Translation is not possible.

Prank

Пранк жоизми?

1) Саҳобалар Пайғамбар алайҳиссалом билан сафарда юришганда улардан бир киши ухлаб қолади. Шунда бир саҳоба уйқудаги саҳобанинг арқонини олиб қўяди. Арқонни тортётганда ухлаётган саҳоба балки илон деб, балки бошқа хаёлда чўчиб кетади.

Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:

— Бир мусулмонни чўчитиш, қўрқитиш бошқа мусулмонга ҳалол эмасдир деганлар.

2) Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар:

Ҳеч бирингиз биродарининг ҳассасини* ҳазиллашиб ёки жиддий суратда олиб қўймасин. Агар олган бўлса қайтариб берсин.

3) Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар:

— Ўзининг биродарига жароҳатлайдиган темирни ўқтаган одамни фаришталар лаънатлайди. Гарчи булар туғишган ака-укалар бўлишса ҳам.

_______________

*Ҳасса ¹ўша даврдаги инсонлар учун чорвасини бошқарадиган, уловини ниқтайдиган, яёв бўлса суянадиган восита бўлган. Демак ҳадиснинг маъноси бугунги ҳар қандай керакли буюмга дахл қиларкан.

²Ёки инсоннинг оддий бир ҳассасига бунча қиймат берган Шариатда- ҳассадан қиммат ва қадрли бўлган мулкларнинг бошқа шахслар томонидан мутлақ дахлсиз эканини тушунамиз.

Send as a message
Share on my page
Share in the group