UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Urolog, Androlog va Sexopatolog АҚШда Урология бўйича магистратура АҚШда Андрология ва Сексопатология бўйича мутахассислик

Translation is not possible.
🇺🇳 БМТ: Ғазодаги геноцид Ғарбнинг ҳамжиҳатлигисиз имконсиз
📑 БМТнинг Фаластин ҳудудлари бўйича махсус маърузачиси Франческа Албанезе янги ҳисоботида 60 дан ортиқ давлатни фаластинликлар геноцидига ҳамжиҳатлик қилишда айблади. Унинг таъкидлашича, Ғазодаги оммавий қатл ва вайронагарчиликлар -«дунёнинг энг қудратли давлатларининг сукутли розилиги ва фаол ёрдами билан амалга оширилаётган жамоавий жиноят»дир.
💬 «Бу даҳшатни жонли эфирда намойиш қилиш дипломатик, ҳарбий, иқтисодий ва идеологик жиҳатдан Исроилни қўллаб-қувватлаётган учинчи давлатлар туфайли имкони бўлади», — дейилади ҳужжатда.
💣 Ҳарбий ва дипломатик қўллаб-қувватлаш орқали қотиллик
Албанезе шундай таъкидлайди: Ғарбдан қурол-яроғ ва сиёсий ҳимоя бўлмаса, Исроил геноцидни давом эттира олмас эди.
📍 АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги резолюцияларни тўхтатиш учун етти марта вето ҳуқуқидан фойдаланган.
📍 Буюк Британия, Германия, Канада, Австралия, Нидерландия ва Янги Зеландия - резолюция матнларини юмшатиш ёки кечиктириш орқали «илгарилаш иллюзиясини» яратган.
📍 Италия, Франция, Ҳиндистон, Чехия ва Испанияни ўз ичига олган 26 давлат Ғазога қарши оммавий бомбардимонлар пайтида Исроилга қурол ва ўқ-дори етказиб берган.
📍 19 давлат фуқаролик инфратузилмасига зарба берган F-35 самолётлари учун қисмлар ишлаб чиқаришда иштирок этган.
Албанезени қайд этишича: Исроилнинг Европага қурол экспорти икки баравар ошган, кўплаб давлатлар эса бундай келишувларни «ҳимоявий» ёки «ўлимга олиб бормайдиган» деб оқлаган.
💰 Қотил билан савдо
Вайронагарчиликлар ва геноцид айбловларига қарамасдан, Европа Иттифоқи Исроилнинг энг йирик савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда. Унинг ташқи савдосининг қарийб учдан бирини таъминлайди.
Германия, Греция, Италия ва Польша товар айланмасини оширган бўлса, фақат Туркия савдони тўхтатган.
Араб давлатлари - Миср, Иордания, БАА ва Марокаш ҳам Тель-Авив билан иқтисодий ҳамкорликни тўхтатмаган.
⚖️ Халқаро институтларнинг сукути ва иккиюзламачилиги
Ҳисобот халқаро ҳуқуқ тизимининг муваффақиятсизлигини кескин танқид қилади:
- кўпчилик Ғарб давлатлари Жанубий Африка ва Никарагуа томонидан Исроилга қарши Халқаро судга берилган даъволарни қўллаб-қувватламади;
- Халқаро жиноят суди чиқарган Биньямин Нетаняху ва Йоав Галантга нисбатан ҳибс ордерларини эътиборсиз қолдирди;
- АҚШ Халқаро жиноят судига қарши санкциялар жорий қилди, Буюк Британия эса унинг молиялашувини қисқартириш билан таҳдид қилди.
🚫 «Бу хато эмас, балки қонуният»
Албанезе хулоса қилиб:
«Сўнгги икки йилдаги даҳшатлар - бу тасодиф эмас, балки ўнлаб йиллар давомидаги мустамлакачилик ва ирқчиликка асосланган ҳамжиҳатликнинг табиий натижасидир. Ғарбнинг ёрдамисиз Исроил бу геноцидни амалга ошира олмас эди», дейди.
🕊 Ҳисобот БМТ тарихидаги энг кескин баёнот бўлиб, тинчлик ҳақида гапираётган, аммо Ғазо халқига қарши қурол етказаётган давлатларга очиқ даъват сифатида баҳоланди.
Dunyoda sodir bo'layotgan voqea va hodisalar haqida xabardor bo'ling
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Франция президенти де Голь калондимоғлик билан Саудия қироли Файсалга “Ҳазрати олийлари, одамларнинг айтишича, сиз Исроилни денгизга улоқтириб ташламоқчи эканмишсиз? Исроил ҳақиқатга айланди ва ҳеч ким бунга йўл қўймайди!!!”.
