UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Ellikboshi

Translation is not possible.

СОЛИҲА ХОТИН

Камбағал бир одам қишлоғидаги ҳамма хонадонларнинг сигирларини тўплаб, яйловда боқиб берарди. Унинг оғирлиги бировга тушмасди, оиласини шу меҳнати билан боқарди. Бу чўпоннинг аҳволини тушунадиган, эрининг қадрини биладиган, фаросатли, оқила хотини бор эди. Шунинг учун у энг бахтиёр одам ҳисобланарди.

Қишлоқда кимки хотинидан жаҳли чиқса:

– Бор, чўпоннинг хотинидан ибрат олиб кел – дер эди. Кунлардан бир куни бир киши хотинидан хафа бўлди. У киши хотини билан жанжаллашиб:

– Эй гапга тушунмайдиган бефаҳм хотин, бориб қишлоғимиз чўпонининг хотинидан озгина бўлса ҳам ақл ўрган, у фақир хотинидан ибрат ол, эр қадрини ўрган – деди. Унинг хотини:

– Чўпоннинг хотинидан нимани ўрганаман. Эри чўпон бўлса, ўзида на ҳунар, на фазилат бор – деб қаршилик кўрсатди.

Эри жаҳл билан ишга кетди. Унинг хотини безовта бўлиб қолди. Чўпоннинг хотинини ҳамма мақтайди, бир кўриб келай, деб ўрнидан туриб, уларнинг уйига борди. Шу пайт чўпоннинг хотини ҳовлидаги офтобда турган идишдан сув олиб ичар эди. Бояги хотин:

– Шу сувдан озгина менга ҳам беринг – деди.

Чўпоннинг хотини:

– Бу сув исиб қолган, сизга муздай сув олиб келаман, бир оз кутинг –деди. Хотин:

– Майли, лекин сиз ўзингиз нега исиб қолган сув ичяпсиз? – деб сўради. Чўпоннинг хотини деди:

– Хоним, шу онларда эрим далада жазирама иссиқда юрибди. Қизиган мешчасидаги сувдан ичаётгандир. Эрим у ерда исиган сувни ичса-ю, мен бу ерда совуқ сув ичсам, хотинлигим қаерда қолди...

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Хотиржам бўлайлик! Инсон нима учун яралган бўлса, ўша ишларини бажармагунича ва Аллоҳ ёзган умрини яшаб тугатмагунича ўлмайди. Бизга етадиган хавф ва қўрқинч табиий нарса. Бу ҳолнинг иймоннинг оз-кўплигига алоқаси йўқ. Биз инсонлигимиз учун қўрқамиз. Мўмин банда ҳам одам. У ҳам ўзидан, суюкли кишиларидан ха- вотир олади. Аммо мумин бу хавотирга ризо ила адаб беради. Унинг аччиғини "Аллоҳ истагани бўлади" деган гап билан зийнатлайди. Инсонларнинг қўрқишини енгил санамаслик керак. Аммо қўрқувдан зиндон ясаб олиб, унда ўзни банди ҳам қилмаслик лозим. Чунки хавф, ташвиш ва қўрқинч эртанги ғамни тўхтата олмайди. Унинг киладиган иши бугунни барбод қилади! Мусулмон одам ўзига етган мусибатга розилик билан таслим бўлса, ажр олади. Ҳатто шу розилиги орқасида оёғига кирган тикан учун ҳам ажр топади. Аллоҳ таоло мусулмон бандасини Ҳузури илоҳийга тоза-покиза бўлиб бориши учун гоҳида шу дунёнинг ўзида (турли мусибатлар билан) тозалаб туради.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Уже совсем скоро UMMA Life презентует мессенджер нового поколения.

UMMA Life Messenger качественно отличается от всех известных вам приложений для общения. Основанный на концепции сквозного шифрования, UMMA Life Messenger предоставляет доселе невиданный уровень безопасности общения и хранения личной информации. А все это, благодаря децентрализованной системе хранения данных, иными словами системе блокчейн, которая была применена нами в коммуникационных технологиях платформы.

https://linktr.ee/ummalife

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#Тунги_зикрлар

УХЛАШ УЧУН ТЎШАККА ЁТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг:

بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ

«Бисмика роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.

(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб, иккита «Қул аъузу»ни ўқир, сўнг таналарига суртар эдилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

КЎЧАДАГИ ҲАММА АЁЛ ХОТИНИМДАН ЧИРОЙЛИ!

Эркак нима сабаб ўз аёлини бегоналардан хунукроқ деб билади?

Ривоят қилинади: бир киши машҳур диний олимнинг ҳузурига бориб шикоят қила бошлади:

– мен аёлимни илк бора кўрганимда гўзаллигидан лол эдим, гўё Аллоҳ таоло бу дунёда ундан чиройлисини яратмагандек эди.

Унга совчи юборган вақтимда, унга ўхшаган гўзаллар кўп эканини кўрдим. Никоҳлангач эса, ундан чандон чиройли аёллар бор эканини билдим.

Турмушимизга бир неча йил ўтгач энди, дунёдаги барча аёл мани хотинимдан гўзалга ўхшаб қолди😞.

Ҳикматли олим сўз бошлади:

– бунинг чорасини, бу ҳаёлларни кеткизувчи йўлни айтайми?

– ҳа, албатта!

– фаразан, сиз оламдаги барча аёлга уйланганингизда ҳам, кўчаларда санғиб юрадиган итларни ўша барча аёллардан чиройли деб билаверардингиз.

– нега бундай дейсиз ҳазрат?.

– сиздаги муаммо аёлингиз сабабли эмас. Муаммо инсонга таъмагир ва ёмонликка мойил бўладиган қалб (нафс) берилганида.

Буни эса фақат қабрдаги тупроқ тўлдиради холос.

Эй йигит, сизнинг муаммойингиз – сиз Аллоҳ ҳаром қилгандан кўзингизни тиймаганингизда!

Аёлингиз ҳозир ҳам аввалгидек гўзал кўринишини хоҳлайсизми?

– ҳа, албатта ҳазрат.

– унда кўзингизни Аллоҳ таоло ҳаром қилганлардан сақланг.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

قُلْ لِلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ۚ ذَٰلِكَ أَزْكَىٰ لَهُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ

"Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.."

(Нур сураси 30 оят).

Араб тилидан таржимон:

Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли.

Send as a message
Share on my page
Share in the group