UMMA TOKEN INVESTOR

About me

muharrir, jurnalist

Бугун яхшилик қилиш-қилмаслик, одамларнинг айбларини кечириш-кечирмаслик қалбнинг эмас, нафсимизнинг хоҳиши бўлиб қолди. Шунинг учун ёмонликни яхшилик ила даф этиш жуда оғир туюлмоқда. Саломни Оллоҳ учун бермаганимиз сабабли алик олмаганга иккинчи марта салом беришга иззат-нафсимиз йўл қўймаяпти. Бир яхшиликни Оллоҳ учун қилмаганимиздан кейин ўшанга яраша раҳмат эшитмасак, тамом, йўлни шарт кесяпмиз. Бировдан дилозорлик кўрсак, ҳақорат эшитсак ҳам, бўлди, унинг устидан не-не ҳукмларни ўқимаяпмиз. Биз қандай Зотнинг бандасимиз, қайси пайғамбарнинг умматимиз, ўйлаб кўролмаяпмиз ҳам. Чунки ўй-фикрларимиз тиниқ эмас. Лойқаланиб кетди. Ўтган ишга саловот айтишга бўйнимиз ёр бермайди. Бунинг учун баҳонаю сабабларимиз ҳамиша тайёр.

Аммо бошидан ўтказган одам сифатида айтаман, нафсингизга хуш келмаган нарсани Оллоҳга ҳавола қилиб кўринг, ҳаловат топасиз. Хотиржам бўласиз, куйиб-пишмайсиз, асабийлашмайсиз, яхшилик қилишдан чарчамайсиз ҳам... Яхшилик қилувчининг ёрдамчиси Оллоҳ! Унутманг!

2020

Send as a message
Share on my page
Share in the group

Осмонимиз борган сари ғубор тортиб бормоқда. Айниқса, шаҳарларимизнинг ҳавоси жуда оғир. Бу нарсани тоза ҳаводан тўйиниб қайтаётиб, шаҳар дарвозасидан ҳатлаганда яққол сезасиз.

Шу ўринда бир пайтлар ўқиганим қизиқ маълумотлар ёдимга тушди.

Энг тоза ҳаво ўрмонларда бўлар экан. Олимлар у ерда бир метр куб ҳажмдаги ҳавода нари-бери уч юз дона ғубор санашган. Энди бир солиштириб кўринг: шаҳардаги уйнинг худди шу ҳажмдаги ҳавосида 15-17 мингта микроб бўлармиш. Йўлда кетаётган мошинанинг ичидаги бир метр куб ҳавода эса, 22-25 мингта! Рақамлар ваҳимали, а?!

Аммо кўпам ваҳимага тушишга ҳожат йўғакан – буниси бошқа тоифа олимларнинг фикри – зарарли микроб ва бактерияларнинг ашаддий кушандаси атир экан. Хуш бўй! Қизиқ, микроблар атирнинг бўйига чидаш бера олмаскан. Ҳар қандай антибиотикларга икки-уч йилдаёқ кўникиш ҳосил қиладиган зарарли бактериялар атирга келганда таслим бўлар экан. (Ўйланг, ҳар йили янги-янги антибиотик дорилар кашф қилинади, бунинг бир сабаби айнан вирус, бактерия ва микробларнинг ўша дориларга қарши тезлик билан иммунитет ҳосил қилаётгани.)

Ушбу маълумотларни ўқийтуриб, хотирларингизга Пайғамбаримизнинг (у зотга чексиз салавот ва саломларимиз бўлсин) хушбўйланишга қанчалар катта эътибор берганлари ёдингизга тушгандир. Ҳа, менинг ёдимга ҳам биринчи шу Суннат келган. Динимизда ҳеч нарса бежиз эмас. Биз Қуръон ва суннатга амал қилар эканмиз, ўзимиз билган-билмаган кўўўўп ёмонликлардан омонда бўламиз.

Бизни мусулмонлардан қилган Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсин.

Муҳим бир эскартиш: хушбўйланинглар деганим экология бузилишига, дарахтлар кесилишига жим қараб тураверинглар, деганим эмас.

2022 йил 1 январ

Send as a message
Share on my page
Share in the group

Маъруф Кархийдан:

“Роббингиз билан ўртангизни қандай ислоҳ қилгансиз?”, деб сўрашди. У зот: “Ибн Саммак раҳимаҳуллоҳнинг мавъизаси билан” деди. “Бу қандай бўлди?”, деб сўрашди. У зот: Кўфада юрган эдим. Аср намозини ўқишга бир масжидга кирдим. Намоздан сўнг кишиларга ваъз айтаётган кишини кўрдим. Ўзимга: “ўтириб, сўзларини эшитаман”, дедим. У шундай дерди: “Кимки Аллоҳ билан баъзи-баъзида бўлса, Аллоҳ ҳам у билан баъзи-баъзида бўлади. Кимки Аллоҳдан юз ўгирса, Аллоҳ ҳам ундан юз ўгиради. Кимки Аллоҳни борлиғи билан қабул қилса, пешвоз чиқса Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга Ўзининг комил раҳмати ила пешвоз чиқади”.

Унинг бу сўзлари мени даҳшатга солди. Қалбимни қаттиқ таъсирлантирди. Ўзимга: “Агар Роббим менга имкон берса мен шу ҳолатнинг энг олийсига эришаман” дедим. Роббимга бутун борлиғим билан юзландим ва Роббим ҳам менга кенг раҳмати ила юзланди”, деб жавоб бердим.

Telegram oʻzanidan

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Abdulloh ibn -Muborak rohimahulloh aytadilar

“Haqiqatan, musibat bir sinovdir, agar sabr qilmasangiz, bu uning ajridan mahrum bo‘lishdir va bu musibatning o‘zidan ham yomonroqdir."

al-Mustazraf, 503.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Энг яхшиларингиз менинг асримдагилар, сўнг улардан кейин келадиганлар, сўнг улардан кейин келадиганлар” (Бухорий ва Муслим ривояти), деганлар. Биз соат сайин, кун, ой, йил ўтган сайин у зотдан узоқлашяпмиз. Агар амалларимиз билан Расулимизга яқин бўлмас эканмиз, йиллар бизни фақат у зотдан узоқлаштиради. Шу нуқтадан қарасак, янги йилнинг кириб келаётгани эмас, эски йилнинг қандай ўтгани муҳим!

Send as a message
Share on my page
Share in the group