Фитр садақаси
•Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай дедилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр садақасини ҳар бир эркагу аёл, ҳур(озод) ва қул, катта ва кичик бўлган мусулмонга бир соъ хурмо ёки бир соъ арпадан белгилаб фарз қилдилар».
Бошқа ривоятда:
«Ва одамлар намозга чиқишларидан аввал адо этишларига буюрдилар», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривояти
•Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадор беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиши ва мискинларга таом бўлиши учун фарз қилдилар».
Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти
•Абу Саид Ал Худрий розияллоҳу анҳу шундай дедилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонларида уни (яъни, фитр садақасини) егуликдан бир соъ ёки хурмодан бир соъ ёки арпадан бир соъ ёхуд *ақитдан бир соъ ёки майиздан бир соъ қилиб берар эдик».
Бухорий ва Муслим ривояти
*Ақит – бу сутни қурутиб тайёрланадиган егулик.
•Фитр садақасининг таърифи:
Ҳар бир мусулмон номидан ҳайит намозидан аввал бериладиган муайян миқдордаги садақа.
•Ҳукми:
Фитр садақаси фарздир, уламолар фарз эканига ижмоъ нақл қилганлар.
•Кимлар бериши лозим:
Ҳар бир катта ва кичик, эркагу аёл, ҳур(озод) ва қул бўлган мусулмон фитр садақасини бериши вожиб ҳисобланади.
•Фитр садақасидан кўзланган ҳикмат:
Ҳадисда айтилгани каби рўзадор учун покланиш ва мискинларга бу муборак ва хурсандчилик куни таом бўлиши.
•Бериладиган вақти:
Афзали ҳайит куни намозга чиқишдан аввал адо қилиниши.
(Уламолар фитр садақасини ҳайит кунидан бир ёки икки кун аввал берса ҳам жоиз дейдилар, бу саҳобийлардан ворид бўлган).
Узрсиз ҳайит намозидан кейинга кечиктириш эса жоиз эмас.
•Фитр садақасининг миқдори:
Бир соъ (тахминан уч килограмм) миқдорида ҳурмо, майиз, буғдой(ун), гуруч ва шу каби озиқ-овқат ҳисобланган нарсалардан беришлик.
t.me/talababiz