UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Мени менда дема, менда эмасман,

Бир мен бордур менда, мендан ичкари.

Мени мендан сўрма, менда эмасман,

Суратим бўш юрур тўндан ичкари...

Yunus Emre

https://t.me/+aqR6p-ivb740NjVi

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

baxt kop narsa emas

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.
39 weeks' Translate

#tafakkur

Baxt bu – ko‘p narsaga ega bo‘lish emas.

Baxt bu – boriga rozi bo‘lish, borini his qilishdir.

varis

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Баҳлул ҳақида ривоят

Ҳижрийнинг иккинчи асрида, мелодийнинг VIII асрида яшаб ўтган машҳур аллома Баҳлулнинг асл исм-шарифи Абу Ваҳиб Умару бўлган. У Куфа шаҳри (Ироқ)да дунёга келган ва шу ерда униб-ўсган. Баҳлул халифа Ҳорун ар-Рашид билан яқин алоқада бўлган. Унинг хусусан Ҳорун ар-Рашид билан мунозара ва баҳслари халқ орасида кенг ёйилиб, қимматли ҳикояларга айланган.

ХАЛИФА ТУҲФАСИ

Халифа Ҳорун ар-Рашид Бағдод шаҳрининг фақир-фуқаролари ва эҳтиёжмандларига тарқатгин деб Баҳлулга пича маблағ берди. Баҳлул уни олиб, бир оз ўйлаб турди-да, пулни халифанинг ўзига қайтариб берди. Ҳорун ар-Рашид бунинг сабабини сўраган элди, Баҳлул бундай жавоб берди:

— Шунча ўйлаб-ўйлаб шаҳарда халифанинг ўзидан кўра муҳтожроқ ва камбағалроқ кишини тополмадим, шунинг учун пулни ўзингизга қайтариб бердим, чунки сизнинг амалдору гумашталарингиз бозорларда туриб олиб, қамчи ва калтак зарби билан оддий халқнинг чўнтагидан охирги чақасини тортиб олиб, хазинангизга келтириб тўкмоқда. Шу сабабдан сизнинг пулга эҳтиёжингиз халқникидан кўра кўпроқ деб ўйлаб, уни ўзингизга қайтардим.

БАҲЛУЛНИНГ ПОДШОҲГА НАСИҲАТИ

Баҳлул саройга кириб, Ҳорун ар-Рашиднинг ёнига келиб ўтирди.

— Менга насиҳат қил, – ўтинди Ҳорун ар-Рашид ундан.

— Амиралмўъминин, сувсиз чўли биёбонда қолиб, ташналикдан ўлар ҳолатга етсангиз, сизга бир қултум сув бериб, ўлим чангалидан қутқарган кишига нима берар эдингиз? — сўради Баҳлул шоҳдан.

— Юз динор тилло берардим, — жавоб берди халифа.

— Агар сув эгаси пулга рози бўлмаса-чи?

— Подшоҳлигимнинг ярмини бағишлардим.

— Сув ичганингиздан сўнг, пешобингиз келмай қолиб, қийналиб қолсангиз, унда бу касални даволаган кишига нима берар эдингиз?

— Подшоҳлигимнинг қолган иккинчи ярмини берардим, — жавоб берди Ҳорун ар-Рашид.

— Шундоқ экан, сиз бу подшоҳлик билан нега бунча ғурурланасиз? Ахир подшоҳликнинг қиймати бир қултум сув ва бир марта ҳожат қилишдан иборат экан-ку! Хўш, шу арзимаган нарсага бечора халқни шунча зулмга мубтало қилиш ақлданми?! — деди Баҳлул.

ПИЁДА БАҲЛУЛ

Бир кун Баҳлул пойи-пиёда кетаётган эди, Бағдод шаҳри қозиси унинг орқасидан етиб келиб, сўради:

— Ие, эшагингни ўғирлатиб қўйдингми дейман, пойи-пиёда кетаётибсан?

— Гап эшакнинг ўғирланганида эмас, илоё сиз саломат бўлинг, чунки сизнинг сочингизнинг битта толаси менинг юзта эшагимга арзийди, — деб жавоб қайтарди Баҳлул.

КИМ АҲМОҚРОҚ

Аббосий Ҳорун ар-Рашид мамлакатнинг бутун аъёну ашрафлари ва боёнлари йиғинида Баҳлулни мазах қилмоқчи бўлиб, ундан сўради:

— Қани Баҳлул, айт-чи, шу пайтгача ўзингдан аҳмоқроқ кишини учратганмисан?

Баҳлул шартта жавоб қайтарди:

— Ростини айтсам, йўқ, – кейин Халифага имо қилиб қўйди-да, деди: — Бугун биринчи марта ўзимдан кўра аҳмоқроқ кишини кўриб турибман.

