Масжидга пайпоқсиз кирманг. ?
Туркиядаги масжидлар ва Европадаги турк масжидларининг киришларида кўзингиз тушадиган эслатма.
Бу эслатмага риоя қилмайдиганлар асосан афғон ва араб биродарларимиз бўларди. Оқибатда баъзан туркларнинг ғаши келиб гапирганини, тортишувлар бўлганини кўрардик
— Энди эса Европадаги афғон ва араб масжидларининг киришларида ҳам ушбу эслатмани кўряпмиз.
Нега?
Чунки Афғонистон ва араб ўлкалари иссиқ, ҳавоси қуруқ. Таҳоратдан кейин оёқ дарров қурийди. Масжидга ҳўл оёқ билан киришганда ҳам гилам ҳидланмасдан қурийди.
Истамбулда эса денгиз, намгарчилик борлиги учун гиламлар қуриши секин, оқибатда ҳидланиш бўлади. Шу сабабли пайпоқсиз кириш хушланмайди.
— Мана энди афғон ва араб биродарларимиз ўзлари ёмғирлар ўлкаси Европага келишиб турклардек лавҳа илиб қўйишибди.
— Хулоса – тушунмовчиликнинг сабабини топсак муаммо ҳал бўларкан.