UMMA TOKEN INVESTOR

Lola Alimova shared a
Translation is not possible.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

**************************************************************************

Қандай ҳам яхши неьмат бу сув!

**************************************************************************

Энди парҳез ичимликлари ҳақида ҳам бир оз сўз юритамиз. Кузатишларга қараганда, парҳез ичимликлари, ҳатто паст калорияли бўлса ҳам, уларни озиш учун истеьмол қилувчи одамларда вазн нинг ортишига сабаб бўлар экан.

Жуда кўпчилик одам суньий ичимликлар тана учун сувнинг ўрнини босади деб ўйлайдилар. Чунки бу ичимликлар таркибида сув бўлгани учун тана ҳамма керак нарсасини олди - деб ўйлаймиз. Аммо бу хато бўлиб чиқди. Яқин муддатдаги таркибида кофеин бўлган ичимликларнинг истеьмоли кўпайиши соғлиқ билан боғлиқ бўлган кўплаб янги муаммоларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Тананинг ёғ босиши туфайли бузилиши, унинг парчаланиш йўлидаги биринчи қадами бўлса керак. Баьзи ичимликлар бошқаларига қараганда кўпроқ зарар етказади. Агар бу парҳез ичимликларида қанд бўлганида эди, миянинг унга талабини бироз қондирган бўларди. Чунки у миядаги кофеин ақлий ва жисмоний фаолиятни кучайтириш учун бўшатиб юборган АТФ молекуласининг қувватини ўрнини тўлдирган бўларди. Аммо 1980 нчи йилларнинг бошида ичимлик саноати ўзига янги қурол – аспартамни олди. Бу модда қандга нисбатан 180 марта ширинроқ, аммо мутлақо қувватсиз. Ҳозирги пайтда бу модда ҳамма жойда ишлатилади.

Аспартам ичакда парчаланади ва аспартат ҳамда фениланин номли иккита кучли аминокислота, шунингдек метил спирти ва формальдегид ҳосил қилади. Аспартамнинг қарийб 10% и формальдегид ва метил спиртига айланади. Бу икки модданинг эса кўз асаб толалари ни шикастлантириб, ҳатто кўрликга сабаб бўлиши медицинага яхши маьлум. Ҳозирги кундаги кўздаги сариқ доғнинг дистрофияси ва ретинопатия (кўз тўқимасининг ҳалок бўлиши) га, ҳатто анча ёш одамлар ичида ҳам, қанд ўрнини босадиган суньий моддаларнинг ўлчовсиз ишлатилиши сабаблиги маьлум.

Яна аспартамнинг қўшимча “ҳунар”лари қаторига мия шишларининг пайдо бўлиши ва иккиламчи асаб бузилишлари ҳам киради.

Доктор Г. Дж. Робертс аспартамнинг таьсири ҳақида атрофлама тадқиқот олиб борди ва “ Townsend Letter for Doktors and Patients” – номли тўпламнинг 2002 нчи йил июл сонидаги ўз мақоласида тадқиқотларининг натижаларини эьлон қилди. У 1200 та мижозининг касаллик тарихларидан бутун бошли коллекция йиғди. Аспартамдан фойдаланиш оқибатида қуйидаги асабий асоратлар ривожланган: 43 фоиз бош оғриқлари, 31 фоиз онгнинг ғалати ўзгариши ва хотира йўқолиши, 13 фоиз бўшашиш ва уйқуга берилиш, 11 фоиз қуёнчиқсимон тиришишлар, 3 фоиз қуёнчиқ тутиши ва тарқоқ склероз, 10 фоиз нутқнинг жиддий бузилиши, 8 фоиз кучли тремор, 6 фоиз кучли ҳаракат чанлик ва оёқларнинг безовталаниш синдроми, 6 фоиз одатдан ташқари юз оғриқлари учраган.

Докторнинг айтишича уларнинг озуқасидан қанд ўрнини босувчи суньий моддалар олиб ташлангач, аҳволлари яхшиланган. Сизга маьлум бўлиши учун шуни қўшимча қиламизки, мия ҳужайралари ва кўз асаб толаларининг метил спирти ва формальдегид билан зарарланиш оқибати тузалмайди. Шу нинг учун аспартамлик ичимликларни ичиш оқибатида инсон фақат зарар кўради ва оқибатлари танада йиғилиб бораберади.

Кофеинга ўхшаб аспартам ҳам миянинг озуқа захираларига ҳужум қилади. Ҳосил бўлган (ГМФ) гуанозинмонофосфат ва (АМФ) аденозинмонофосфат эса очлик туйғусини юзага келтиради. Буни фан исбот қилганига анча вақт бўлган. Бунда инсон ҳали ичагидаги овқат тўла ҳазм бўлмай туриб қорни очгандек бўлади ва овқат ейишга киришади.

