UMMA TOKEN INVESTOR

Followings
0
No followings
Translation is not possible.

• Қўлингдан келмайдиган ишга ваъда берма, қўлингдан келадиган ишга ҳам ваъда берма.

• Қўлингдан келмайдиган ишга ваъда берсанг, уятга қоласан, қўлингдан келадиган ишни эса ваъда бермасдан ҳам бажарса бўлаверади.

Ўткир Ҳошимов

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Киши намозга турганида дангасалик билан, эриниб туриши кариҳ кўрилади, яхши эмас. Киши намозга очиқ юз билан, улуғ рағбат ва кучли фараҳ, хурсандлик билан турмоғи лозим. Албатта у (намозда турганида) Аллоҳ таолога муножот қилади. Аллоҳ унинг рўпарасида бўлади, уни мағфират қилади ва дуо қилса ижобат қилади”.

Ибн Касирнинг “Тафсирил Қуръанил ъазийми”дан.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Хазрати Умар розияллоҳу анҳу бундай дуо қилардилар:

\"Аллоҳим менга дунё неъматларини озайтирма тирикчилик ғамида бӯлиб сени унутиб қўймай.

Аллоҳим менга дунё неъматларини кўпайтирма токи туғёнга кетиб қолмай!\".

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Имом Ғаззолий насиҳатлари:

• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;

• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;

• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;

• Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг;

• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;

• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;

• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;

• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;

• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;

• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;

• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;

• Фақат ва фақат рост гапиринг;

• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;

• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!

• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;

• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;

• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;

• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;

• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;

• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;

• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;

• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировнинг нарсасига тегманг;

• Оғзингизда луқма билан гапирманг;

• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Пул сарфлаш қандай бўлиши керак?

• Жобирдан ривоят қилинади: “Бир киши:

«Эй Aллоҳнинг Расули! Менинг бир динорим бор”, деди. “Уни ўзингга сарфла”, дедилар.

“Менда бошқаси бор”, деди.

“Уни ходимингга ёки болангга сарфла”, дедилар. “Менда бошқаси бор”, деди яна...

“Уни Aллоҳнинг йўлида сарфла. Лекин бу фазли энг камидир”, дедилар».

• Шарҳ: Демак, энг аввало ўзига, сўнг оиласига ва ходимларига сарфлаш керак. Шундан ҳам ортса, уни Aллоҳнинг йўлига сарфлаш лозим. Ўз ризқини, болаларининг ризқини қийиб, “Aллоҳнинг йўлида сарфладим”, дейиш тўғри эмас экан.

Send as a message
Share on my page
Share in the group