UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Universitet talabasi Telegram: https://t.me/tengdoshimga

Translation is not possible.

bazilar yer tekis deb fitna chiqarishadi. manba qilib Ğoshiya surasi 20 oyatini keltriishadi. Naziaat surasi 30 oyatini esa notoʻgʻri tarjima qilib olishadi va odamlarni aldashadi, yoʻldan urushadi.

https://t.me/tengdoshimga/185

ushbu poʻstda tekis yerchilar yolgʻoni ochiqlangan. oʻqing.

disagree to flat earth theory

read it https://t.me/tengdoshimga/185

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Бир бирига ўхшамайдиган ягона миллатлар.

Туркияда икки хил туркманлар билан танишдим. Бири Туркманистонлик, иккинчиси эса Афғонистонлик туркман. Афғон туркмани номоз ўқиши, Қуръони Карим тиловат қилиши одий ҳол каби кўринганидек, Туркманистонликнинг ҳар куни вино ичиши одамларни унчалик ўйлантирмайди. Бу ердаги фарқ шуки эркини, динини йўқотмаган туркман икки дунёси учун яшайди, ўрисга енгилиб ҳаётдаги асл моҳиятини йўқотган туркман эса дин ҳаром қилган нарсаларга амал қилиб қўяди. Иккисини ҳам ахлоқидаги фарқини тезда сеза оласиз. Ўрис мустамлакаларини динсизлаштирди. Кофир каби ҳаётни ўргатди. Охиратни унутдирди. Аёлларни арзон ишчи кучи (чўри) га айлантирди. Иффат либосларни улоқтирди.

Афғонистонлик билан кўпроқ вақт суҳбатлашдим ва улардан қўрқмасликни😄, улар ҳам биз каби инсонлигини англадим. Амалда биздан ҳам яхшироқдир валлоҳу аълам.

Ҳудди шу каби қолган қардошларимиз ҳам шундай фарқ қилади деб ўйлайсизми? қозоқ қирғиз ўзбек қорақалпоқ ва уйғур?

Туркия қолган туркийлар учун ҳақиқатни англаш учун туҳфа деёламан. Чунки кўпчилик шу ерга келиб номоз ўқишни бошлаганини ҳатто Қуърон курсига бориши ҳақида эшитдим.

Лекин бу ҳамма келган ҳам динни қайта англайди дегани эмас. Бу ерда фахш ва зино ошкора, шайтон ва нафсига алданиб ўзлигини йўқотганлар ҳам бор!

ابن عبد الستار

t.me/Tengdoshimga obuna boʻlishni unutmang))

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

العلي. Al-Aliym

\"ўрганганинг сайин ҳеч нарсани билмаслигингни англайсан\" – бу гапларда нақадар тўғри. Ўтган тақдиримнинг ҳар бир кунини тафтиш қилганим, яшаганим сари мен доим хато гумон қилганимни, келажакка нотўғри назарлар солганимни, ва энг муҳими ҳеч нарсани билмаслигимни кўрсатяпти.

Ҳеч бир қадамим тақдиримдан ташқарида эмас, ҳар бир оним Аллоҳнинг иродаси ва ғайб илми ила давом этмоқда. Тақдиримдаги барча танловлар меники эди (хато, гуноҳ, яхшилик ва тўғри йўл).

Буни ёдда сақланг, ҳеч нарса биз кутгандек бўлмайди ва биз ҳеч нарсани билмаймиз. Ёлғиз Аллоҳнинг иродаси. У ҳар нарсага қодир Зотдир, Роббим бизга энг хайрлисини насиб этсин. Роббана! Аатинаа фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа ъазабан-наар( Роббимиз! Бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин )

Бақара сураси 29 оят.

У сизлар учун ер юзидаги барча нарсани яратган зот. Сўнгра осмонга юзланди ва уларни еттита қилиб тўғрилади. Ва У ҳар бир нарсани билувчи зотдир.

Анъом сураси 59 оят.

Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, Уларни унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. У ердаги, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни биладир. Битта япроқ узилиб тушмайдики, магар уни ҳам биладир. Ер тубидаги бир дона дон борми, ҳўлу қуруқ борми, барчаси очиқ китобда бордир.

(«Очиқ китоб»дан мурод–Лавҳул Маҳфуздир..

Аҳзоб сураси 3-оят

وَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱللَّهِۚ وَكَفَىٰ بِٱللَّهِ وَكِيلٗا

Ва фақат Аллоҳга таваккал қил. Вакилликка Аллоҳ кофийдир.

ابن عبد الستار

t.me/tengdoshimga obuna boʻlishni unutmang)

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

ШАШТ

Ҳолимни кўрганлар баъзида кулди,

Баъзида йиғлади ҳайрон бўлғули...

Арзимас ҳаётда яшаб қўйдимми

Шунча ачинарли, шунча кулгили?!

Кўксимда жах урар ҳаётнинг хуни,

Сариқ чақасига тикдимми умрим?

Ёлғон-у тирикни кўриб ҳар куни,

Наҳот узилмади бор бўлса томрим?

Наҳот юрак бўлса чап томонимда,

Урди, ураверди наҳот шунда ҳам?

Шунчалик қўрқоқлик борми қонимда –

Муножот қилишга қўрқдим тунда ҳам?!

Недир, ҳаловатни йўқотдим тубдан,

Умр борасида қочди уқувим.

Жасадим ҳақида ўйласам обдон,

Сочим толасидан кўпроқ қўрқувим!

Ҳолимни кўрганлар баъзида кулди,

Баъзида йиғлади ҳайрон бўлғули...

Арзимас ҳаётда яшаб қўйдимми

Шунча ачинарли, шунча кулгили?!

... Эй мени титратган илоҳий қасам,

Бас, етар, ором ҳам асабга тегар –

Уйғотгин, агарда ухлаган бўлсам,

Ўлдир, уйғоқлигим шу бўлса агар!

Хайрулла Ҳамидов.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Эски гуноҳларимиз янги гуноҳларга сабабчи бўлади!

t.me/tengdoshimga

Send as a message
Share on my page
Share in the group