UMMA TOKEN INVESTOR

About me

Тирик бӯлиб, тирик эмасман, Ӯлик бӯлиб, ӯла олмадим Бу дунёнинг, одамларига Шунча яшаб, кӯна олмадим Фатхия Туркистоний

Translation is not possible.
#Бир_мен_борман, мендан ичкари
Гоҳ! хаёлларим чулғаб олар
Кунлар ӯтар шамол сингари
Гоҳо ӯзим, ӯзимдан тонар
Бир мен борман, мендан ичкари
Мен йиғласам гоҳо кулади
Гоҳо эса азоблик баъри
"Ӯзи" билан сухбат қуради
Бир мен борман, мендан ичкари
Аъвом ичра бир ӯзи қолган
Кун кечирар ғариб сингари
Одамлардан чарчаган, толган
Бир мен борман, мендан ичкари
Уни сира тушуниб бӯлмас
Ниятлари осмон сингари
Кӯнглидаги умиди сӯнмас
Бир мен борман, мендан ичкари
Тавхид деган лаззатни тотган
Хаётида аста тонг отган
Қалбимнинг энг тубида ётган
Бир мен борман, мендан ичкари
Кимлар бордир, менимдан тонган
Мен йӯл олай манзилим сари
Роббиси билан ёлғиз қолган
Бир мен борман, мендан ичкари
Фатхия Туркистоний
04. 12. 2021
T.me/fatxiya_turkistoniy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#ҚИРҒИЗИСТОНИМ
Мен учун қадрдон, хар қарич изинг,
Бағрингда улғайдим гӯзал бӯстоним,
Аллалаб бешигим тебратган ӯзинг,
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Золимлар, зулмида билмаслар меъёр,
Динимга қаршидир сен тутган шиор,
Мен учун тор келдинг эй гӯзал диёр,
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Ёришмас қалбимга ёқсамда чироқ,
Диним - ла орамни қиляпсан йироқ,
Сендан воз кечмоқлик вожибдир бироқ...
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Диндорлар йӯлига қопладинг тикон,
Қолдирмай кетишдан ӯзга бир имкон,
Ӯттиз баҳорини кӯрсатган макон,
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Оилам сендадир, сендадир онам,
Лек динсиз ӯсмоғин, истамам болам,
Чорасиз ахволим, қилмоқда алам,
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Аллоҳнинг динига очгансан, уруш
Динимга хиёнат сен билан туруш,
Сенга ён босмоқда барча динфуруш,
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Холингни ӯйласам босади титроқ,
Мен учун севимли, эй азиз тупроқ,
Динимни сенданда севаман кӯпроқ,
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Салафлар йӯлини кӯрсатдинг қора,
Динимда яшашга қӯймадинг чора,
Фатхия юрагин қилмоқда пора,
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Фатхия Туркистоний
18. 07. 2025.
T.me/fatxiya_turkistoniy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#МЕНИНГ_ДИНДОШИМ
Дунё жим - замон тинч, уйқуда авом,  
Зулм қучоғида инграр болалар,
Қотиллик тинмасдан, этмоқда давом,
Ажал ёмғирида, ӯлар оналар  ,
Ё Раббим тугади сабру бардошим
Қатли ом бӯлмоқда, менинг диндошим
Биз шундай қӯрқоқмиз, жураътсиз шахслар,
Чорасиз ӯзгадан ёрдам кутамиз,
Тармоқда ӯзаро қилишиб бахслар,
Адоват қилишда ёвдан ӯтамиз,
Биродар ӯлароқ эгилган бошим,
Қатли ом  бӯлмоқда менинг диндошим
Очлик қӯлларидан тутмоқда хамон,
Тӯқлиги бӯлмоқда бугун армонлар,
Захминлар ҳам азоб чекмоқда ёмон,
Танқисдир, етишмас дори дармонлар,
Мен кимга отайин маломат тошим,
Қатлиом бӯлмоқда менинг диндошим
Ӯйлар олиб қочар, гоҳо узоққа,
Охири бормикан бу мудхиш йӯлни?,
Дардлар сиёҳ билан томади оққа,
Дуолар самога узатар қӯлни!
