UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Abror Muxtor Aliy - Rasmiy Kanali Islom | Iymon | Sunnat | Aqida | Fiqh Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Translation is not possible.
🌙 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИ МУРОЖААТИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.
🗣Муҳтарам юртдошлар!
✅Аллоҳга шукрки, гўзал диёримизда ҳар тонгни тинчлик, хотиржамлик билан қарши олмоқдамиз. Ушбу улуғ неъмат сабабли, ҳар соҳада ютуқлар, юксалишлар бўлмоқда, неъматлар кундан-кун зиёда бўлиб бормоқда. Бу юртда инсон азиз, унинг қадри юксак экани, ўзининг ҳаётий ифодасини топиб бормоқда. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлиги бўлган инсонлар, камбағал оилаларга доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.
💬Шубҳасиз, охирги йилларда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ёрдамга муҳтож фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича қонуний асослар ва халқпарвар тизим яратилди.
⏺Сиз азиз юртдошларимизга мурожаат қилар эканмиз, шуни алоҳида таъкидлашни хоҳлардикки, ижтимоий ҳимоя масаласида Президентимизга камарбаста бўлиш барчамиз интилаётган фаровон келажак, фарзандларимиз бахту саодатини таъминлашнинг энг муҳим шартидир.
⏺Ислом динида муҳтожларга ёрдам бериш, жисмоний имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мискин ва бечоралар ҳолидан хабар олиш энг савобли амаллардан ҳисобланади. Муборак динимиз хайр-саховатга буюрар экан, уни ўз ўрнига сарфлашга амр этади. Муҳтож инсонлар ҳаққига хиёнат қилиш эса оғир гуноҳ саналади.
⏺Юртимизда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиши халқимиз қалбидаги эзгу иш бўлди. Агентлик оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлаётгани, хайру эҳсонларни ўз эгаларига етказаётгани халқимизни мамнун этмоқда, қалбига хурсандчилик улашмоқда. Албатта, мана шундай меҳрга муҳтож инсонларнинг дуоси билан юртимиз янада обод бўлади...
⚡️ БАТАФСИЛ (https://telegra.ph/%D0%8EZBEKI....STON-MUSULMONLARI-ID)
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ (http://muslim.uz/)
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#ШЕЪРИЯТ
ТЎРТЛИК
Ҳар кимнинг дард-алам, ташвиши бордир,
Ўз дардин кўтарар ҳар кимса аранг,
Сенинг дардинг сенга етади ахир,
Сўзлама бировга, бандаси гаранг!
©️ Маҳбубий
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#ШЕЪРИЯТ
СОҒИНДИМ
Сусткаш эринчоқлар ичра дунёда
Ҳимматни соғиндим, дўстлар ҳимматни.
Тафриқа остида талотум аро,
Умматни соғиндим, дўстлар умматни.
Аслида зикримиз, шукримиз камдир,
Юракда ҳар доим, ҳижрон ва ғамдир,
Биз тўкис истаймиз, дунё бир камдир,
Неъматни соғиндим, дўстлар неъматни.
Бевафо гўзалдан, ширин ёлғондан,
Севгини сотвориб, нафрат олғондан,
Безор бўлдим юзсиз юзга солғондан,
Жўмардни соғиндим, дўстлар жўмардни…
Онамни кузатдим дуода ўтди.
Боламни кузатдим, бегуноҳ кетди,
Яхшилар от солиб манзилга етди…
Менчи қолиб кетдим, орқада доим…
Жаннатни соғиндим, дўстлар жаннатни.
©️ Маҳбубий
#Аллах
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#ЗУЛМ
• Аёл йиғлаган мамлакатда барча қаҳқаҳалар зулмдир!
© Маҳбубий
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#ЭСЛАТМА
• Менга ташаккурингиз эмас, балки мана шу жиноятчилар қўлидан соғ-омон қутулиб кетишингиз муҳим!
©️ Аброр Мухтор Алий
444 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group