UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Muazzin

Translation is not possible.

ҲАҚИҚИЙ ТОЛИБ

Андалус олимларидан, буюк муҳаддис Бақи’ ибн Михлат Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдан ҳадис эшитиш мақсадида машриққа пиёда келган экан. Бағдодга яқинлашганида Имом Аҳмадни мўтазила эътиқодига қарши чиққани учун ҳалифа Маъмун уй қамоғига тиққанини эшитиб, қаттиқ ғамга ботди.

Шу куни шаҳардаги масжидга борди. У ердаги илм халқасида ўтириб, устоз Яҳё ибн Маъин (катта муҳаддис, Имом Бухорийнинг устозларидан)дан Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ҳолатини сўраб, у зотнинг уйларига борибди. Биров кўриб қолишидан хавотирда ичкарида гаплашибдилар. Аҳмад ибн Ҳанбал сўрабдилар:

- Қаердан келдингиз? Узоқданми? Африқияданми?

- Йўқ, ундан ҳам узоқдан, Андалусдан келдим, фақатгина сиздан ҳадис ўрганиш мақсадида келдим.

- Билгандирсиз, ҳалифа мени илм беришдан, масжидга чиқишдан маҳрум қилди…

- Ҳазрат, агар йўқ демасангиз бир ҳийла ишлатсам. Ҳузурингизга ҳар куни гадо қиёфасида келаман-да, оз муддат ичида менга битта ҳадис айтиб берсангиз бўлди, кетавераман.

Бақи’ ибн Михлат ҳикоя қилади:

“Ҳар куни жулдур кийимларда, қўлимга эгри таёқ тутиб Аҳмад ибн Ҳанбалнинг олдиларига келар, у зот баъзан битта, баъзан эса 2-3 та ҳадис айтиб берардилар. У зотдан шу йўл билан 300 дан зиёд ҳадис ёд олдим. Маъмун дунёдан ўтиб, Аҳмад ибн Ҳанбал машҳур уламо бўлиб, буюк муҳаддисларга дарс берадиган бўлдилар. Буюк мужтаҳид шунча буюк муҳаддисларга дарс бераётиб, ҳузурларига келсам, ёнларидан жой бериб, толибларга шундай дер эдилар:

- Мана буни ҳақиқий толиби илм дейди! У гадойлик қилиб бўлса-да, мендан илм ўрганди.

Бир куни касал бўлиб қолганимдан хабар топган имом шогирдлари билан мен ётган карвонсаройга келдилар. Шу даражада олимлар кўп эдики, ҳатто одам сиғмади. Дуо қилиб кетдилар. Шундан сўнг, ҳамма мени ҳурмат қиладиган, зиёратимга келадиган бўлди.”

Устоз Ёрқинжон домла мавизаларидан.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

БАДХУЛҚ АЁЛ – МЕНИНГ МАРТАБАМ

Буюк тасаввуф шайхларидан Мирзо Мазҳари Жони-Жононнинг аёли жуда баджаҳл, ёмон хотин бўлган экан. Шундай бўлса-да, шайх ҳар куни бомдоддан кейин, шогирдларидан бирини аёли олдига жўнатиб, ҳол-аҳволини сўраттирар экан. Аҳвол сўрагани борган шогирдларини аёл сўкиб, “дунёда менинг эримдан бошқаси қуриб қолибдими, шунгаям шогирд бўласанларми?”, деб вайсиб бераркан. Унинг бундай муомаласини шайхга айтишга улар истиҳола қилишаркан.

Бир куни шайх аёлининг олдига бир бадавийсифат шогирдини жўнатибди. У эса аёлнинг бундай муомаласини кўриб, югурганча, шайхнинг олдига кириб, шундай дебди:

- Устоз, бундай аёл билан қандай яшайсиз, мениям, сизниям боплаб сўкиб берди. Талоқ қилиб юбормайсизми уни?

- Мени ким деб биласан?

- Сиз устозсиз, буюк илм соҳибисиз.

- Менинг эришган барча илмим, мартабам, шу хотинимдан. Унинг бу азобларига сабр қилганимдандир. Агар мен бир кун унинг ҳолини сўрамасам, мартабамдан тушиб қоламан. Энди қандай қилиб, мени шу даражага олиб чиққан хотинимни талоқ қилай…

Устоз Ёрқинжон домла мавизаларидан.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

ЛАФЗЛАРГА ҲАМ, НОМЛАРГА ҲАМ АЛЛОҲ ТАОЛО АЖОЙИБ ТАЪСИРЛАР ЖОЙЛАБ ҚЎЙГАН.

Имоми Аъзам Абу Ҳанифанинг қўшниларидан бири рофизий эди. У ўзининг икки хачирини Абу Бакр ва Умар деб номлади. (Рофизийларнинг шу каби ярамас ишлари жуда машҳур). Бир куни бир хачир рофизийни тепиб қорнини ёриб юборди. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳга хабар етганида у киши: «Номи Умар бўлгани тепган бўлса керак.  Бу номнинг таъсири ана шундай бўлиши табиий». Таҳқиқ қилингач, ҳақиқатда ҳам гап ўз тасдиқини топти.

Хазрат айтдиларки, Аллоҳ таоло номлар, алфозлар ва сўзларга ҳам ажиб таъсирлар жойлаб қўйган. Бир йигитни ота-онаси Калимуллоҳ деб номлабган бўлиб, у кўпинча беъмор бўлиб юрар экан. Мен унинг номини Салимуллоҳ деб ўзгартирдим. Ўша вақтдан бошлаб тузала бошлади. Калимнинг маъноси мажруҳ ва ярадордир.

"Мажолиси ҳакимул умма"

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Sher Mumin shared a
Translation is not possible.

4 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group