Шеърларим бӯлмоқда бугун сирдошим,
Қатли ом бӯлмоқда менинг диндошим!
Улар тирик жонлар, улар ҳам одам,
Ғазони тутқаздик ажал қӯлига,
Очлик силласини қурутиб мудом,
Умидсиз кӯз тикар уммат йӯлига,
Юрагим қон бӯлди, оқар кӯз ёшим,
Қатли ом бӯлмоқда менинг диндошим 
Шеър ёзиб ӯзимни авраб қӯяман,   
Кимнингдир қалбига етар деб зора,
Виждоним қийналар, дилни ӯяман 
Бир ечим топмоққа йӯқ менда чора
Гоҳида татимас еган туз - ошим,
Қатли ом бӯлмоқда менинг диндошим
11. 06. 2025.
Фатхия Туркистоний
T.me/fatxiya_turkistoniy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#РАМАЗОН
Хуш келдинг, рамазон, ойлар султони,
Бу кунга етмоқлик, қазою қадар.
Келибти гуноҳлар тӯкиш имкони,
Бу ойда дилозор бӯлманг биродар!
Билинглар кетмасдан, бу ой қадрини,
Қуруққа тотманглар, очлик жабрини,
Чиройли қилинглар, тоқат, сабрини,
Бу ойда дилозор, бӯлманг биродар!
Тунларни бедорда ӯтказар,  бу  ой,
Беҳисоб савобга етказар,  бу ой,
Дилдаги кирларни кетказар,  бу ой,
Бу ойда дилозор, бӯлманг биродар!
Ӯттиз кунлик меҳмон, ғанимат билинг,
Иблис кишанланди, савоб иш қилинг,
Халойиқ  бу  сӯзни, назарга илинг,
Бу ойда дилозор бӯлманг биродар!
Қуръоннинг хатмига шошиб қолинглар,
Садақотлар қилиб савоб олинглар,
Ғариблар қалбига, қувонч солинглар,
Бу ойда дилозор бӯлманг биродар!
Қадр кечалари, ғафлат босманглар,
Иғволи сӯзларга, қулоқ османглар,
Шу ойда  адашиб, йӯлдан озманглар,
Бу ойда дилозор бӯлманг биродар!
Бу ойнинг кетмоғи, келмоғидан тез,
Бӯш келмагин "нафси амморангни" эз,
Фатхия, сўзинга масъулият сез,
Шу ойда дилозор бӯлманг биродар!
Фатхия Туркистоний
28. 02. 2025.
T.me/fathiya_turkistoniy
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
#УММАТ
Ӯйлаб, холимизга соламан назар,
Бугун диндошларда, қолмади химмат!
Наҳот бу хорликдан, қилмаслар ҳазар?,
Тирик мурдаларга, айланди уммат!
Қӯлидан келгани, бӯлди ризқ териш,
Хатто ибодатлар, туюлар эриш,
Охирги ишлари, фақат бой бериш,
Тирик мурдаларга, айланди уммат!
Туркистон қул бӯлиб, қолмоқда Чинга,
Золимлар ошкора, чанг солар динга,
Бу ахвол оғирлик, қилмоқда менга,
Тирик мурдаларга, айланди уммат!
Юз йилдир ӯнглолмас, уммат ӯзини,
Ғофиллик кӯр қилди, ибрат кӯзини, 
Унутди салафлар, босган изини,
Тирик мурдаларга, айланди уммат!
Золим уйғоқларни, дорга осдида,
Хақдан тойганларни, ғафлат бостида,
Хотиржам ухларлар, хорлик остида,
Тирик мурдаларга, айланди уммат!
Бу авом зулмни, синовга йӯйди,
Жохилият одамлар, кӯзини ӯйди,
Уммат мусулмонга, ӯхшамай қӯйди,
Тирик мурдаларга, айланди уммат!
Маъданлар аслини, кӯрсатар селда,
Заррача жасорат, йӯқдир бу элда?!,
Ризқ қувиб қуввати, қолмади белда,
Тирик мурдаларга, айланди уммат!
Кӯплари адашиб, бидаътга дӯнар,
Уммат шу ухлоқи, холига кӯнар,
То бора нусратдан, умидим сӯнар,
Тирик мурдаларга, айланди уммат!
Сиғинар бошида, синган таёққа,
Ӯхшайди бошисиз, қолган оёққа,
Эргашмас йӯлида, турган маёққа,
Тирик мурдаларга, айланди уммат!
Шоирни бедорлик, олди домига,
Шеър ёзиб, Фатхия бӯлди номига,
Ӯзи ҳам қулаган, ғафлат комига,
Тирик мурдаларга, айланди уммат!
Фатхия Туркистоний
28. 02. 2025
T.me/fathiya_turkistoniy
Send as a message
Share on my page
Share in the group