ФАРОСАТСИЗ ҲОКИМ ВА БАҲЛУЛ

Халифа Ҳорун ар-Рашид бир кишини вилоятга ҳоким қилиб жўнатди. Ҳоким шаҳарга келиши билан аҳолини майдонга йиғишни буюрди ва маъруза қилди:

— Халойиқ, худога шукур қилингки, одил ва фозил халифангиз бор, бошидан-оёғигача адолатга тўла ҳокимингиз бор, улар доим сизнинг хизматингизда! — Хуллас, халифани ва унга қўшиб ўзини роса мақтади ҳоким.

Ҳоким минбардан тушиши билан Баҳлул унинг ўрнига чиқди-да, жамоага қарата хитоб қилди:

— Халойиқ! Менга ишонинг, ҳоким жаноблари айтган гапларнинг ҳаммаси тўғри ва рост. Ул зот ҳақиқатни рўйи-рост сўзладилар! Мен бу валинеъматни яхши танийман, худо сизларга лутф қилиб шундай беозор ҳокимни ато этибди, сизлар унинг қадрига етиб, айтган сўзидан сира чиқманглар!

Баҳлул сўзини тугатиб, минбардан тушди ва ўз иши билан машғул бўлиб кетди.

Ҳоким бир куни унинг орқасидан одам юбориб чақиртирди-да, сўради:

— Эй фақир инсон! Сен кимсан, бизга бунчалик меҳру муҳаббат кўрсатганинг боиси не?

Баҳлул жавоб берди:

— Гап ўртамизда қолсин, ҳеч кимга лом-мим дема. Сен халқни аҳмоқ қилдинг, мен эса — сени.

БАҲЛУЛНИНГ ИҚРОРИ

Бир киши қозига Баҳлул устидан “Менинг кўйлагимни ўғирлади” деб шикоят қилди.

Қози Баҳлулни чақириб сўроқ қилди:

— Сен бу одамни аввал кўрганмидинг?

Баҳлул индамади. Шунда қози асабийлашиб, Баҳлулга деди:

— Эртагача муҳлат бераман, ростини сўзлайсан.

Эртасига даъвогар ва Баҳлул қози ҳузурига келганда, қози ундан такрор сўради:

— Сен бу одамни аввал кўрганмидинг?

— Ҳа, — тезда жавоб берди Баҳлул.

Қози суюниб кетди, чунки у Баҳлул айбига иқрор бўлди деб ўйлаганди-да. Сўнг сўради:

— Қаерда, қайси пайтда кўргансан?

— Кеча, худди шу ерда, сизнинг ҳузурингизда.

ЖИННИХОНА

Ҳорун ар-Рашид саройида хизмат қилувчи кишилардан бири кўчадан ўтиб кетаётган эди. Баҳлул билмасдан уни қаттиқ туртиб юборди. У киши зарбнинг кучидан йиқилиб тушди. У ўрнидан турди-да, Баҳлулга зарда билан ўшқирди:

— Ҳой аҳмоқ! Менинг кимлигимни биласанми ўзи?

— Албатта, биламан! Чунки сизни бир неча марта яқиндан кўрганман, — жавоб берди Баҳлул.

— Қаерда кўргансан? — сўради ҳалиги киши.

— Жиннихонада, — жавоб қайтарди Баҳлул.

— Воҳ! Мен сени аҳмоқ десам, девона ҳам экансан-ку! Мен Ҳорун ар-Рашид саройида хизмат қиламан, — дағдаға билан деди ҳалиги одам.

— Шунинг учун жиннихона деяпман-да, — деди Баҳлул.

ОДИЛ ХАЛИФА

Бир куни Баҳлул жамоатга қарата шундай деди:

— Ҳорун ар-Рашид — одил ва инсофли подшодир.

Бу гапдан халойиқ таажжубланиб, ҳайрон қолди, чунки Баҳлул ҳеч қачон бунақа гаплар айтмасди. Шунинг учун унинг ўзидан сўрашди:

— Нимага асосланиб, халифани одил деяпсан?

Баҳлул жавоб берди:

— Кеча халифанинг ҳузурида бўлган эдим, унинг ўзи шахсан шундай деди.

ИНСОНИЙЛИК ВА ВАҲШИЙЛИК

Халифанинг бир неча солиқчиси жуда камбағал бир деҳқондан солиқ тўла деб қисти-бастига ола бошлади. Деҳқон сариқ чақам ҳам йўқ деб қасам ичар, ялиниб-ёлворар, аммо солиқчилар унинг гапига қулоқ солмасди. Давлат солиқчилари охири унинг гапига ишониб, жаҳлдан деҳқоннинг кулбасига ўт қўйиб юборишди.

Бечора деҳқон додлаганича нуқул бир гапни қайтарар эди:

— Бу инсонийлик эмас, балки ҳайвонийликдир.

