Кеча тунда Эрон Дамашқдаги консулхонасига қилинган ҳужумга жавобан Исроилга юзлаб дрон, ракеталарни учирди. Исроил армияси АҚШ ва бошқа давлатлар кўмагида аксарият ракеталарни уриб туширганини, талафотлар катта эмаслигини, қурбонлар йўқлигини билдирди.
Эрон эса ҳарбий амалиёт муваффақиятли якунланганини, миссия бажарилганини, модомики Исроил жавоб беришга уринса, янги ҳужум ундан-да кучли бўлишини маълум қилди. Исроил расмийлари, ўз навбатида, жавоб қайтарилишини билдиришмоқда. ОАВнинг ёзишича, Байден маъмурияти Исроилнинг жавоб ҳужумида иштирок этмаслигини айтган. Байденга АҚШда ноябр ойида бўладиган сайловолди иккинчи фронтни очилиши ҳеч ҳам керак эмас. Тайван можароси ва Шимолий Корея ҳам пишиб тайёр бўлиб тургандек, Украинани энди айтмаса ҳам бўлади.
Кечаги ҳужумлардан анализларим;
1. Араб давлатлари уч бор Исроилга қарши уруш бошлаб ҳаммасида мағлуб бўлишганди, сўнгги бор 1967 йил Миср, Урдун, Сурия ва Ироқ 6 кунлик урушдаги мағлубияти Исроилнинг катта ҳудудларни эгаллашга сабаб бўлганди.
Кеча, 1967 йилдан кейин илк бор араб бўлмаган бир мусулмон давлат қўрқмай 1.200 км узоқдан Исроил ва қудратли ҳамкорларига қарши ҳужум уюштирди. Эрон шу пайтгача Исроилга қарши "прокси" уруш олиб борар эди. Яъни “бошқаларнинг ҳудудидан бошқаларнинг қўли билан” ҳужумлар уюштирар эди. Бу гал эса ўз ҳудудидан ҳужумни амалга оширди.
2. Эронга қарши қўлланган 45 йиллик санкцияларга қарамай Эрон ўз кучи билан ишлаб чиқарган дронларни ҳавога учириб Исроилга етиб боришини таъминлади ва кечаги энг катта технологик муваффақияти шу бўлди. Кеча Эрон “дронлар шоусини” уюштирди, ва эскирган баъзи ракеталарини учирди. Замонавий баллистик ва гиперсоник рокеталар учмади, ҳамма карталар табийки очилмади.
3. Кечаги ҳужум, қандайдир катта талофотлар учун амалга оширилмади, дронларнинг йўналиши шунга қараб белгиланганди, асл ҳадаф Исроил жамиятини қўрқитиш, психологик уруш эди. Аслида кечаги ҳужум келажакдаги катта урушдан олдин бир “тренировка” бўлди холос. Эрон Исроилнинг ҳаво мудофаасини синовдан ўтказди, қайси араб давлатлари Исроилга ён босиши (масалан Урдун), Англия ва АҚШнинг илк ҳаракатлари, дронларнинг Исроилга етиб бориши, самарадорлиги…булар Эрон учун назариядан энди амалиётга айланган кейс бўлди. Эрон ҳарбийлари тафсилотлар устида ишлашади.
4. Эроннинг кечаги ҳужуми Урдун мисолида баъзи иккиюзламачи араб давлатларининг юзини очиб берди, минтақадаги араблар орасида ижтимоий фикрнинг ўзгаришига 100% сабаб бўлади.
5. Исроилнинг “Темир Гумбаз” батареялари Эроннинг ҳар бири 10.000-20.000$ турадиган дронини йўқ қилиш учун камида 100.000-150.000 $ лик ракета учирди. Масалан, кеча Ливандан учирилган катюшаларнинг донаси бор-йўғи 300$ туради. Исроилда ҳар бири 60-80 ракетага эга камида 10 та батарея бор, демак кечаги ҳужумдан батареяларни келажакда “чарчатиш” тактикалари ҳам ишлаб чиқилади.
6. 2010 йили Исроил қирғоқларида 9 та турк фуқаросининг ўлимига сабаб бўлган “Mavi Marmara” кемасидаги терорга Туркия давлати Исроилга жавоб беролмаганди. Афсуски, сиёсий майдонда икки томонлама ўйин қилаётган Туркиянинг келажакда ҳам Исроилга қарши чиқиши жуда мушкул.
7. Кечаги ҳужум, Хитой ва Россиянинг розилиги билан қилинганлиги аниқ. Хитой АҚШни Яқин Шарқда “зўриқтириб” Тайвандан урушсиз воз кечишини режалаштирган бўлиши ҳам мумкин. Россия ҳам бунга қизиқса керак.
7. Яна….ҳар қандай давлатнинг Исроилга қўрқмай ҳужум уюштириб Ислом умматининг қаҳрамонига айланиши Яқин Шарқдаги баъзи давлатларнинг ҳасадига сабаб бўлади...бўлди ҳам, буни кеча баъзи давлат раҳбарлари ҳаракатидан ва баъзи давлат ОАВларнинг постларидан (масалан TRT Türkiye) кўрдик.
Хуллас, Ислом дунёси ҳар қачонгидан машаққатли кунларга қадам қўймоқда. Ҳадисларда айтилганидек "қўлда чўғ тутган" каби даврлар...