ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?
#тарбия
❓370-CАВОЛ: Болани тарбияли, ақлли, эсли-ҳушли ота-онани ҳурмат қилиши учун ёшлигидан ўғил-қизларга мана шу фазилатларни сингдириш учун асосан нималарга эътибор бериш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарзанд тарбияси ота-онанинг зиммасидаги муҳим ва масъулиятли вазифалардан биридир. Фарзанд тарбиясига оид жуда кўплаб оятлар ва ҳадислар ворид бўлган. Фарзандларнинг тарбияли ахлоқ-одобли бўлишида жуда кўп омиллар мавжуд. Айниқса ота-оналарнинг хулқ-одоби, оиладаги муҳит, улар яшаб турган жамият, фарзандларнинг яқин дўст ва оғайнилари, улар ўқиётган китоб ёки турли замонавий техник воситалар орқали томоша қилаётган видео филмларнинг таъсири жуда аҳамиятлидир.
Фарзанд тарбияси ота-оналардан алоҳида вақт ажратиш ва муттасил аҳамият беришни тақозо қилади. Фарзандлар қулоғи билан эмас, кўзи билан тарбия олади? деб бежиз айтилмаган. Фарзандларимиз ахлоқ-одобли бўлишини хоҳлар эканмиз, аввало ана шу одоб-ахлоқни ўзимиз амалда кўрсатиб беришимиз лозим бўлади. Фарзандлар тарбиясига оид динимизнинг кўрсатмаларидан хабардор бўлишимиз талаб этилади. Фарзанд тарбиясига оид ёзилган китобларни ўқиш, ҳадислардан хабардор бўлиш мақсадга мувофиқдир.
Фарзанд тарбиясида асосан қуйидагиларга жиддий эътибор бериш керак бўлади:
🔹Фарзандларга ҳалол луқма едириш;
🔹Уларга мунтазам равишда, табиатларига мувофиқ тарзда диний-маърифий таълим бериш;
🔹Оилавий муҳитда соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
🔹Ота-она болаларнинг идеал тақлидчилари эканини унутмаслик;
🔹Одоб-ахлоққа оид озуқавий, ҳикматли воқеа ва ҳикоялар сўзлаб бериш;
🔹Уларни камситмаслик;
🔹Солиҳ инсонлардан уларнинг ҳаққига дуолар олиш;
🔹Уларнинг муддао ва фикрларини тинглай билиш;
🔹Уларнинг дўст ва яқинларига аҳамият бериш;
🔹Уларни китоб мутолаа қилишга одатлантириш. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. @fatvouz