UMMA TOKEN INVESTOR

Followings
0
No followings
Translation is not possible.

ЯРАТИЛИШИМИЗ ҒОЯСИ

(1-ДАРС)

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

Маълумки Аллоҳ Таъоло Қуръонда:

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ

"Мен жинлар ва инсонларни , фақатгина менга қуллик/ибодат қилсинлар деб яратдим"-деган.

(Зориёт сўраси 56- оят)

Демак одамлар ва жинларнинг қуллик белгиси ибодат қилиш , ибодат қилганда ҳам фақат ва фақат Аллоҳ Азза ва Жалланинг ўзига ибодат қилиш экан. Ибодат деганда одамлар намоз, рўза , ҳаж каби амалларни тушунадиган бўлиб қолишган.Аслида эса ибодатнинг турлари жуда кўп.Агар банда бу амалларни Аллоҳга атаб, Аллоҳ ва Пайғамбари буюрган тартибда қилса, Аллоҳнинг ўзига ибодат қилган , бандалигини ўрнига қўйган ҳисобланади.Агар бир киши амалини , Аллоҳдан бошқасига атаб қилса, гарчи бу амал одамлар кўзида қанчалик чиройли кўринсада , фойдасиздир.Бу амал ширк деб аталиб, Аллоҳ Азза ва Жалладан бошқасига қилинган ибодатдир. Аллоҳ Таъало ўзидан бошқасига ибодат қилганлардан ғазабланади. Улар мушрик деб аталади. Уларни Аллоҳ Таъало асло кечирмайди.

Юқоридаги оятда келган , Аллоҳ Таъалонинг : " фақатгина менга қуллик/ибодат қилсинлар деб яратдим" -деганидан мақсад ҳам , уни ибодатда ёлғизлашдир.

Одамлар , шу жумладан пайғамбаримиз келган пайтдаги Маккаликлар ҳам Аллоҳга ибодат қилишганди. Аммо ўша ибодатларида Аллоҳ билан ўрталарига , ўзларининг бўтларини восита қилишар эди. Ораларида чиққан муаммоларни Аллоҳ буюрганидек эмас , ўзлари тўқиб чиққан қонунларга кўра муҳокама қилишарди. Аллоҳ ва унинг Пайғамбари уларни мушрик деб атади. Аллоҳ Таъало уларнинг ибодатларини қабул қилмади.Агар "ибодат" дан мақсад ; " ибодат қандай қилинса қилинаверсин " бўлганида эди, Аллоҳ Таъало : "фақат ўзимгагина ибодат қилсинлар, "- дер эдими?..

Аллоҳ ҳоҳласа тавҳид дарсларини қулай ва содда услубда тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Сиз эса диққат билан кузатиб боринг. Тавҳидсиз қилинган ибодат , Аллоҳдан бошқасига қилинган ибодатдир.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Ғариблар шундай кишиларки миллионлаб одамлар яшаган шаҳарларда яшайдилар . Аммо ёлғиз ва танилмасдан қолгандирлар . Катта - катта шаҳарларда у (ғариб)лардан бир ёки икки киши бордир.

(Суфён ас Саврий)

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Бидъатнинг ҳамма тури залолатдир

Пайғамбар алайҳиссалом :

