UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Ушбу каналда Абдулкарим Ҳасаннинг қаламига мансуб китоб ва мақолаларидан иқтибослар келтириб борилади. Шунингдек шахсий фикр ва мулоҳазалари ҳам ёритиб борилади. Яхшилик ва яхшиликка далолат қилиш!

Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#мулоҳаза

Ҳозирги кунда ғарбда пайдо бўлган маънавий бузуқликлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмади. Айниқса, бу бузуқликлар охирги эллик йил ичида шиддат билан ривожланди ва очиқ кўринишга ўтиб, қонунлаштирилди. Бу бузуқликларни ғарб одамлари ҳам бундан бир неча йиллар олдин қабул қила олмас эди. Лекин, бу ишлар босқичма-босқич амалга ошириб келинди. Бу таназзул эканлигини у ерда ҳам кўпчилик тушуниб етди. Шунинг учун кейинги йилларда ғарб сиёсатида \"ўта ўнгчилар\" деб номланадиган сиёсатчилар давлат бошқарувига қайтмоқдалар. Уларнинг асосий мақсадларидан бири ғарб цивилизациясини сақлаб қолишдан иборат. Шунинг учун таназзулга учрашдан қўрққан халқ сайловларда уларга овоз беряпти.

Бунинг акси ўлароқ ривожланаётган давлатлар ғарб бир пайтлар бошлаган йўлдан кетяпти. Ҳозирга келиб ўз қадриятларига ёт бўлган ишларга йўл очиб беришяпти. Буларнинг ҳаммаси оила институтини барбод бўлишига олиб келади. Кўпгина маънавий бузуқ ишларни урчишига йўл очиб беради. Хуллас, бу йўл таназзулга олиб боришини аллақачон кўпгина ривожланган мамлакатлар ўз тажрибасида кўрсатиб бўлди. Ғарбдан ўрганса бўладиган нарсалар кўп. Улардан таназзулга етакловчи нарсаларни эмас, балки, тараққиётга олиб борувчи илмларни ўрганиш керак...

Abdulkarim Hasan

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#мулоҳаза

Ғазо ва Исроил ўртасидаги сулҳ бугундан амал қилишни бошлади. Тарихда жуда кўп давлатлар бундай қурбонлар ва вайронагарчиликлар ортидан душманга таслим бўлганини биламиз. Лекин, иймони кучли, мард Ғазо халқи душманга таслим бўлмади. Ўз ерларини душманга топшириб қўймади. Бу сулҳ қанча давом этишини мен билмайман. Лекин, матонатли Ғазо халқи ўз тарихини аллақачон олтин ҳарфлар билан ёзиб бўлди. Иншааллоҳ кунлар келади, уларнинг бу қаҳрамонликлари ҳақида китоблар ёзилади, кинолар ишланади ва музейлар қурилади. Дунёнинг энг кучли армиялари билан курашган бу халқ енгилмади. Технологик ва сон жиҳатдан устун бўлган армиялар қандай қилиб ғазоликларни енга олмагани кўпгина ҳарбийлар учун жумбоққа айланди. Кўплаб қурбонлар, вайронагарчиликлар, очарчилик, сувсизлик, совуқ ҳам уларни таслим қила олмади. Ҳа, бу кўпчилик учун жумбоқнинг ўзи. Эндиликда ғазоликларнинг енгилмас қуроли бўлган кучли иймони, ғояси, сабрларини ўрганишни бошлашади. Бу қолган армиялар учун ҳам сабоқ бўлиши керак. Ғалабага эришиш қурол ёки душман сонининг кўплигида эмаслиги яна бир бор ўз исботини топди...

Ғазоликлар сулҳдан кейин уларни қўллаган давлатларга миннатдорчилик билдиришибди. Улар орасида Ўзбекистоннинг ҳам тилга олингани мени жуда хурсанд қилди!

Ғазода ҳалок бўлганларни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин! Бу мазлум халқ тезроқ тинч ва фаровон ҳаётга эришсин!

Abdulkarim Hasan

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group