Translation is not possible.

Хотиржам бўлайлик! Инсон нима учун яралган бўлса, ўша ишларини бажармагунича ва Аллоҳ ёзган умрини яшаб тугатмагунича ўлмайди. Бизга етадиган хавф ва қўрқинч табиий нарса. Бу ҳолнинг иймоннинг оз-кўплигига алоқаси йўқ. Биз инсонлигимиз учун қўрқамиз. Мўмин банда ҳам одам. У ҳам ўзидан, суюкли кишиларидан ха- вотир олади. Аммо мумин бу хавотирга ризо ила адаб беради. Унинг аччиғини "Аллоҳ истагани бўлади" деган гап билан зийнатлайди. Инсонларнинг қўрқишини енгил санамаслик керак. Аммо қўрқувдан зиндон ясаб олиб, унда ўзни банди ҳам қилмаслик лозим. Чунки хавф, ташвиш ва қўрқинч эртанги ғамни тўхтата олмайди. Унинг киладиган иши бугунни барбод қилади! Мусулмон одам ўзига етган мусибатга розилик билан таслим бўлса, ажр олади. Ҳатто шу розилиги орқасида оёғига кирган тикан учун ҳам ажр топади. Аллоҳ таоло мусулмон бандасини Ҳузури илоҳийга тоза-покиза бўлиб бориши учун гоҳида шу дунёнинг ўзида (турли мусибатлар билан) тозалаб туради.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group