Translation is not possible.

Саноқли кунлар..

Мана, рамазонни ҳам 10-куни чиқиб кетмоқда...

Эй одамлар! Дарҳақиқат, рамазон ойининг аввалги ўн куни ўтиб мана ойнинг ўртасида турибсизлар. Ҳеч қанча ўтмасдан охирги ўн кунга ҳам кириб борасизлар, сўнг ой ҳам якунига етади. Шундай экан, қандай солиҳ амалларни қилганингизни текширинг. Ўтган кунларни нима билан ўтказганингизни, қолган кунларни қандай ўтказишингиз ҳақида тафаккур қилинг. Ким яхши амаллар қилган бўлса шу йўсинда давом этсин. Кимки эътиборсиз ғафлатда ўтказган бўлса Аллоҳга тавба қилиб яхшиликларга етиб олсин. Албатта амаллар хотимаси билан. Аллоҳдан тақво қилинглар, сизларга фурсат қилиб берган ойни муҳофаза қилинглар (яъни ҳаққини адо этинглар)...

✍️Шайх Солиҳ Фавзондан насиҳат

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group