Кофеин одатланиб қолишни келтириб чиқаргани учун, уни истеьмол қилувчи одамларни ҳам наркоман дейиш мумкин. Кофеинли парҳез ичимликлари ҳам ҳаракатли ҳаёт кечирувчи одамларни ор тиқча овқат едиргани сабабли семиришга олиб келади. Унутмаслик керакки ейилган овқатдаги қувватнинг 20% игина мияга етиб боради. Қолгани эса, агар мускуллар ишига ишлатилмаса, ёғ сифатида йиғилади.

Миянинг ширинликга муносабати эса бундан ҳам муҳимроқ. Фанда бу нарсага “цефалик эффект” – дейилади. Кўп йиллар давомида ширинлик истеьмол қилиш натижасида инсонда шартли рефлекс пайдо бўлади. Тил ширинликни ҳис қилиши билан мия жигарга янги қувват манбаи бўлган қандга ўтишга буйруқ беради. Жигар эса ўз навбатида танадаги захира бўлган оқсил ва крахмалдан қанд ишлаб чиқармай қўяди. Балки қонга ўтган овқатдаги қувват манбаларини йиғишга киришади. Олимлар Майкл Тардофф, Марк Фридман ва бошқаларнинг аниқлашича бу цефалик реакция модда алма шиш жараёнини озуқа тўплаш жараёнига ўзгартиради. Натижада қайта ишланувчи моддалар камаяди ва иштаҳа кучаяди.

Агар қанд бундай реакцияни келтириб чиқарса, бу жигар танага кириб келаётган ҳамма овқатни назорат қилишга мажбур бўлди демакдир.

Аммо тилда ширинлик мазаси пайдо бўлгани билан танага озуқа моддалар кирмаса, овқатланиб олиш ҳисси табиийга айланади. Жигар мияга овқатланиш лозимлиги ҳақида хабар беради. Шунинг учун калорияси бўлмаган ширин модда қанчалик кучли бўлса, очлик ҳисси ҳам шунча кучли бўлади. Бу эса ўз навбатида ортиқча овқат ейишга олиб келади.

Олимлардан Бландел ва Хиллнинг айтишича, озуқа бўлмаган қандни алмаштирувчилар, хусусан аспартам эритмаси иштаҳани уйғотиб, кучли овқатланишга эҳтиёж туғдиради. Яьни қорин таомга тўла бўлсада, очлик ҳисси йўқолмайди.

Мисол учун, ҳали 30 ёшга бормаган бир йигит доимий равишда шундай ичимликларни ичар эди. У бошқа студентлар каби қандайдир ишларни тугатишга шошилар эди. Ўқиши тугашига яқин яхши гина семирди. Диплом олгач озмоқчи бўлди. Ҳар куни аспартамлик ичимликдан кунига 8 банкадан ичди. Икки йил ичида яна 15 кг. га семирди. Унинг бўйи 165 см. бўлганидан квадрат шаклга кириб қолгандек кўринарди. У қийналиб юрарди. Қадам ташлаш учун у бутун жуссаси билан бурилишга мажбур бўларди. Бундан ташқари у танасига керак бўлгандан анча кўп овқат ер ва орқасидан ичимлик ичарди.

3 йил аввал у бутунлай суньий ичимликлардан воз кечди ва ҳозир соғлом хушқомат йигитга айланди. Албатта унга физкултура билан шуғулланиш ҳам катта ёрдам берди.

Аспартат ва фениланин. Кофеин ва аспартам танага тушганидан кейин мия, жигар, буйраклар, ошқозон ости бези, эндокрин безлари ва ҳоказолар ишини стимуллайди, яьни қўзғатади. Аспартам аспартат ва фениланинга парчаланади. Бу иккови мия ҳужайраларига қувватлагандек таьсир кўрсатади.Уларнинг биргаликдаги таьсири мияни тезда янги тартибда ишлашга ўргатади. Чунки ўрганиб қолиш туфайли танага бошқа табиий аминокислоталарга нисбатан кўпроқ бошлайди.

Суньий қанд ўрнини босувчи моддалардан организмга кириб келувчи қувват заҳираларига сезгир асаб тизимларини стимуллаш учун фойдаланиш вазн ортишига қараганда жиддийроқ муаммоларни келтириб чиқаради. Айниқса бу аёлларнинг бола туғиш аьзолари учун жиддий муаммолар келтириб чиқаради. Шу сабабли кейинги даврда кўкрак бези раки билан оғриган аёллар кўпайиб қолди. Чунки бу моддаларнинг таьсири сут безлари ҳаддан ташқари кўп пролактин моддасини ишлаб чиқаришга олиб келади. Шунингдек аспартам келтириб чиқарадиган, аммо фан томонидан камроқ ўрганилган асоратларидан бири мияда пайдо бўладиган шишлардир. Тажриба учун аспартам бериб боқилган каламушларда мия шиши кўпайган.

