UMMA TOKEN INVESTOR

About me

-Яшашдан қўрқасизми ё ўлимданми?-дедилар. -Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак, Унинг ҳузуридамиз-дедим. Салим АЙЮБИЙ(Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

Followings
0
No followings
Translation is not possible.

Бу —Қабр. Шу ер орқали ёлғонлар дунёсидан ҳақиқатлар оламига ўтилади. Ҳар ўтгувчи яхшиликлари, ёмонликлари, савоби, гуноҳи, ўзининг қилган амали билан ёлғиз қолдирилади. Кейин, кетган одам ўзи билан ўзи, қолган одам ҳам ўзи билан ўзи овора бўлади. Бу ерга шоҳ ҳам, гадо ҳам, солиҳ ҳам, толиҳ ҳам, мўмин ҳам, кофир ҳам киради. Шу билан у ердан қайтилмайди, илло, фақат Роббул Иззанинг ҳузурига жавоб бериш учун чиқилади. Хуллас, бу ердан дунёга охирги марта надомат билан бир бора боқилади, сўнг умид узилади. Бу ёзилганларни ўқигувчи ҳам, ёзгувчи ҳам ҳиссиз ўқиб, ёзади, ҳақиқий ҳис қилмайди. Ёзади, юборади, ўқийди, кетади...

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Суратдаги қўмондон.

1941 йил август ойида совет қўмондонлари генерал майор Понеделин ва Кириллов асирликка тушади. Сталин уларни гарчи иккови ҳам немислар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган бўлса-да, сиртдан ватан хоини деб эълон қилиб, ўлим жазосига ҳукм қилади. Вақт ўтиб улар лагердан озод қилинади. АҚШ бу икки генералга ўз таклифини қўяди, булар рад этиб, жонажон ватанига қайтади. Аммо улар совет социалистик республикасининг коммунистик партияси раҳнамолиги остида хоинлик тамғаси билан отиб ўлдирилади.

(Совет империясини қўмсаётганлар учун)

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Воиз фасиҳ бўлса, нотиқ бўлса, сўзлар мужмал бўлмаса, дона-дона гапирилса, оят гўзал ўқилса, ҳадис равон айтилса, бир гап атрофида айланилавермаса, сўз салобатидан масжид ларзага, қалблар титроққа келса, шунчаки вақт ўтказиш учун эмас, авомга ненидир англатиш учун айтилса, ўргатилса, амру-маъруф соф етказилса, қулоққа қуйилса, оддий, содда, ёқимли, таъсирли бўлса, эшитган одам жон қулоғи билан эшитса, мудраб қолмаса, гаплашиб ўлтирмаса, оятлар, ҳадислар, хутбалар ҳурматсиз этилмаса.

Хатиб унга тайёрланиб келса, яна, \"саллаассаллам\" эмас, салобат ва ҳурмат билан \"Соллаллоҳу алайҳи ва саллам\" дейилса...

Мавъиза шундай бўлса...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Умр шул-ки, унда ортга қайтмоқ йўқ...

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Бир кун Падари Бузрукворимизни жуда соғиндим. Кўргим келди, ҳар ерга қарадим, яшаган уйларига кирдим, расмларига қарадим, кўнглим таскин топмади. Кейин болаларни мошинага солдим, "юринглар, бир жойга бориб келамиз" дедим. Ёшликларида биздан узоқроқ, Қирғизистон чегарасига яқин жойга қатнаб, биттаси дарё бўйида, яна биттаси канал бўйида бўлган иккита дўконда ишлагандилар, ўша тарафга қараб юрдим. Бирисини умуман топа олмадим, у ерлар бузилиб ўрни боғ бўлиб кетибди, иккинчисини қидириб йўлга тушдим. Жойни топдим, аммо, дўконни топа олмадим. У дўкон ҳам бузилиб, ер билан текис бўлиб кетибди, фақат бетон жуда қалин- бақувват экан, фундаментлари қолибди. Ўша жойда тўхтаб, жим қолдим. Озгина Қуръон тиловат қилдим, дўкон изини кўриб, дадамни кўргандай бўлдим. Болалар бироз ўйнаб, айланиб юрди, мен эса хаёл суриб ярим соатлар ўлтирдим...

Бу ўзимнинг бошимдан ўтган кичик бир воқеа. Сизга айтганим сабаби– отаси борлар эртага қидириб, изларига қолишдан аввал, бугун ўзларига қараб олинг дедим...

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group