Translation is not possible.

ШАШТ

Ҳолимни кўрганлар баъзида кулди,

Баъзида йиғлади ҳайрон бўлғули...

Арзимас ҳаётда яшаб қўйдимми

Шунча ачинарли, шунча кулгили?!

Кўксимда жах урар ҳаётнинг хуни,

Сариқ чақасига тикдимми умрим?

Ёлғон-у тирикни кўриб ҳар куни,

Наҳот узилмади бор бўлса томрим?

Наҳот юрак бўлса чап томонимда,

Урди, ураверди наҳот шунда ҳам?

Шунчалик қўрқоқлик борми қонимда –

Муножот қилишга қўрқдим тунда ҳам?!

Недир, ҳаловатни йўқотдим тубдан,

Умр борасида қочди уқувим.

Жасадим ҳақида ўйласам обдон,

Сочим толасидан кўпроқ қўрқувим!

Ҳолимни кўрганлар баъзида кулди,

Баъзида йиғлади ҳайрон бўлғули...

Арзимас ҳаётда яшаб қўйдимми

Шунча ачинарли, шунча кулгили?!

... Эй мени титратган илоҳий қасам,

Бас, етар, ором ҳам асабга тегар –

Уйғотгин, агарда ухлаган бўлсам,

Ўлдир, уйғоқлигим шу бўлса агар!

Хайрулла Ҳамидов.

Send as a message
Share on my page
Share in the group