UMMA TOKEN INVESTOR

Followers
1
Translation is not possible.

Prank

Пранк жоизми?

1) Саҳобалар Пайғамбар алайҳиссалом билан сафарда юришганда улардан бир киши ухлаб қолади. Шунда бир саҳоба уйқудаги саҳобанинг арқонини олиб қўяди. Арқонни тортётганда ухлаётган саҳоба балки илон деб, балки бошқа хаёлда чўчиб кетади.

Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:

— Бир мусулмонни чўчитиш, қўрқитиш бошқа мусулмонга ҳалол эмасдир деганлар.

2) Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар:

Ҳеч бирингиз биродарининг ҳассасини* ҳазиллашиб ёки жиддий суратда олиб қўймасин. Агар олган бўлса қайтариб берсин.

3) Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар:

— Ўзининг биродарига жароҳатлайдиган темирни ўқтаган одамни фаришталар лаънатлайди. Гарчи булар туғишган ака-укалар бўлишса ҳам.

_______________

*Ҳасса ¹ўша даврдаги инсонлар учун чорвасини бошқарадиган, уловини ниқтайдиган, яёв бўлса суянадиган восита бўлган. Демак ҳадиснинг маъноси бугунги ҳар қандай керакли буюмга дахл қиларкан.

²Ёки инсоннинг оддий бир ҳассасига бунча қиймат берган Шариатда- ҳассадан қиммат ва қадрли бўлган мулкларнинг бошқа шахслар томонидан мутлақ дахлсиз эканини тушунамиз.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Масжидга пайпоқсиз кирманг. ?

Туркиядаги масжидлар ва Европадаги турк масжидларининг киришларида кўзингиз тушадиган эслатма.

Бу эслатмага риоя қилмайдиганлар асосан афғон ва араб биродарларимиз бўларди. Оқибатда баъзан туркларнинг ғаши келиб гапирганини, тортишувлар бўлганини кўрардик

— Энди эса Европадаги афғон ва араб масжидларининг киришларида ҳам ушбу эслатмани кўряпмиз.

Нега?

Чунки Афғонистон ва араб ўлкалари иссиқ, ҳавоси қуруқ. Таҳоратдан кейин оёқ дарров қурийди. Масжидга ҳўл оёқ билан киришганда ҳам гилам ҳидланмасдан қурийди.

Истамбулда эса денгиз, намгарчилик борлиги учун гиламлар қуриши секин, оқибатда ҳидланиш бўлади. Шу сабабли пайпоқсиз кириш хушланмайди.

— Мана энди афғон ва араб биродарларимиз ўзлари ёмғирлар ўлкаси Европага келишиб турклардек лавҳа илиб қўйишибди.

— Хулоса – тушунмовчиликнинг сабабини топсак муаммо ҳал бўларкан.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Sevan Nişanyan.

Писатель. Турецкий армянин, атеист. Его отношение к событиям...

2 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Бойкот- золимни унга қудрат ва жасорат бериб қутуртирган манбасидан жудо қилиш деб тушунилади.

Шундай экан бугунги иқтисодий тизимга қарасак золимларга бойкот қилиш маъносиздек кўринади. Чунки ҳозир бойкот рўйхатидаги маҳсулотларга қарасангиз Европа ва Америка кабиларнинг таниқли бренд моллари. Хўп уни олмай бошқа машҳур эмас- масалан Хитойда¹ ясалган- молни харид қилсангиз у ҳам ўша золимларнинг пули билан очилган бир завод/фабрикада ясалган бўлади.

–Манашу нуқтада бойкотга қаттиқ эътибор қаратган ва у қадар эътибор бермаган мусулмонларнинг орасида тушунмовчилик бўляпти.

Ҳозир ҳаммамизга маълум- золимлар манфаатига мослашган глобаллашган дунёдамиз.

Шундай экан биринчи гуруҳ, яъни бойкотга қаттиқ эътибор қаратган одамларимиз ҳам барибир ўша золимларнинг тегирмонига сув қуядиган харидлар қилмасдан бошқа имконлари йўқ.

Бу дегани- иккинчи гуруҳ каби бепарво бўлавериш керак дегани эмас.

Бинобарин мавжуд иқтисодий тизимдан келиб чиқиб золимларнинг иқтисод манбаларини тўлиқ бойкот қилиш имконсиз бўлмоқда, лекин йўқдан кўра оз бўлса ҳам исломий кимлигимизни исботлаш, сафимизни белгилаш имконимиз мавжуд.

–Буни қуйидагидек тушунсак- ҳечдан кўра нимадир қилолган бўламиз ва икки хил фикрдаги мусулмонлар орасида бир-бирига аччиқ қилишларнинг олди олинади— ўша золимларнинг иқтисодий манбаларидан кимисидир (Пепси, Айфон ва бошқалари каби) қатлиомни очиқ қўллаб қуюшқондан чиқишябди, кўплари эса қатлиомни яширин қўлласа ҳам ҳеч бўлмаганда умматни ярасига туз сепиб қирғинбаротга ҳомийлик қилётганини кўз-кўз қилмаябди.

Худди шу нуқтага қарайлик- харид қилётганимизда ўша очиқчасига қатлиомни молиялаштираётганларни бойкот қилсак бугун бўлмаса эртага попуги пасаяди, индинга тумшуғи ерга ишқалади ва келажакда мусулмонларга қарши ҳаракат қилмоқчи бўлганларига ҳам сабоқ бўлади.

¹Хитойнинг иқтисодини оёққа турғизган капиталнинг си@нистларга қарашли эканини бир неча иқтисодчи ва сиёсатчилар лекцияларида айтган.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Айтишади:

Нуҳ алайҳиссалом халқини 950 йил тавҳидга чақирди. Ҳозир айримлар чиқволиб "тавҳидни қисқа муддатда тушунтириб қўямиз" дейишади.

Айтдим:

Нуҳ алайҳиссаломнинг қавми мушрик эди, бизнинг қавмимиз эса илмсиз мусулмон. Фарқи катта.

Send as a message
Share on my page
Share in the group