UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

4 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Шейх Ясир Дусари советует прочитать утром всего 2 страницы Корана, а затем посмотреть на Баракат своего дня.

Тогда увеличьте до 4 страницы на следующий день, затем 10 и т.д.... Каковы последствия бараки в ваш день?

Ваши дела облегчаются, и вы сможете выполнить за 1 день то, что другие не смогут сделать за неделю!!

СубханаЛлах.

У вас есть проект /дело, который вы всегда хотели начать или завершить, но по какой то причине вы не можете?

Добавьте Коран в свое расписание и будьте свидетелями результатов для себя.

✍️ 4 Рамадана 1443 год

@fatawa_ulyama

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Олмонияга ўқишга борган бир араб йигит хикоя қилади.

Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли сохаларга оид махсулотларнинг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат ахолиси нихоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Хамбург шахрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам, бир нечта ёши улуғ аёллар бор, бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелка овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз хам бир столга ўтирдик, қорин хам очқаб кетганди, шундан шеригим кўпгина овқат буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат хам тезда келди.

Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатни деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган хам эдикки, кимдир бизни чақирди, қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб, кимгадир сим қоқди…

Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди, ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка (пул бирлиги) жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий охангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса бехудага кетказяпсизлар". Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари хақ эди.

Биз шуни тафаккур қилишимиз керак, бизнинг юртларда (араб давлатлари) ўзи ресурс кўп эмас, шундай бўлса ҳам, бировни чақирсак, одамлар нима дейди, деб, кўп егуликлар харажат қилиб юборамиз. Натижада кимлардир зор бўлаётган кўплаб овқатлар исроф бўлиб қолиб кетади. Бу биз учун амал қилишимиз керак бўлган дарс бўлди.

Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин, деб хонамиз деворига осиб қўйдик… "Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники".

Бу ҳикматни ҳар қачон овқатланганимизда, ёки душ қабул қилганимизда, ёки ресурслардан, масалан, электр, газ, сув ва ҳаказо… қай бири бўлсин, ишлатаётганимизда эслашимиз даркор !!!

Ресурсларнинг барчаси Аллоҳнинг неъмати, агар биз уни исроф қилиб юборсак, оқибатда унга зор бўлиб қолишимиз эхтимоли катта.

Уни ато қилган Роббимизга шукр қилиб, уни тежаб, керагича ишлатсак, Роббимиз уни яна ҳам зиёда қилади.

Аллоҳ таоло марҳамат қилган: “Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас”.

Муҳаммад Яҳёхон Муҳаммадхон ўғли таржимаси

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#boykot

❗️ Хурмолар бомбага айланмасин!

Рамазон ойи яқинлашмоқда. Бозорларимиздаги хурмоларнинг деярли ярми Исроил хурмоси эканлигини биласизми? Ким билади хурмони ичида нималар бор?

Ушбу ҳурмолардан тушган маблағлар Фаластиндаги мусулмон жонларимизни ўлдиришга сарф қилинади.

Бу хурмолар билан ифтор қиласизми?

📝Қуйида Исроил патентли хурмоларнинг рўйхати:

1.Bomaja

2.Carmel Agrexco

3.Delilah

4.Star Dates

5.Hadiklaim

6.Jordon river

7.Urban platter

8.King Soloman Dates

9. Sincerely nuts

10.Anna Sarah

11.Shah Co

12. Food to live

13. Navafresh

14. Tamara.

❗️Бу номдаги брендларни бойкот қилинг.

🔄Иложи бўлса буни тарқатайлик.

❗️Рамазони шарифда  олган бу хурмоларимиз мусулмон жонларимизни устига бомба бўлиб ёғилмасин.

Send as a message
Share on my page
Share in the group