كل بدعة ضلالة، وكل ضلالة في النار

"Ҳар қандай бидъат залолатдир.Ва ҳар қандай залолат (залолатни қилувчи)дўзахда"- деганлар.Агар бидъат حسنة (яхши) ва سيئة(ёмон) га ажралганда эди , пайғамбаримиз ҳар қандай бидъат (كل بدعة) демаган бўлар эдилар.Баъзи бидъатлар ёки бидъатлардан баъзилари деган бўлар эдилар.Бидъатни яхши ва ёмонга ажратиш ҳам, бидъатчилардан чиққан фитнадир. Улар ўзларининг "ахлатларини "беркитиш учун динга ҳар доим тухматлар қилиб келишади.Агар диннинг комил бўлганлигини пиёла тўла чойга қиёсласак , чой билан тўла пиёланинг устига яна чой қўйишни бидъатга қиёслаш мумкин.Ҳоҳ яхши ниятда бўлсин хоҳ ёмон ниятда бўлсин , чой тошиб кетади.Бидъатчилар ўзларининг бидъатларига далил қилиб , таровеҳ намозини жамоат билан ўқишни келтиришади.Аммо бу далил асоссиздир.Чунки таровеҳ намозини жамоат билан ўқишликни пайғамбаримиз бошлаб берганлар. Кейин уммат ўзига фарз каби кўриб олишидан андиша қилиб, жамоат билан ўқишни тўхтатганлар. Кейинчалик Умар розияллоҳу анҳу ҳалифа бўлганларида , саҳобалар билан истишора қилиб , такрор жамоат билан ўқишни бошлатганлар.Кўриниб турибдики бу иш, яхши бидъатга далилликдан чиқади.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

БИДЪАТЧИЛАРНИ ТИНГЛАМАНГ !

قال (إبن وهب)؛ وسمعت مالكا يقول؛ كان ذلك الرجل إذا جاءة بعض هولاءِ أصحاب الأهواء، قال؛ أما أنا فعلى بينة من ربي، وأما أنت فشاك فاذهب إلى شاك مثلك فخاصمه.

Ибн Ваҳб айтди: Моликни шундай деганини эшитдим:

"Шу одам унга ҳаво аҳлидан бир киши келганида шундай дерди: "Мен Роббимдан бўлган очиқ далил устидаман. Сен эса шубҳа ичидасан. Энди борда ўзингга ўхшаган шубҳачи билан тортиш". (Ибн Батта, "Ал -Ибанатус - Суғро/158).

قال ابن المبارك؛ إن لله مَلَائِكة يطلبون حلق الذكر، فانظر مع من يكون مجلسك، لا يكون مع صاحب بدعة؛

فإن الله لا ينظر إليهم. وعلامة النفاق؛ أن يقوم الرجل ويقعد مع صاحب بدعة.

Ибн Муборак айтади: "Аллоҳнинг бир гуруҳ малоикалари бордирки, улар зикр халқаларини қидирадилар. Сен ким билан ўтирганингга назар сол, бидъат соҳибининг ёнида бўлма!

Зеро, Аллоҳ уларга назар солмас. Нифоқнинг аломати, кишининг бориб бидъат соҳиби билан ўтиришидир (Ибн Батта, Ал -Ибанатус - Суғро/163)

قال عبدالله بن عمر السرخسي علم الحزن -صاحب إبن المبارك- ؛ أكلت عند صاحب بدعة أكلة، فبلغ ابن المبارك. فقال: لا أكلمك ثلاثين يوما.

Ибн Муборакнинг асҳобидан - Абдуллоҳ ибн Умар ас-Сарахсий Аламул Ҳузн деди:

"Бидъат соҳиби бўлган бир кишининг ҳузурида овқат едим. Кейин Ибн Муборак етишди ва айтди: "Сен билан ўттиз кун гаплашмайман".

(Ибн Батта, Ал -Ибанатус - Суғро/166)

Мусулмонман деган киши бидъатчилардан узоқ бўлиши шарт. Бидъатчилардан ҳеч қандай манфаат йўқ. Аллоҳ уларнинг амалларини фойдасиз қилиб қўйган. Уларнинг тутган йўли залолатдан иборатдир.

Бидъат аҳли бўлган воизлар тарафидан, шубҳа ва бидъат амаллар илм ва насиҳат тариқасида одамларга сингдириб келинмоқда. Оми одамлар бу ишларнинг фарқига бориб ёки бормасдан уларнинг фитналарига эргашиб кетаяптилар. Билингки, дин комил бўлган. Динга бир амални xoҳ яхшилик xоҳ ёмонлик мақсадида қўшишлик, диндан бир амални олиб ташлашлик билан баробардир. Бу эса Қуръон ва Суннатни инкор қилиш деганидир. Ўзингизни, аҳли аёлингизни ва болаларингизни бундай одамларнинг фитналаридан узоқ тутинг. Аҳли аёлингиз ва болаларингизга "фойда олишсин", деб тавсия қилганларингиз ичида, ботиллари жуда кўпдирки, улар чиройли тусдаги парда орқасида беркиниб, ўзини намоён қилмас.

