзида 800 та атрофида оила бор. Бизнинг маҳалла учун камида ҳар йили 1600 та дарахт кесилаяпти. Энди буни туман миқёсида кўпайтиринг. Табиатга қанча зарар етказаётганимизни тасаввур қилаяпсизми?!
Биз натижа билан курашишга ўрганиб қолганмиз. Дарахт кесувчилар билан курашамиз. Ўтин ташиб сотувчи шафёрлар билан курашамиз. Аслида натижа билан эмас, сабаб билан курашилади. Дархтларнинг кесилаётганига сабаб нима...?
 
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
ҚИЙИН БЎЛАДИ
Ҳаром ейдиган, хоинлик кўчасига кирган киши учун ҳақни гапириш қийин бўлади...
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Гуноҳ кўпайгани сари тавфиқ камаяди!".
 
Яъни, Аллоҳ томонидан тавфиқ ва ҳидоят келиши учун гуноҳни камайтириш, Аллоҳ томон қадам қўйиш керак бўлади. Гуноҳни қилавериш ва: "Бизга ҳам инсоф бериб қолар!", деб қилмишларини хаспўшлаш ҳидоятни ҳам, тавфиқни ҳам йўлини тўсади!
 
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group