#қадрият
#натти
НАТТИ
Бир куни ҳамкасбим, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Умида Абдуллаева билан Жейнов араблари ҳақида суҳбатлашиб қолдик. Умида опа менинг “Олтин воҳа” радиосида бўлиб ўтган радиочиқишимни тинглаганликлари ва суҳбатда зикр этилган бир сўз у кишининг диққатини тортганини сўзлаб бердилар. Сабаби ушбу сўз олима опамизнинг момолари, Қарши шаҳри Бузрукобод маҳалласи (Қизилмасжид атрофи)да 1926-2013-йилларда яшаб ўтган раҳматли Каромат Турдиева нутқида кўп бор қўлланилар экан.
“Момом:
БУРНИМДА ТИЛЛА НАТТИ,
ОЁҒИМ СОВУҚДАН ҚОТДИ.
– деган мақолни кўп айтар эдилар. Аммо ундаги “натти” сўзи нимани англатишини билмас эдим. Радиосуҳбатингиздан билиб олдимки, аёлларнинг бурунлари ўрта пардасига тақиладиган қимматбаҳо тақинчоқ экан”, – дея сўзлаб бердилар Умида Абдуллаева.
Мақол мени жуда қизиқтириб қўйди, чунки у ҳам бадиият жиҳатидан, ҳам маъно-мазмун, ғоя жиҳатидан пухта, пишиқ бўлиб, киши нутқини безар эди. Унда “кўрпасига қараб оёқ узатишни билмайди”, “кўнгли осмон, чўнтаги армон”, “катта гапириб, кичик юради”, “усти ялтироқ, ичи қалтироқ” каби маънолар киноя, кесатиқ, пичинг йўли билан, қолаверса, юксак одоб ва ҳаё билан ифода этилган.
Яна бир қизиқарли жиҳат шуки, ушбу мақолни айтиб юрадиган Каромат момо Қарши шаҳрида туғилиб ўсган, бутун умр Бузрукобод маҳалласида истиқомат қилган. Унинг нутқига Жейнов арабларининг “натти” сўзи ҳамда бу сўз қўлланган юқоридаги мақол қандай келиб қолди экан?!
Мен бу мақолни шу вақтга қадар ҳатто Жейновда ҳам эшитмаган эдим ва бу мен учун ажойиб топилма бўлди. Сизчи, сиз Жейновда бу мақолни эшитганмисиз? Бу ҳақда изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Одилжон Авазназаров, доцент
КАНАЛГА УЛАНИШ:
👇👇👇
https://t.me/Jeynov_arablari_rasmiy