UMMA TOKEN INVESTOR

Followings
1
Translation is not possible.
Мен бу мавзуда сокин, юмшоқ шаклда эслатма қилишни ўйладим, аммо уддалай олмадим, узр. Шунинг учун бироз кескинроқ бўлса-да, ичимдаги борини айтаман:
 
• Қиз бола балоғатга етар-етмас ижтимоий тармоқда "Ҳар жума куни гул олиб келади, иншааллоҳ" қабилидаги қайдлар қолдириши уят! Бу нарса бошқаларда эрсираб қолган деган фикрни уйғотиши мумкин.
 
• Ёки баъзилар оила қуриш борасида қайд қолдириб дуо қилади — керакмас! Ичингизда дуо қилинг.
 
• Айрим ёлғиз аёллар "Ёлғиз аёлга осон эмас" деб ижтимоий тармоқда қайд қолдириши ёки изоҳ ёзиши ўзини кўпчиликка таклиф қилишдек гап. Бунақа қайддан кейин эркаклар ёппасига ёзиши мумкин, лекин ичида тузуги бўлиши гумон. Аксари шаҳвоний истак илинжида ёзади.
 
• Бир аёл эрини бегона бир эркакка ёмонлаши эрим ёмон, сен ундан яхшироқ бўлсанг, муносабатга киришишимиз мумкин деган сигнални беради. Шунинг учун бегона эркак билан умуман гаплашманг, зарурат юзасидан гаплашсангиз, эрингизни ёмонлашга ўтманг — бу зарур эмас!
 
#eslatma
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Илм ўрганиш учун сарфланган вақт ортда қолган вақтимизнинг энг қадрлисидир.
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Тартиб-интизомни йўлга қўйишимиз қийин, лекин у ҳаётимизни осонлаштиради.
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Қарз олди-берди, шериклик каби ишларда яқин кишингиз билан бўлса-да, шартларни аниқ қилиб, батафсил келишиб олиш керак. Масалан, қарзни қачон қайтаришини албатта гаплашиш керак, ҳатто ким олиб келиб беришини ҳам гаплашиш мумкин.
 
Шерикчиликда эса иккала томоннинг вазифалари, муваффақиятсизлик ҳолатларида қандай йўл тутиш борасида аниқ келишув бўлиши керак.
 
"Ҳаммаси яхши бўлади!" деган гап билан ишни бошлаб кетавермаслик керак.
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
Ҳаёт бошдан охиригача сабоқ олишдан иборат. Афсуски, сабоқларни тўплаб, қандай яшашни ўрганиб олганимизда умр тугаб қолади...
Send as a message
Share on my page
Share in the group