Аввал ҳам айтганимиздек инсон танасининг сув захираси тугаётгани ҳақида хабар бериш услублари кўп. Агар инсон уни суньий қўшимчалар қўшилган суюқликлар билан чанқоқни қондириш эса муаммонинг чуқурлашишига олиб келади холос. Кофеин рухсат берилган наркотик моддалардан ҳисобланади. Наркотик моддаларнинг асосий белгиси одатланишга олиб келишидир. Бу хусусият айниқса болаларда тез юзага чиқади. Болалар ҳаётининг аввалги йилларида бундай моддаларнинг истеьмоли улар мактаб ёшига етганида яна ҳам тезроқ одатланишга олиб келади.

Мана энди эй мўмин биродар, саноат ишлаб чиқараётган ичимликлар билан Аллоҳ бизга ато этган ва ичишга буюрган оддий сув билан фарқини оз бўлса ҳам тушундинггиз. Ҳозир таркиби да кофеин ва аспартам бўлган озиқ овқат маҳсулотлари ниҳоятда кўпайиб кетди. Буларни истеьмолини чеклаш, истеьмол қилинганидан кейин кўп миқдорда сув ичиб таьсирини йўқо тиш соғлом бўлиш омилларидан ҳисобланади. Инсон учун энг яхши овқат - бу Аллоҳнинг ўзи ёйиб қўйган дастурхонидаги овқатлар ва ичимликлардир. Бу дастурхон ташқарисидаги нарса лар ҳар қанча лаззатли бўлсада, шайтоннинг изи ҳисобланиб, унга эргашмаслик буюрилган дир. Албатта тузоқ қўювчи ўз ўлжаси учун ёқимли ва севимли бўлган нарсаларни хўрак қилиб қўяди. Тузоқдан мақсад эса ўлжанинг ҳалокатидир.

Биз ҳозирги кунда гиёҳванд бўлиб қолганмиз. Кунимиз чойсиз ўтмайди. Айниқса рамазон ойида бир ҳўпламгина сув билан оғиз очган бўлиб, чойнак чойнак чойларни аччиқ дамлаб ичиб юборамиз. Устига устак турли туман овқатларни иштаҳа билан, қорин тўйганига қара май, мазза қилиб туширамиз. Ўша овқатларни сифатли ҳазм қилиш учун ҳам тоза сув ниҳоят да керак. Акс ҳолда эса ҳужайраларга сув етишмай, турли нохуш ҳолатлар юз беради. Шунинг учун бу масалада ҳам Аллоҳнинг амри ва Росулининг суннатига қайтишимиз бениҳоя зарур ма сала бўлиб қолди. Эрталабки ошлар, кечқурунги ифторликлар бизга фойда ўрнига ташвиш келтираётгани айни ҳақиқат. Эрталаб тана овқатга муҳтож бўлмаган ва ўзини таьмирлаш би лан машғул бўлаётганида биз ошқозонни тўлдириб унга машаққат туғдирсак, кечқурун ифторда кун бўйи чанқаган танага турли туман овқатларни тиқиштириб яна зулм қиламиз. Бу нарса бизга чиройли қилиб кўрсатилувчи одатий ҳол бўлиб қолган. Аллоҳ таоло золим эмасдир, аммо биз ўзимизга ўзимиз зулм қилиб туриб, оқибатини Аллоҳга тўнкайдиган бўлиб қолдик. Бунга мисоллар Қурьонда кўплаб келган. Шунингдек Аллоҳ золимларни тўғри йўлга сол майди! – деб эьлон қилинган. Келинг, овқатланишда ҳам Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ва асҳобларига эргашайлик! Аллоҳ берган покиза неьматларни покиза қилиб истеьмол қилайлик ва унга шукур қилайлик! Аллоҳ бизга ниҳоятда меҳрибон, бизга энг яхши нарсаларни ризқ қилиб берган, уни шайтоннинг сўзи билан булғаб, ўзгартириб истеьмол қилишни тўхтатайлик! Кимгадир бу сўзлар балки ёқмас, кўзига айрилиши мумкин бўлган даромадлари, бошқа мақсадлари кўринар, аммо бизнинг ва авлодларимизнинг саломатлиги учун зарур бўлган омиллардан бири шу!

ДАВОМИ БОР

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group