ЯРАТИЛИШИМИЗ ҒОЯСИ
(1-ДАРС)
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
Маълумки Аллоҳ Таъоло Қуръонда:
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
"Мен жинлар ва инсонларни , фақатгина менга қуллик/ибодат қилсинлар деб яратдим"-деган.
(Зориёт сўраси 56- оят)
Демак одамлар ва жинларнинг қуллик белгиси ибодат қилиш , ибодат қилганда ҳам фақат ва фақат Аллоҳ Азза ва Жалланинг ўзига ибодат қилиш экан. Ибодат деганда одамлар намоз, рўза , ҳаж каби амалларни тушунадиган бўлиб қолишган.Аслида эса ибодатнинг турлари жуда кўп.Агар банда бу амалларни Аллоҳга атаб, Аллоҳ ва Пайғамбари буюрган тартибда қилса, Аллоҳнинг ўзига ибодат қилган , бандалигини ўрнига қўйган ҳисобланади.Агар бир киши амалини , Аллоҳдан бошқасига атаб қилса, гарчи бу амал одамлар кўзида қанчалик чиройли кўринсада , фойдасиздир.Бу амал ширк деб аталиб, Аллоҳ Азза ва Жалладан бошқасига қилинган ибодатдир. Аллоҳ Таъало ўзидан бошқасига ибодат қилганлардан ғазабланади. Улар мушрик деб аталади. Уларни Аллоҳ Таъало асло кечирмайди.
Юқоридаги оятда келган , Аллоҳ Таъалонинг : " фақатгина менга қуллик/ибодат қилсинлар деб яратдим" -деганидан мақсад ҳам , уни ибодатда ёлғизлашдир.
Одамлар , шу жумладан пайғамбаримиз келган пайтдаги Маккаликлар ҳам Аллоҳга ибодат қилишганди. Аммо ўша ибодатларида Аллоҳ билан ўрталарига , ўзларининг бўтларини восита қилишар эди. Ораларида чиққан муаммоларни Аллоҳ буюрганидек эмас , ўзлари тўқиб чиққан қонунларга кўра муҳокама қилишарди. Аллоҳ ва унинг Пайғамбари уларни мушрик деб атади. Аллоҳ Таъало уларнинг ибодатларини қабул қилмади.Агар "ибодат" дан мақсад ; " ибодат қандай қилинса қилинаверсин " бўлганида эди, Аллоҳ Таъало : "фақат ўзимгагина ибодат қилсинлар, "- дер эдими?..
Аллоҳ ҳоҳласа тавҳид дарсларини қулай ва содда услубда тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Сиз эса диққат билан кузатиб боринг. Тавҳидсиз қилинган ибодат , Аллоҳдан бошқасига қилинган ибодатдир.