Translation is not possible.

«Улар ўзларидан бошқаларга қарши бир қўлдирлар (умматдирлар) ».

«Мўминларнинг қонлари ўзаро тенгдир. Улар ўзларидан бошқаларга қарши битта қўлдирлар. Улардан энг қуйи даражадагиси берган омонлик ҳам нуфузлидир». (1)

Имом Санъоний раҳимаҳуллоҳ деди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:

"Улар ўзларидан бошқаларга қарши битта қўлдирлар", деган сўзларининг маъноси: Душманларига қарши бирлашадилар, бир-бирларини ёрдамсиз ташлаб қўйишлари жоиз эмас, балки, уларга душманлик қилган барчага қарши ўзаро бир-бирларига ёрдам берадилар демакдир. Гўёки уларнинг қўлларини ва ҳаракатларини бирдек ҳисоблади». (2)

Шайх Абдураҳмон Ҳаттоб айтади:

«Бу ҳадис амр маъносида келган хабардир (яъни, душманларга қарши бирлашсинлар деган буйруқни билдиради). Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳадислардан маъноси амрни билдирган, аммо лафзи хабар суратида келган ҳадисга мисол:

«Мўминлар ўзларининг дўстликлари, бирликлари, меҳр-оқибатларида бир жасад кабидир. У жасаднинг бир аъзоси касал бўлса, бошқа аьзолар бедорлик ва иситма билан бир-бирларини у аъзога (ёрдам беришга) чақиришади», деган сўзлари. (3)

Яъни, ўзаро меҳр-оқибатлик бўлишлари, бир-бирларига ёрдам беришлари ва уларнинг оғриқларига куйинишлари вожиб демакдир. Бу вожиб амал эса, уларнинг ҳолатидан хабардор бўлиш, улар ҳақида сўрашлик билан тўла-тўкис бўлади.

Демак, Ислом дини ва мусулмонларга талуқли ҳар қандай ҳодиса ва мавзу бизга ҳам тегишлидир ва биз ундан юз ўгирмаймиз».

(1) Муснади Аҳмад 993, Сунани Абу Довуд 4530, Сунани Насоий 4734

(2) Субулус-салом, 3/342

(3) Саҳиҳи Бухорий 5665, Саҳиҳи Муслим 2586

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group