Translation is not possible.
#МЕНИНГ_ДИНДОШИМ
Дунё жим - замон тинч, уйқуда авом,  
Зулм қучоғида инграр болалар,
Қотиллик тинмасдан, этмоқда давом,
Ажал ёмғирида, ӯлар оналар  ,
Ё Раббим тугади сабру бардошим
Қатли ом бӯлмоқда, менинг диндошим
Биз шундай қӯрқоқмиз, жураътсиз шахслар,
Чорасиз ӯзгадан ёрдам кутамиз,
Тармоқда ӯзаро қилишиб бахслар,
Адоват қилишда ёвдан ӯтамиз,
Биродар ӯлароқ эгилган бошим,
Қатли ом  бӯлмоқда менинг диндошим
Очлик қӯлларидан тутмоқда хамон,
Тӯқлиги бӯлмоқда бугун армонлар,
Захминлар ҳам азоб чекмоқда ёмон,
Танқисдир, етишмас дори дармонлар,
Мен кимга отайин маломат тошим,
Қатлиом бӯлмоқда менинг диндошим
Ӯйлар олиб қочар, гоҳо узоққа,
Охири бормикан бу мудхиш йӯлни?,
Дардлар сиёҳ билан томади оққа,
Дуолар самога узатар қӯлни!
Шеърларим бӯлмоқда бугун сирдошим,
Қатли ом бӯлмоқда менинг диндошим!
Улар тирик жонлар, улар ҳам одам,
Ғазони тутқаздик ажал қӯлига,
Очлик силласини қурутиб мудом,
Умидсиз кӯз тикар уммат йӯлига,
Юрагим қон бӯлди, оқар кӯз ёшим,
Қатли ом бӯлмоқда менинг диндошим 
Шеър ёзиб ӯзимни авраб қӯяман,   
Кимнингдир қалбига етар деб зора,
Виждоним қийналар, дилни ӯяман 
Бир ечим топмоққа йӯқ менда чора
Гоҳида татимас еган туз - ошим,
Қатли ом бӯлмоқда менинг диндошим
11. 06. 2025.
Фатхия Туркистоний
T.me/fatxiya_turkistoniy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group