Қирол Файсал унга жавобан: “Президент жаноблари, сўзларингизга ҳайрон қолдим?! Гитлер Парижни ишғол қилганида унинг истилоси ҳақиқатга айланди, бутун Франция таслим бўлди, фақат сиз бунга рози бўлмй Британия армияси билан кетдингиз. Сиз юзага келган ҳақиқатга қаршилик кўрсатишда давом этиб, уни енгишга эришдингиз. На сиз содир бўлган ҳақиқатга рози бўлдингиз ва на сизнинг халқингиз рози бўлди. Шунинг учун мендан содир бўлган ҳақиқатни қабул қилишга сўраётганингиз мени ҳайрон қолдирди. Кучли рақибга таслим бўлган ожизнинг ҳолига вой, жаноб президент”, деди ва де Голльнинг ўзига тегишли қоидани эслатди: агар истило ҳақиқатга айланган бўлса, демак у қонунийдир!!!
Генерал де Голль қиролнинг мантиқли жавобларидан лол қолди ва калонимоғликни тарк этиб, “Ҳазрати Олийлари, яҳудийларнинг айтишича, Фаластин уларнинг чин ватани экан, бу ерда уларнинг буюк аждоди Исроил туғилган экан!” дея суҳбатини давом этди.
Қирол Файсал бунга жавобан: Президент жаноблари, сизнинг художўйлигингиз ва динингизга садоқатингизни олқишлайман. Сиз албатта Библияни ўқигансиз. Ахир бу китобда яҳудийлар Мисрдан келгани ёзилмаганми?! Бостириб келган истилочилар... Улар шаҳарларга ўт қўйиб, эркакларни, аёлларни ва болаларни ўлдирганлар...
Ханаанли арабларга тегишли бўлган Фаластин қанақасига уларга ватан бўлади?
Яҳудийлар мустамлакачилардир... сиз Исроил тўрт минг йил муқаддам эришган мустамлакачиликни яна қайта тикламоқчимисиз?
Унда нега Рим аттиги уч минг йил аввалги Франция мустамлакачилигини қайта тикламаяпти?! Нега сиз жаҳон харитасини Рим учун эмас, фақат яҳудийлар учун мослаяпсиз?!
Биз араблар Фанция жанубида икки юз йил эгалик қилганмиз, ҳолбуки яҳудийлар Фаластинга 70 йил эгалик қилганларидан сўнг қувилганлар!!”
Генерал де Голль: “Аммо улар отамиз ўша ерда туғилган деяптику?!”
Фирол Файсал: “Қизиқ, бугунги кунда Парижда 150 та мамлакатнинг элчихоналари бор ва кўпчилик элчиларнинг болалари Парижда туғиляпти. Агар бу болалар бир кун келиб ўз мамлакатида давлат раҳбари бўлиб қолса ва келиб Парижда туғилганини пеш қилиб ўз ҳақини талаб қиладиган бўлса, нима бўлади?! Чорасиз қолган Париж!!! Кимга тегишли бўлаб қолишини билмай қолдим”.
Ҳақиқий араблар шунақа бўлган, ҳозирги кўпиклардан фарқли равишда...
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Мисрлик Муҳаммад Машалий ёхуд «Фақирларнинг табиби»
Муҳаммад Машалий 1967 йил тиббиёт факултетини 99.3% балл билан тамомлаган.
Муҳаммад Машалий 50 йилдан буён фақир ва камбағалларни бепул даволаб келади. Умри давомида бирор касални текшириш учун 10 жунайҳдан (сал кам 1$) кўп ҳақ олмаган экан. Буни ҳам моддий имконияти борлардан олган.
Қабулига кунига юзлаб касаллар навбатда туради. Доктор Муҳаммад эрталаб 9 дан кечки 7 гача кунига 10 соат ишлаб, жуда кўплаб касалларни даволайди.
Муҳаммад Машалийнинг машинаси ва телефони йўқ. Ёши 80 дан ошган бўлса-да уйидан ишхонасига пиёда қатнайди.
Бир саҳоватпеша киши бу доктор ҳақида эшитиб, унга 20 минг $ ва 1 та машина ҳадия қилади. Орадан 1 йил ўтиб, саҳоватпеша киши Мисрга қайтиб, доктор Муҳаммад олдига келса, у киши ҳадия қилинган пулларнинг ҳаммасига касаллар учун дори-дармон сотиб олибди. Машинани ҳам сотиб унинг пулига керакли тиббиёт воситаларини сотиб олган экан. Сабаби: инсонлар ташхис учун ҳам алоҳида пул сарфлашмасин, ўзимникидан бепул фойдаланишсин, деган мақсадда экан.
Муҳаммад Машалий айтади:
Ўқишни битиргач Аллоҳ таолога «Фақир ва бечоралардан 1 қуруш ҳам ҳақ олмайман», деб аҳд қилганман.
