Translation is not possible.
#Бир_мен_борман, мендан ичкари
Гоҳ! хаёлларим чулғаб олар
Кунлар ӯтар шамол сингари
Гоҳо ӯзим, ӯзимдан тонар
Бир мен борман, мендан ичкари
Мен йиғласам гоҳо кулади
Гоҳо эса азоблик баъри
"Ӯзи" билан сухбат қуради
Бир мен борман, мендан ичкари
Аъвом ичра бир ӯзи қолган
Кун кечирар ғариб сингари
Одамлардан чарчаган, толган
Бир мен борман, мендан ичкари
Уни сира тушуниб бӯлмас
Ниятлари осмон сингари
Кӯнглидаги умиди сӯнмас
Бир мен борман, мендан ичкари
Тавхид деган лаззатни тотган
Хаётида аста тонг отган
Қалбимнинг энг тубида ётган
Бир мен борман, мендан ичкари
Кимлар бордир, менимдан тонган
Мен йӯл олай манзилим сари
Роббиси билан ёлғиз қолган
Бир мен борман, мендан ичкари
Фатхия Туркистоний
04. 12. 2021
T.me/fatxiya_turkistoniy
image
Send as a message
Share on my page
Share in the group