#мулоҳаза
Ҳозирги кунда ғарбда пайдо бўлган маънавий бузуқликлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмади. Айниқса, бу бузуқликлар охирги эллик йил ичида шиддат билан ривожланди ва очиқ кўринишга ўтиб, қонунлаштирилди. Бу бузуқликларни ғарб одамлари ҳам бундан бир неча йиллар олдин қабул қила олмас эди. Лекин, бу ишлар босқичма-босқич амалга ошириб келинди. Бу таназзул эканлигини у ерда ҳам кўпчилик тушуниб етди. Шунинг учун кейинги йилларда ғарб сиёсатида \"ўта ўнгчилар\" деб номланадиган сиёсатчилар давлат бошқарувига қайтмоқдалар. Уларнинг асосий мақсадларидан бири ғарб цивилизациясини сақлаб қолишдан иборат. Шунинг учун таназзулга учрашдан қўрққан халқ сайловларда уларга овоз беряпти.
Бунинг акси ўлароқ ривожланаётган давлатлар ғарб бир пайтлар бошлаган йўлдан кетяпти. Ҳозирга келиб ўз қадриятларига ёт бўлган ишларга йўл очиб беришяпти. Буларнинг ҳаммаси оила институтини барбод бўлишига олиб келади. Кўпгина маънавий бузуқ ишларни урчишига йўл очиб беради. Хуллас, бу йўл таназзулга олиб боришини аллақачон кўпгина ривожланган мамлакатлар ўз тажрибасида кўрсатиб бўлди. Ғарбдан ўрганса бўладиган нарсалар кўп. Улардан таназзулга етакловчи нарсаларни эмас, балки, тараққиётга олиб борувчи илмларни ўрганиш керак...
@abdulkarim_hasan
Ҳозирги кунда ғарбда пайдо бўлган маънавий бузуқликлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмади. Айниқса, бу бузуқликлар охирги эллик йил ичида шиддат билан ривожланди ва очиқ кўринишга ўтиб, қонунлаштирилди. Бу бузуқликларни ғарб одамлари ҳам бундан бир неча йиллар олдин қабул қила олмас эди. Лекин, бу ишлар босқичма-босқич амалга ошириб келинди. Бу таназзул эканлигини у ерда ҳам кўпчилик тушуниб етди. Шунинг учун кейинги йилларда ғарб сиёсатида "ўта ўнгчилар" деб номланадиган сиёсатчилар давлат бошқарувига қайтмоқдалар. Уларнинг асосий мақсадларидан бири ғарб цивилизациясини сақлаб қолишдан иборат. Шунинг учун таназзулга учрашдан қўрққан халқ сайловларда уларга овоз беряпти.