Translation is not possible.

Бир бирига ўхшамайдиган ягона миллатлар.

Туркияда икки хил туркманлар билан танишдим. Бири Туркманистонлик, иккинчиси эса Афғонистонлик туркман. Афғон туркмани номоз ўқиши, Қуръони Карим тиловат қилиши одий ҳол каби кўринганидек, Туркманистонликнинг ҳар куни вино ичиши одамларни унчалик ўйлантирмайди. Бу ердаги фарқ шуки эркини, динини йўқотмаган туркман икки дунёси учун яшайди, ўрисга енгилиб ҳаётдаги асл моҳиятини йўқотган туркман эса дин ҳаром қилган нарсаларга амал қилиб қўяди. Иккисини ҳам ахлоқидаги фарқини тезда сеза оласиз. Ўрис мустамлакаларини динсизлаштирди. Кофир каби ҳаётни ўргатди. Охиратни унутдирди. Аёлларни арзон ишчи кучи (чўри) га айлантирди. Иффат либосларни улоқтирди.

Афғонистонлик билан кўпроқ вақт суҳбатлашдим ва улардан қўрқмасликни😄, улар ҳам биз каби инсонлигини англадим. Амалда биздан ҳам яхшироқдир валлоҳу аълам.

Ҳудди шу каби қолган қардошларимиз ҳам шундай фарқ қилади деб ўйлайсизми? қозоқ қирғиз ўзбек қорақалпоқ ва уйғур?

Туркия қолган туркийлар учун ҳақиқатни англаш учун туҳфа деёламан. Чунки кўпчилик шу ерга келиб номоз ўқишни бошлаганини ҳатто Қуърон курсига бориши ҳақида эшитдим.

Лекин бу ҳамма келган ҳам динни қайта англайди дегани эмас. Бу ерда фахш ва зино ошкора, шайтон ва нафсига алданиб ўзлигини йўқотганлар ҳам бор!

ابن عبد الستار

t.me/Tengdoshimga obuna boʻlishni unutmang))

Send as a message
Share on my page
Share in the group