Translation is not possible.

КУНДОШГА ҲАСАД

Кунларнинг бирида Ҳарамда масжидда намоз ўқиётганимда узоқ намоз ўқиб, тинмай дуо қилиб йиғлаётган ёши катта аёлга кўзим тушди. Унинг бу ҳоли мени ажаблантирди. Журъат қилиб ёнига бордим ва ундан қандай дарди борлигини - у нима сабабдан бундай илтижо қилаётганини сўрадим.

У ҳеч нарса демади. Мен қайта - қайта сўрадим.

Ҳалиги аёл ахири жавоб берди:

- Эҳ болам, нимасини айтай? Мен бир гуноҳкор, нобоб аёлман. Катта гуноҳ қилганман.  Турмушга чиққанимдан сўнг, анча йилгача тирноққа зор бўлдим. Айб менда экан. Эрим фарзандлик бўлишга қодир бўла туриб, мен сабаб зурриётсиз ўтишига мени виждоним йўл қўймади. Чунки у, жуда яхши, сабрли инсон эди. Айб мендалигини билса ҳам, ҳечам юзимга солмасди. Мен ўйлай - ўйлай бир қарорга келдим. Мендан ажрашмай туриб, фарзанд туғишга қодир аёлга уйланиши кераклиги ҳақидаги фикримни билдирдим. У кўнмади. Мен мажбурладим. Ҳатто муносиб сингил бўлиши учун ўзим шундай аёлни излашга тушдим. Топилди ҳам. Улар никоҳдан ўтишди. Лекин... энди мендаги олдинги шижоат қолмаган, қўзларимни парда қоплаган, қалбим ҳасаддан ўртанар эди. Бир жойда ўтира олмай, оёғи куйган товуқдек питирлай бошладим. Қани эди, ўша пайтда таҳорат олиб, намоз ўқисам эди - ю Роббимга яқинлашиб бу дунё ҳасратларидан қутилсам. Йўқ, у пайт бу нарсалар хаёлимга келмасди. Нима қилиб бўлса ҳам, уларнинг бахтларига чанг солгим, ораларини бузгим келарди. Мен ёниб кулга айланар, вақт ҳам ўтиб борар эди. Орадан бир йил ўтиб, у аёл ўғил фарзанд кўрди.

Энди эрим уларга яна яқин бўлди. Улардан ажралмай қолди. Бу иши табиий. Ахир шунча йил фарзанд ҳидини туйиш орзусида яшаганди. У улар билан қувонса ҳам, менинг ҳам қўлларимни қўйиб юбормаган, менга ҳам меҳрибон, мурувватли, бахтига шерик қилган эди.

Унинг қувониши мени баттар асабларимни бузар, мендан эмас, бошқадан фарзанд неъмати берилганига чидай олмай қолдим.

Шундай оғир синовлар билан кунлар ўтарди. Кунларнинг бирида эрим у хотини билан сафарга чиқадиган бўлиб қолди. Болани менда қолдиришди. Чунки, эримнинг мендан бошқа боласини топширишга ишончли инсони йўқ эди.

У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.

Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига бердим.

Унинг жажжи қўлчалари ёниб оқиб туша бошлади. Дарров хушимни йиғиб уни докторга олиб бордим.

Мен қилган ишимдан афсуслансам ҳам, гудакнинг айби йўқлигини билсам ҳам, кундошимдан ўч олганимдан хурсанд эдим.

Лекин... бир машъум хабар эшитдим. Эрим ва унинг хотини чет элда автоҳалокатга учраб, уша заҳоти жон таслим қилишибди.

Даҳшатга тушдим.

Бола менга қолди. Қилган ёмонлигим, зарарим ўзимга қолди. Мен уни боқиб тарбияладим. У ўз онаси эмаслигимни билса ҳам, мени \"онам\" дейди. Жуда ҳурмат қилади. Лекин унинг қўлига доим қараганимда қилган жирканч ишим эсимга келади. Унга бу ҳақида айтолмайман.

Лекин...

Роббимга нима деб, жавоб бераман? Гуноҳим кечириладими? Мени виждон азоби, бир дақиқага бўлсин, тарк этмайди.

©Умму Абдуллоҳ таржимаси

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Shunchalik zoʻr qiz ekanda Fatima😅

6 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Bir ayol har safar o‘g‘illaridan birontasini xulqida yomon o‘zgarishni ko‘rsa, darrov sadaqa qilib, taom tarqatar va ushbu:

Ularning mollaridan sadaqa ol.

Bu bilan ularni poklaysan, tozalaysan va ularning haqqiga duo qil.

(Tavba surasi, 103 -oyat)

ni o‘qib duo qilarkan:

“Allohim, ushbu sadaqam farzandimning axloqi poklanishi uchundir, chunki uning bu holi menga u kasal bo‘lib, xastalanganidan ko‘proq ta’sir qiladi, bezovta qiladi” der ekan.

Yana bir ayol bo‘lsa, kambag‘al edi, kunlik topganlariga kifoya qilarli kun kechirishardi.

Shu sabab sadaqa qilishga hech narsa topolmasdi.

Eri yoki o‘g‘li biron ayb, gunoh sodir qilishsa, kechasi turib Baqara surasini zam qilib namoz o‘qir va:

“Allohim, bu mening sadaqamdir, uni mendan qabul et.

Uni menga isloh qilib bergin”, deya duo qilardi.

Nima uchun vafot etgan inson dunyoga qaytish imkoni berilsa, sadaqani tanlaydi?

Bu haqda Qur’oni karimda:

“Va biringizga o‘lim kelib: «Ey Robbim, agar mening o‘limimni yaqin muddatga orqaga sursang, bas, sadaqa qilib solihlardan bo‘lsam”, demasdan avval Biz sizlarga rizq qilib bergan narsalardan nafaqa qiling”

(Munofiqun surasi, 10- oyat), deb aytilgan.

Nima uchun “Umra qilaman” demaydi, “namoz o‘qiyman” demaydi, “ro‘za tutaman” demaydi, balki “sadaqa qilaman” deydi.

Ilm ahli deyishdi:

Vafot etgan kishi o‘limidan keyin sadaqani qay darajada foydasi, asari ulkan bo‘lishini ko‘rgani uchun ham shunday deydi.

Sadaqani ko‘paytiringlar, albatta mo‘min qiyomat kunida sadaqasining soyasi ostida bo‘ladi.

Ayni damda siz qilishingiz mumkin bo‘lgan eng afzal sadaqa - ushbu o‘qiganingizni sadaqa niyatida boshqaga ulashishingizdir.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ҳаёт, Лайло билан гўзалдир.

Аммо Кўнгил, доимо Мавлони танлайди.

Лайло ташлаб кетиши мумкин.

Аммо на биз Мавлодан, на У биздан воз кечади...

Mavlono Jaloliddin Rumiy

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Oddiy ko’z qarashlar bilan hech narsa o’zgarmaydi. Oldiga borib ichingizdagilarni barchasini ayting, qo’rqmang, balki oxirgi marotaba ko’rib turgandirsiz..

Send as a message
Share on my page
Share in the group