Юқорида, салафларнинг бидъат аҳлига қарши тутган йўлидан, кичик бироқ ибратли маълумотлар келтирдим. Агар салафлар ҳаётини кузатсангиз, уларнинг бидъат аҳлидан ўзларини доимо узоқ тутганига шоҳид бўласиз. Улар бидъатчилар билан ўтиришмаган, саломлашмаган, дўст бўлишмаган, тортишишмаган, ҳатто бидъатчилардан битта ҳарф ёки битта оят хам эшитишни исташмаган.

" دخل رجلان على محمد بن سيرين من أهل الأهواء فقالا: يا أبا بكر نحدثك بحديث؟ قال: «لا» . قالا: «فنقرأ عليك آية من كتاب

الله» ؟ قال: «لا» . قال: «تقومان عني , وإلا قمت» . فقام الرجلان فخرجا , فقال بعض القوم: " ما كان عليك أن يقرأ آية؟ قال: إني كرهت أن يقرأ آية فيحرفاها فيقر ذلك في قلبي "

Ҳаво аҳлидан икки киши Муҳаммад ибн Сийринни ёнига келиб: "Эй Або Бакр сенга бир хадис айтайликми?" - дейишди. (Ибн Сийрин): "йўқ", - деди. Аллоҳнинг китобидан бир оят ўқийликми?"- дедилар. (Ибн Сийрин): "йўқ", - деди. (Кейин Ибн Сийрин): " Ё сиз туриб кетинг ёки мен туриб кетаман", - деди. Одамлар иккиси ўринларидан туриб чиқиб кетишди. У жойда ўтирган баъзилар, "Оят ўқишса сенга нима бўларди? (нима зарари тегарди)" - дейишди. (Ибн Сийрин): "Агар оят ўқиб, (маъносини) таҳриф этишса, бундан қалбимда васваса пайдо бўлишидан андиша қилдим", - деди. (Имом Лалакаи, "Аҳли Сунна вал жамоанинг эътиқоди" /242).

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

ТАСАВВУФДА "КАРОМАТ" НОМИ ОСТИДАГИ ТИЛ

ЗИНОСИ

Тасаввуф аҳлининг "нафс ўлдирувчи" ва "одоб аҳлоқ", "битмас туганмас ҳикмат"га ғиж- ғиж тўла китоблари ичидаги "тарбиявий" ҳикоялардан ярим шингил.

"Бир куни шайхимиз, менинг аёлимдан гап очаркан, уни бошдан оёқ, яширин ва ошкор ҳамма нарсасини ва бутун хусусиятлари билан айтиб берди. Шунчаларки, на кўпиртирди на камайтирди. Ростдан ҳам аёлим у айтгани каби эди. Қанча уринсам ҳам ҳеч қачон ўз аёлимни у каби таърифлаб бера олмасдим. Вахоланки, орамизда тўрт кунлик йўл бор эди. У аёлимни ҳеч кўрмаган эди..."

("Ал Ибриз". Абдул Азиз Даббағ, 91 с)

Буни даюслик деса ҳам бўлади. Шайҳи хотинини сўлаги оқиб муридига таърифлаб бераяпти. Даюс мурид жаҳл устида шайҳини бўғиб қўйиш ўрнига, оммага достон қилаяпти. (Ростдан хам шайҳи бу даюсни аёлини кўрмаганмикан? деб ўйлаб қолади бу ҳикояни ўқиган киши. Бунақа "шайх"лардан ҳар нарса кутиш мумкин). Тасаввуфчилар ўз китобларида "тасаввуфий! аҳлоқ"дан мана шунақа +18 ҳикоялар билан дарс бергандан кейин, бунақа "аҳлоқ" соҳиби муридлар ким бўлиб етишиб чиқиши ҳақида фикрингизни айтаверинг.

Send as a message
Share on my page
Share in the group