БАДХУЛҚ АЁЛ – МЕНИНГ МАРТАБАМ
Буюк тасаввуф шайхларидан Мирзо Мазҳари Жони-Жононнинг аёли жуда баджаҳл, ёмон хотин бўлган экан. Шундай бўлса-да, шайх ҳар куни бомдоддан кейин, шогирдларидан бирини аёли олдига жўнатиб, ҳол-аҳволини сўраттирар экан. Аҳвол сўрагани борган шогирдларини аёл сўкиб, “дунёда менинг эримдан бошқаси қуриб қолибдими, шунгаям шогирд бўласанларми?”, деб вайсиб бераркан. Унинг бундай муомаласини шайхга айтишга улар истиҳола қилишаркан.
Бир куни шайх аёлининг олдига бир бадавийсифат шогирдини жўнатибди. У эса аёлнинг бундай муомаласини кўриб, югурганча, шайхнинг олдига кириб, шундай дебди:
- Устоз, бундай аёл билан қандай яшайсиз, мениям, сизниям боплаб сўкиб берди. Талоқ қилиб юбормайсизми уни?
- Мени ким деб биласан?
- Сиз устозсиз, буюк илм соҳибисиз.
- Менинг эришган барча илмим, мартабам, шу хотинимдан. Унинг бу азобларига сабр қилганимдандир. Агар мен бир кун унинг ҳолини сўрамасам, мартабамдан тушиб қоламан. Энди қандай қилиб, мени шу даражага олиб чиққан хотинимни талоқ қилай…
Устоз Ёрқинжон домла мавизаларидан.