UMMA TOKEN INVESTOR

Yahyo Samarqandiy Сhanged his profile picture
9 month
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Мўйловини олиб, соқолни узун қўйган қариялар ҳам масжидга ўзгача файз бераркан…

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Қадр кечасини Рамазоннинг охирги етти кечасида излаш мустаҳабдир. Бошқа кечалардан кўра охирги етти кечада уни топишга кўпроқ умид қилинади.

Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Сизларнинг тушларингиз охирги етти кечага мувофиқ келаётганини кўряпман. Ким у (қадр кечаси)ни изламоқчи бўлса, охирги етти (кеча)да қидирсин» (муттафақун алайҳ).

Муслим қилган ривоятда: «Уни охирги ўн кунликдан изланглар, агар сизлардан бирингиз заифлик қилса ёки ожиз бўлса, қолган етти кечада (уйқуга) мағлуб бўлмасин», деганлар.

Охирги етти кеча уламолар ўртасидаги ихтилофга кўра, йигирма учинчи ёки йигирма тўртинчи кечадан бошланади.

«Латоифул маъориф», 195

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Тавозеъ

Собит ибн Абу Молик раҳимаҳуллоҳ деди:

«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бозордан бир боғ ўтин кўтариб келаётган экан. У шу вақтда Марвон томонидан тайинланган амир эди. Менга қараб: «Амирга йўлни бўшат, эй Абу Молик», деб қўйди».

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Аллоҳ таолонинг: «Раҳмоннинг бандалари тунларни Роббиларига сажда қилиб ва (жойнамоз устида) тик туриб — бедор ўтказадиган кишилардир» (Фурқон сураси, 64-оят) оятининг тафсирида шундай дейдилар: «Ким хуфтондан кейин икки ракат ёки ундан кўп намоз ўқиса, Аллоҳ учун тунни сажда ва қиёмда турган ҳолатда ўтказибди».

«Тафсири Қуртубий» (13/72)

Send as a message
Share on my page
Share in the group