#tasavvuf
АЙЛАМАС
Қуддусий Бобо шеъри
Қайси шеърким кимсани маст ҳамда гирён айламас,
Йўқ ҳаловат унда гар ҳеч ташна райён айламас.
Аҳли ҳолга аҳли ҳол шеъри берур завқу сафо,
Аҳли зоҳир сўзини ҳол аҳли бурҳон айламас.
Шуаронинг қалблари Ҳақнинг хазойини эмиш,
Ҳам муқаллид сўзлари ушшоқни ҳайрон айламас.
Аҳли ҳолнинг қалбига илҳом этар шеърни Худо,
Аҳли зоҳир сўзлари иршоди ихвон айламас.
Аҳли ҳолнинг сўзлари ғофилни огоҳ айлагай,
Аҳли зоҳир шеъри ишқу жазба аён айламас.
Аҳли ҳолнинг сўзлари ҳақдурки Ҳақдан сўзлар ул,
Аҳли зоҳир сўзлари ташвиқи ёрон айламас.
Бор неча шеъри равон, нозик, хушоҳанг ҳам етук,
Аммо ўқиб, тинглаганлар, касби ирфон айламас.
Қуввати илм бирла сўйлар шеърни кўп аҳли камол,
Бағрини ёқиб ошиқнинг ишқ ила бурён айламас.
Бетакаллуф сўзланган сўз ошиққа ҳолат берур,
Кулфат ила сўйланган шифойи атшон айламас.
Аҳли ҳол шеъри қалбларга ўқ каби таъсир этар,
Аҳли зоҳир шеърни қалбда дўсту меҳмон айламас.
Гарчи бор ҳусну фасоҳат йўқ ва лекин лаззати,
Оқилни беҳуш этиб, ақлин паришон айламас.
Ҳол билан сўзланмаган сўз шеъри Қуддусий каби,
Мосиво меҳрийла обод қалбни вайрон айламас.
Луғат:
Райён айламоқ – чанқоғини жаннат суви билан қондирмоқ;
Бурҳон айламоқ – ҳақиқат деб қабул қилмоқ;
Муқаллид – тақлидчи;
Ушшоқ – ошиқлар;
Иршод айламоқ – тўғри йўл (ҳидоят)га бошламоқ;
Ихвон – дўст, биродар;
Бурён айламоқ – кабоб қилмоқ;
Мосиво – Ҳақдан ўзга барча;
Атшон айламоқ – ташна қилмоқ.
Таржимон: Одилжон Раҳматуллоҳ
KANALGA ULANISH:
👇👇👇
https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy