Translation is not possible.
#ҚИРҒИЗИСТОНИМ
Мен учун қадрдон, хар қарич изинг,
Бағрингда улғайдим гӯзал бӯстоним,
Аллалаб бешигим тебратган ӯзинг,
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Золимлар, зулмида билмаслар меъёр,
Динимга қаршидир сен тутган шиор,
Мен учун тор келдинг эй гӯзал диёр,
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Ёришмас қалбимга ёқсамда чироқ,
Диним - ла орамни қиляпсан йироқ,
Сендан воз кечмоқлик вожибдир бироқ...
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Диндорлар йӯлига қопладинг тикон,
Қолдирмай кетишдан ӯзга бир имкон,
Ӯттиз баҳорини кӯрсатган макон,
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Оилам сендадир, сендадир онам,
Лек динсиз ӯсмоғин, истамам болам,
Чорасиз ахволим, қилмоқда алам,
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Аллоҳнинг динига очгансан, уруш
Динимга хиёнат сен билан туруш,
Сенга ён босмоқда барча динфуруш,
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Холингни ӯйласам босади титроқ,
Мен учун севимли, эй азиз тупроқ,
Динимни сенданда севаман кӯпроқ,
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Салафлар йӯлини кӯрсатдинг қора,
Динимда яшашга қӯймадинг чора,
Фатхия юрагин қилмоқда пора,
Эй ота маконим, Қирғизистоним!
Фатхия Туркистоний
18. 07. 2025.
T.me/fatxiya_turkistoniy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group