Осмонимиз борган сари ғубор тортиб бормоқда. Айниқса, шаҳарларимизнинг ҳавоси жуда оғир. Бу нарсани тоза ҳаводан тўйиниб қайтаётиб, шаҳар дарвозасидан ҳатлаганда яққол сезасиз.

Шу ўринда бир пайтлар ўқиганим қизиқ маълумотлар ёдимга тушди.

Энг тоза ҳаво ўрмонларда бўлар экан. Олимлар у ерда бир метр куб ҳажмдаги ҳавода нари-бери уч юз дона ғубор санашган. Энди бир солиштириб кўринг: шаҳардаги уйнинг худди шу ҳажмдаги ҳавосида 15-17 мингта микроб бўлармиш. Йўлда кетаётган мошинанинг ичидаги бир метр куб ҳавода эса, 22-25 мингта! Рақамлар ваҳимали, а?!

Аммо кўпам ваҳимага тушишга ҳожат йўғакан – буниси бошқа тоифа олимларнинг фикри – зарарли микроб ва бактерияларнинг ашаддий кушандаси атир экан. Хуш бўй! Қизиқ, микроблар атирнинг бўйига чидаш бера олмаскан. Ҳар қандай антибиотикларга икки-уч йилдаёқ кўникиш ҳосил қиладиган зарарли бактериялар атирга келганда таслим бўлар экан. (Ўйланг, ҳар йили янги-янги антибиотик дорилар кашф қилинади, бунинг бир сабаби айнан вирус, бактерия ва микробларнинг ўша дориларга қарши тезлик билан иммунитет ҳосил қилаётгани.)

Ушбу маълумотларни ўқийтуриб, хотирларингизга Пайғамбаримизнинг (у зотга чексиз салавот ва саломларимиз бўлсин) хушбўйланишга қанчалар катта эътибор берганлари ёдингизга тушгандир. Ҳа, менинг ёдимга ҳам биринчи шу Суннат келган. Динимизда ҳеч нарса бежиз эмас. Биз Қуръон ва суннатга амал қилар эканмиз, ўзимиз билган-билмаган кўўўўп ёмонликлардан омонда бўламиз.

Бизни мусулмонлардан қилган Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсин.

Муҳим бир эскартиш: хушбўйланинглар деганим экология бузилишига, дарахтлар кесилишига жим қараб тураверинглар, деганим эмас.

2022 йил 1 январ

Send as a message
Share on my page
Share in the group