Translation is not possible.

СОЛИҲА ХОТИН

Камбағал бир одам қишлоғидаги ҳамма хонадонларнинг сигирларини тўплаб, яйловда боқиб берарди. Унинг оғирлиги бировга тушмасди, оиласини шу меҳнати билан боқарди. Бу чўпоннинг аҳволини тушунадиган, эрининг қадрини биладиган, фаросатли, оқила хотини бор эди. Шунинг учун у энг бахтиёр одам ҳисобланарди.

Қишлоқда кимки хотинидан жаҳли чиқса:

– Бор, чўпоннинг хотинидан ибрат олиб кел – дер эди. Кунлардан бир куни бир киши хотинидан хафа бўлди. У киши хотини билан жанжаллашиб:

– Эй гапга тушунмайдиган бефаҳм хотин, бориб қишлоғимиз чўпонининг хотинидан озгина бўлса ҳам ақл ўрган, у фақир хотинидан ибрат ол, эр қадрини ўрган – деди. Унинг хотини:

– Чўпоннинг хотинидан нимани ўрганаман. Эри чўпон бўлса, ўзида на ҳунар, на фазилат бор – деб қаршилик кўрсатди.

Эри жаҳл билан ишга кетди. Унинг хотини безовта бўлиб қолди. Чўпоннинг хотинини ҳамма мақтайди, бир кўриб келай, деб ўрнидан туриб, уларнинг уйига борди. Шу пайт чўпоннинг хотини ҳовлидаги офтобда турган идишдан сув олиб ичар эди. Бояги хотин:

– Шу сувдан озгина менга ҳам беринг – деди.

Чўпоннинг хотини:

– Бу сув исиб қолган, сизга муздай сув олиб келаман, бир оз кутинг –деди. Хотин:

– Майли, лекин сиз ўзингиз нега исиб қолган сув ичяпсиз? – деб сўради. Чўпоннинг хотини деди:

– Хоним, шу онларда эрим далада жазирама иссиқда юрибди. Қизиган мешчасидаги сувдан ичаётгандир. Эрим у ерда исиган сувни ичса-ю, мен бу ерда совуқ сув ичсам, хотинлигим қаерда қолди...

Send as a message
Share on my page
Share in the group