Иттифоқо, шу ердан Баҳлул ўтиб қолди, деҳқоннинг гапини эшитиб, унга деди:

— Оғайнижон, аксинча, бу инсонларнинг иши, бир ҳайвоннинг бошқа ҳайвон уйига ўт қўйганини қаерда кўргансан?

ИТНИ ҚАЙТАРИШ УСУЛИ

Бир киши донишманддан сўради:

— Агар ит менга ташланса, нима қилишим керак?

— Қуръони Каримнинг фалон оятини ўқисанг, ит дарҳол сендан қочади, — жавоб берди донишманд.

Бу суҳбатни эшитиб ўтирган Баҳлул ҳалиги кишига деди:

— Ҳар эҳтимолга қарши бир таёқ ҳам ол, чунки баъзи итлар араб тилини билмайди.

БАҲЛУЛ ВА УНИНГ ҚИЗАЛОҒИ

Бир куни Баҳлул қизалоғи билан кўчадан кетаётган эди, тўсатдан тобут кўтарган бир гала одам кўринди. Қизалоқ ҳайрон бўлиб отасидан сўради:

— Дадажон, бу одамлар нимани кўтариб кетишаётибди?

Баҳлул тушунтирди:

— Улар тобутни кўтариб кетишаяпти, ичида ўлик одам бор, уни гиламсиз, чироқсиз, нонсиз ва сувсиз бир жойга олиб боришади.

— Дадажон, унда бизнинг уйга олиб боришаётган экан-да!

КИМГА ҚИЙИН

Бағдод шаҳри доруғаси Баҳлулнинг ёнига келиб, деди:

— Сен билан хайрлашгани келдим. Бошқа шаҳарга ишга кетаётибман.

— Вой-бў, жуда қийин бўладиган бўпти-ку! — деди Баҳлул.

— Ҳа, сенга қийин бўлади, чунки мен бўлмайман-да, – деди доруға.

— Йўқ, – деди Баҳлул,– сен борадиган шаҳар аҳолисига қийин бўлади, демоқчиман.

ХАЛИФА ВА ТАХТ

Баҳлул бир куни шошиб Ҳорун ар-Рашиднинг саройига кирса, халифанинг тахти бўш турибди. У тап тортиб ўтирмай, бориб тахтига ўтирибди. Мулозимлар ва навкарлар Баҳлулни дўппослаб, тахтдан тушириб олди. Баҳлул азбаройи калтакнинг зўридан йиғлаб турган эдики, Ҳорун ар-Рашид кириб келди ва сўради:

— Нима гап?

Воқеани кўпиртириб унга сўзлаб бердилар. Ҳорун навкарларни койиб, Баҳлулга тасалли бера бошлади.

Баҳлул эса:

— Мен ўзимга эмас, сизнинг ҳолингизга йиғлаётибман, чунки бир неча дақиқагина тахтингизга ўтириб, шунча калтак едим. Сиз умр бўйи шу тахтда ўтирибсиз. Бунинг оқибати не бўлишини ҳеч ўйлаб кўрдингизми, амиралмўъминин?

ФОЙДАЛИ ТИЖОРАТ

Бағдодлик савдогар бир куни бозорда Баҳлулни учратиб қолди.

— Жаноб Баҳлул, қандай мол сотиб олсам, катта фойда кўраман? — сўради у.

— Темир ва пахта сотиб ол, — жавоб берди Баҳлул.

Савдогар унинг айтганини қилиб, жуда катта фойда қилди.

Савдогар иккинчи марта Баҳлулни кўрганида сўради:

— Эй девона Баҳлул, катта фойда қилиш учун қанақа мол сотиб олай?

— Пиёз ва қовун сотиб ол, — жавоб берди Баҳлул.

Савдогар яна Баҳлулнинг айтганини қилиб, пиёз ва қовун сотиб олди, аммо ўша йили ҳаво иссиқ келиб, қовун ва пиёз сасиб кетди, савдогар уларни дарёга оқизиб юборишга мажбур бўлди. Натижада катта зарар кўрди.

Савдогар тезда Баҳлулни қидириб топди:

— Берган маслаҳатингдан ўргилдим, нуқул зарар кўриб, қарзга ботдим-ку?! — деди куюниб у.

— Биринчи марта менга жаноб деб мурожаат қилдинг, олийжаноблик билан жавоб бердим, аммо кейинги дафъа мени девона дединг, мен ҳам девоналарча жавоб қилдим, — деди Баҳлул.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Abu Hurayra Roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:

"Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:

Qanchadan-qancha ro'zadorlar borki, ularning ro'zasi ochlikdan boshqa narsa emas. Qanchadan-qancha namozxonlar borki, ularning namozdan topadiganlari uyqusizlikdan qiynalish, xolos", deganlar".

 

  Ibn Moja va Ahmad rivoyat qilishgan.

Send as a message
Share on my page
Share in the group