Translation is not possible.
#РАМАЗОН
Хуш келдинг, рамазон, ойлар султони,
Бу кунга етмоқлик, қазою қадар.
Келибти гуноҳлар тӯкиш имкони,
Бу ойда дилозор бӯлманг биродар!
Билинглар кетмасдан, бу ой қадрини,
Қуруққа тотманглар, очлик жабрини,
Чиройли қилинглар, тоқат, сабрини,
Бу ойда дилозор, бӯлманг биродар!
Тунларни бедорда ӯтказар,  бу  ой,
Беҳисоб савобга етказар,  бу ой,
Дилдаги кирларни кетказар,  бу ой,
Бу ойда дилозор, бӯлманг биродар!
Ӯттиз кунлик меҳмон, ғанимат билинг,
Иблис кишанланди, савоб иш қилинг,
Халойиқ  бу  сӯзни, назарга илинг,
Бу ойда дилозор бӯлманг биродар!
Қуръоннинг хатмига шошиб қолинглар,
Садақотлар қилиб савоб олинглар,
Ғариблар қалбига, қувонч солинглар,
Бу ойда дилозор бӯлманг биродар!
Қадр кечалари, ғафлат босманглар,
Иғволи сӯзларга, қулоқ османглар,
Шу ойда  адашиб, йӯлдан озманглар,
Бу ойда дилозор бӯлманг биродар!
Бу ойнинг кетмоғи, келмоғидан тез,
Бӯш келмагин "нафси амморангни" эз,
Фатхия, сўзинга масъулият сез,
Шу ойда дилозор бӯлманг биродар!
Фатхия Туркистоний
28. 02. 2025.
T.me/fathiya_turkistoniy
Send as a message
Share on my page
Share in the group