Translation is not possible.

Қадр кечасини Рамазоннинг охирги етти кечасида излаш мустаҳабдир. Бошқа кечалардан кўра охирги етти кечада уни топишга кўпроқ умид қилинади.

Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Сизларнинг тушларингиз охирги етти кечага мувофиқ келаётганини кўряпман. Ким у (қадр кечаси)ни изламоқчи бўлса, охирги етти (кеча)да қидирсин» (муттафақун алайҳ).

Муслим қилган ривоятда: «Уни охирги ўн кунликдан изланглар, агар сизлардан бирингиз заифлик қилса ёки ожиз бўлса, қолган етти кечада (уйқуга) мағлуб бўлмасин», деганлар.

Охирги етти кеча уламолар ўртасидаги ихтилофга кўра, йигирма учинчи ёки йигирма тўртинчи кечадан бошланади.

«Латоифул маъориф», 195

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group