Translation is not possible.

ПАРАДОКС

Юрган йўлида ҳам, овқат еганда ҳам, ётганда ҳам, турганда ҳам хатто ҳожатга кирганда ҳам қўлидан телефон тушмайдиган ота оналар фарзандининг телефонга муккасидан кетганидан ташвишланиб психологга олиб боришибди…

Ҳой, барака топгур! Бола сенда кўрганини қайтаради-да. Боланг ким бўлишини истасанг аввал ўзинг ўрнак бўл. Шунда гапинг ҳам таъсир қиладиган бўлади, айтганингни ҳам қилади.

Фарзанди ўқимишли бўлишини ҳамма истайди. Аммо қўлига китоб олиб ўқийдиганлар бармоқ билан санарли бўлади.

Янги чақалоқ туғилса, қори бўлсин, жаннатда тож кийдирсин деб ният қилишади. Аммо ота она жиллақурса “Алҳамду”ни тўғри ўқишни билишмайди. Қуръонни ўраб чирмаб жавонни юқорисига чиқариб қўйишган.

Намозни ҳам бўш вақтида ўқийди ёки 40 ёшдан ошсам ўқийман дейди. Бу ёшга етмай кетганлар қанча? Ҳоп етди ҳам дейлик, аммо намоз ўқиш балоғатга етиши билан фарз бўлган эдику?! Қолганини дўзахда ёниб тўлайдими?

Ўлганингиздан кейин кимгадир қолиб кетадиган дунё матоҳлари учун жон куйдуриб, охират ҳаётингиз ҳақида нега бунча хотиржам юрибсиз? Жаннат кафолати берилганларданмисиз?

Аввал ўзимизни ислоҳ қилайлик, атрофимиздагилар ўз-ўзидан ислоҳ бўлади.

Send as a message
Share on my page
Share in the group