UMMA TOKEN INVESTOR

About me

"بلغوا عني ولو اية" رواه البخاري "Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар" Бухорий ривояти

Translation is not possible.

Қиш мўминнинг баҳоридир

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Қиш – мўминнинг баҳоридир. Кун қисқа бўлади, рўза тутиб олади. Тун узун бўлади, таҳажжудга туради” - дедилар.

Бу ҳадисни ҳукми – заиф. Лекин, маъноси саломат бўлгани учун \"маъносига\" кўра амал қилинади.

Салафларни ҳаётига қарасак, юқоридаги маънога монан қавллар бор, бир қанча.

Қуйида баъзиларини зикр қиламиз:

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ:

\"Қиш – мўминларнинг баҳоридир. Улар унда Аллоҳга итоатда куч тўплайди ва қилмишларини ислоҳ қилишга интилади\".

Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:

\"Қишда рўза тутиш бу – ғаниматдир, чунки кун қисқа тунлар эса Аллоҳга ибодат учун ўз вақтини беради\".

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ:

\"Қишда тунлар жуда узун ва тинч бўлади. Уларни Аллоҳга ибодат учун имконият сифатида қабул қиладиганлар – энг муваффақиятли кишилардир\".

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:

\"Мўмин учун қиш фасли ғаниматдир. Кунлар қисқа, рўзалар осон; тунлар узун, қиёмга (намозга) тайёр. Шунингдек, мўмин учун Аллоҳга яқинлашиш учун тафаккур ва сабрни ошириш фурсати мавжуддир\".

Убайд ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ қиш келса, шундай деб айтар эди:

\"Эй, Қуръон аҳли! Намозингиз учун тунлар узун, рўзангиз учун кундузлар қисқа бўляпти. (Бу кунларни) ғанимат билингиз!\".

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

«Улар ўзларидан бошқаларга қарши бир қўлдирлар (умматдирлар) ».

«Мўминларнинг қонлари ўзаро тенгдир. Улар ўзларидан бошқаларга қарши битта қўлдирлар. Улардан энг қуйи даражадагиси берган омонлик ҳам нуфузлидир». (1)

Имом Санъоний раҳимаҳуллоҳ деди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:

"Улар ўзларидан бошқаларга қарши битта қўлдирлар", деган сўзларининг маъноси: Душманларига қарши бирлашадилар, бир-бирларини ёрдамсиз ташлаб қўйишлари жоиз эмас, балки, уларга душманлик қилган барчага қарши ўзаро бир-бирларига ёрдам берадилар демакдир. Гўёки уларнинг қўлларини ва ҳаракатларини бирдек ҳисоблади». (2)

Шайх Абдураҳмон Ҳаттоб айтади:

«Бу ҳадис амр маъносида келган хабардир (яъни, душманларга қарши бирлашсинлар деган буйруқни билдиради). Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳадислардан маъноси амрни билдирган, аммо лафзи хабар суратида келган ҳадисга мисол:

«Мўминлар ўзларининг дўстликлари, бирликлари, меҳр-оқибатларида бир жасад кабидир. У жасаднинг бир аъзоси касал бўлса, бошқа аьзолар бедорлик ва иситма билан бир-бирларини у аъзога (ёрдам беришга) чақиришади», деган сўзлари. (3)

Яъни, ўзаро меҳр-оқибатлик бўлишлари, бир-бирларига ёрдам беришлари ва уларнинг оғриқларига куйинишлари вожиб демакдир. Бу вожиб амал эса, уларнинг ҳолатидан хабардор бўлиш, улар ҳақида сўрашлик билан тўла-тўкис бўлади.

Демак, Ислом дини ва мусулмонларга талуқли ҳар қандай ҳодиса ва мавзу бизга ҳам тегишлидир ва биз ундан юз ўгирмаймиз».

(1) Муснади Аҳмад 993, Сунани Абу Довуд 4530, Сунани Насоий 4734

(2) Субулус-салом, 3/342

(3) Саҳиҳи Бухорий 5665, Саҳиҳи Муслим 2586

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Барчангизни рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳ таоло сизу-биздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин!

🌷 تقبل الله منا ومنكم صالح الأعمال

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Саноқли кунлар..

Мана, рамазонни ҳам 10-куни чиқиб кетмоқда...

Эй одамлар! Дарҳақиқат, рамазон ойининг аввалги ўн куни ўтиб мана ойнинг ўртасида турибсизлар. Ҳеч қанча ўтмасдан охирги ўн кунга ҳам кириб борасизлар, сўнг ой ҳам якунига етади. Шундай экан, қандай солиҳ амалларни қилганингизни текширинг. Ўтган кунларни нима билан ўтказганингизни, қолган кунларни қандай ўтказишингиз ҳақида тафаккур қилинг. Ким яхши амаллар қилган бўлса шу йўсинда давом этсин. Кимки эътиборсиз ғафлатда ўтказган бўлса Аллоҳга тавба қилиб яхшиликларга етиб олсин. Албатта амаллар хотимаси билан. Аллоҳдан тақво қилинглар, сизларга фурсат қилиб берган ойни муҳофаза қилинглар (яъни ҳаққини адо этинглар)...

✍️Шайх Солиҳ Фавзондан насиҳат

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Биз Ғазо халқини – Рамазон билан табрикламанг. Чунки, бизга анча аввал эрта келиб бўлган, Рамазон!

©Ғазолик курсдошим

▪Барчамизга маълум Рамазонни таърифи: ушлашлик – яъни: нафсни ушлашлик, тийишлик.

▪Рамазонни шартларидан эса: нафсни – ейиш, ичиш, жимо ва шу каби... амаллардан сақлашлик.

▪Ғазо халқига эса: таърифи-ю шартлари анча аввал келиб бўлган!

Улар – ейиш, ичиш ва шу каби... нарсалардан анча аввал тўсилиб бўлган!😢

Ғазо халқи билан хар он бирга бўлинг. Ифтор олдидан солиҳ дуоларингизда уларни унутманг.

image
image
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group