© Араб тилидан Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
image
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Кунимиздаги айрим устозларни тинглаганда худди Ҳасан Басрий , Иброҳим Адҳам, Абдулқодир Жийлоний каби зотларнинг даврига тушиб қолгандек гўё уларнинг сояси ва шарпасини ҳис қилаётгандек бўламан. Кўз ўнгимда минг йил олдинги Бухоро гавдаланади, хаёлимда гуваладан қилинган пастқам кулба пайдо бўлади, қамишдан ясалган бўйра устида деворга суянганча жуббасига ўралган Шайх ўтирибди, бошида салласи, унинг атрофида шогирдлари қунт билан берилиб тингламоқда. Липиллаган қора чироқ ёруғида сарғайиб кетган қўл ёзма китобидан ўқиб шарҳлайди.
Устоз Husayn Buxoriy ни тинглаганимда ана шундай тасаввурлар ва ҳиссиётлар уйғонади. Чунки у тазкиятун нафс, руҳий тарбия, қалбни поклаш хусусида чуқур билимга эга. Ҳозирги давр билан ўтмиш орасидаги мустаҳкам силсиланинг давомчиси, мустаҳкам занжирдаги пишиқ ҳалқа. Ундан ўша ўтмишдаги улуғ зотларнинг нафаси келади.
У болалигидан илмий муҳитда ўсди. Ўн ёшга кирмай дадасидан айрилди, онаси ниҳоятда Художўй аёл эди, Навоийнинг муножот ғазалларини айтиб юрарди. Эски ўзбек ёзувида битилган жулдур бир китобни қайта қайта ўқийверарди. Саҳар уйғониб узоқ пайт Аллоҳга ёлвориб дуо қилар, "Эй Роббим, болаларим тарбиясини сенга топширдим" деб илтижо қиларди.
Дадаси вафотидан кейин онаси норасида Ҳусайнхон ва акаси Ҳасанхонни Қуръон устозига олиб боради. Меҳрибон ва интизомли устоз қўлида Қуръонни пишиқ ёдлайди. Қишнинг узун тунларида Қуръонни намозда ўқиб хатм қиларди. Қаҳратон қиш, сомонсувоқ хонада печка ёнмоқда, свет ўчган, шам ёруғида ҳали мўйлаби сабза урмаган Ҳусайнхон ва Ҳасанхонлар навбатлашиб намозга ўтади, устози эса орқада туриб уларга иқтидо қилади, адашган жойида луқма бериб туради. Ана шундай фидойи устозлар қўлида тарбия топди улар. Унда ҳеч қандай шубҳа бўлмаган Аллоҳнинг каломи тошга ўйилган нақшдек уларнинг қалбига ўрнашди.
Ундан кейин араб тилини ўрганишни бошлади. Мавароуннаҳр мадрасаларида қадимдан ўқитилган дастур асосида араб тили ва шаръий фанларни бир бошдан тартиб билан ўрганарди, китобдан китобга ўтган сари билими ошарди. Ака укаларда зеҳн кучли эди, янги сабоқни тез қабул қилар ва тез ўзлаштирарди, унинг устига меҳнаткаш тиришқоқ ва интизомли эди. Уларнинг одобини ва эҳтиромини кўрган устозлар янада меҳр билан дарс берар, уларнинг ўзлаштиришида тез унум бўларди.
Улар ҳамма қатори умум таълим мактабларини ҳам аъло баҳоларга битирди, диний таълим мактабдан кейин бўларди.
Булар бўш вақтида китоб мутолаасига шўнғирди, мумтоз ва замонавий ўзбек адабиётидан энг сара асарларни ўқирди, назм ва насрни бирдек яхши кўрар, жаҳон адабиёти дурдоналарини ҳам севиб ўқирди. Сал улғайгач Ҳазрат Навоий, Бедил, Машраб ва Саъдий Шерозий асарларини мустақил ўқиб шарҳлар ёрдамида маъноларини тушунишга ҳаракат қиларди, шу тарзда буларда тил малакаси ва бадиий савия шаклланди.
Ҳусайн Бухорий ўз ватанидаги илмларни қиртишлаб ўргангандан сўнг таҳсилни давом эттириш учун дунё тамадунига бешик бўлган Мисрга йўл олади. У ердаги қадимий илм даргоҳи Ал-Азҳарга кириб замонасининг энг забардаст уламолари қўлида таълим олади. У ерда ҳам расмий дарслар билан биргаликда мустақил мутолаани ҳам давом эттиради. Турли соҳаларда дурдоналарни ўқиб ҳазм қилади. Ҳозирги дарслари ана шу асарларни ўқиб синтез қилганларининг қаймоғи дейиш мумкин.
Эгизакларда муштарак жиҳатлар бўлгани ҳолда ўзига хос хислатлар ҳам бор, айрим фазилатлари бирида бошқасиникидан кўпроқ ёки устунроққа ўхшайди. Масалан Ҳасанхон домлада виқор ва ҳайбат ғолиброқ келса, Ҳусайнхон домлада ҳалимлик, устозларга хос меҳр -шафқат кучлироққа ўхшайди .
Акаси каби Ҳусайнхон домланинг илму ҳикматга йўғрилган дарсларини тинглаганда нубувват чашмасидан чиқаётган зилол сувдан қониб ичаётгандек бўласиз. Бу зилол сув қалбдаги дардларга малҳам, руҳиятдаги иллатларга даво бўлади, юракни кенгайтириб ажиб бир ҳаловат бағишлайди, ердаги ташвишлардан бироз узилиб фаришталар турган самога чиқаётгандек бўласиз.
Қадимги Мавароуннаҳр, Туркистон, Буюк Турон заминидан чиққан минглаб уламоларнинг вориси ва давомчиси бўлиб келаётган бу кишиларда айнан мана шу диёрнинг руҳини ҳис қиласиз. Бу халққа,бу заминга,бу тарихга ва бу маданиятга бўлган юксак эҳтиромни ва кучли муҳаббатни туясиз. Улар ўзимизда етишиб чиққан органик маҳсулот, шу ернинг сувидан ичган , ҳавосидан нафас олган, шунинг учун бу ернинг одамларини ҳам яхши тушунади .
Икки устозда ҳам ватанни ҳур, фаровон ва кучли кўриш истаги яққол намоён бўлади. Нажот фақат илмда эканини бот-бот таъкидлайди ва бу хусусда ўзлари ўрнак кўрсатади. Икковлари ҳам доимий ўқишда, ўрганишда ва изланишда яшайди. Булар миллат учун бебаҳо хазинадир.
Бошқа устозлар ва толиби илмлар қатори бу эгизакларни ҳам Аллоҳ ҳифзи ҳимоясида асрасин. Узоқ йиллар илми, ҳикмати ва тажрибаси билан халқимизга фойдаси тегиб хизмат қилиб юришларига муваффақ қилсин.
Дунё ва Охиратда саодат офият ва муваффақиятлар берсин.
Fayzuddin Mumin
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Яхудийлар японлардан норози
Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Япониядаги интернет нашрларида ва янгиликларида бугун бир воқеа роса айланди.
Янгиликнинг қисқача мазмуни шундай:
Япониянинг Киото префектурасидаги "Wind willa" деган меҳмонхонага Исроиллик туристлар тунашга келишади. Хона банд қилиш учун реcепшинга боришади ва пасспортларини тақдим этишади. Меҳмонхона ҳодимлари Исроилнинг пасспортини кўриб, улардан "Қирғинбаротларга, урушларга умуман алоқам йўқ" деган тилхат ёзиб топширишни талаб қилишади. (Расмда ўша тилхат ва меҳмонхона).
Ушбу янгилик чиққандан кейин одамларнинг фикрларини ўрганиб чиқдим. Табиийки, Яҳудийлар Японлардан норози бўлиб "Инсон ҳуқуқлари. Қонунга зид, бир-нималар, бир нарсалар" деб жар солишаябди. Аммо, Японларнинг аксарият қисми илиқ фикрлар билдиришган. Келинг, айримларини сизларга ҳам улашаман. Бир Япон ёзаябди:
"Дунё 1945-йиллардаги Ҳитлернинг қилмишларини 70 йил ўтган бўлса-да унутгани йўқ. Нима биз, сиз қилаётган хунрезликни тезда унутайликми?"
Яна бир Япон ёзаябди:
"Сиёсатларинг ўзларинга сийлов. Аммо, бегуноҳ одамларни ўлдирганларга нафақат меҳмонхоналар балки, бутун дунё ана шу меҳмонхона хўжайинининг усулини қўллаш керак!".
Яна бир Япон эса, асрга таътигулик фикр билдирибди:
"Жириллайверманглар бу ер Япония. Меҳмонхона хўжайинининг Исроилликлардан бундай тилхат талаб қилишини 100% қўллаб-қувватлайман. Меҳмонхонага меҳмон бўлиб келиб, маълум муддат ўтгандан кейин БУ МЕҲМОНХОНА МЕНИКИ, ҲАММАНГ ЧИҚИБ КЕТ БУ ЕРДАН деб меҳмонхонани эгаллаб олмаслигига ким кафолат беради?"
Қойилотун-қойилун сизларга Японлар. Қалбингиз, инсонийлигингиз учун ташаккур. Тарихдан тўғри хулоса чиқара олган, кўп жиҳатлари билан дунёга ўрнак бўла олган миллат ташаккур сизларга!
Bahodir Iskandarov
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group