UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

Американинг бир нечта нуфузли университетлари талабаларининг, Ғ а з з о да қирғинни тўхтатишга чақириб қилаётган норозилик намойишлари, ҳукумат томонидан бостирилишга ҳаракат қилинишига қарамасдан тобора авж олмоқда.

(Қуйидаги видеоларда улардан айрим лавҳаларнт кўриш мумкин)

Бугунга келиб айрим университетлардаги устозлар ҳам талабаларни қўллаб қувватлаш учун дарсларни тўхтатиб уларнинг сафига ўтишмоқда экан.

Бу уларнинг каръерасига, кейинги ҳаётига таъсир қилиши, ишдан, ўқишдан ҳайдалиб кетишлари мумкинлигини билсаларда, инсонийликлари ғолиб келмоқда.

Ғарб ёшларининг аксари уйғоқлиги, бошқаларни ҳам уйғотишга ҳаракатлари, зулмга қарши туриш учун Исломда бўлиш муҳим эмас, инсонийлик, виждонлилик муҳим эканини кўрмоқдамиз.

Аллоҳ уларни ҳидоят билан шарафлантирсин!

Аслида уларнинг ўрнида биз - мусулмонлар бўлишимиз керак эди…Биродаримизга зулм бўлганда қарши туриш бизнинг зиммамиздаги бурч эди…

Аллоҳ бизларни кечирсин…

Суратда эса, Америкадаги университетлардан бири деворига осилган, ва ичига “Аллоҳ биз билан, Ф а л а с т и н га озодлик!” сўзлари ёзилган Ф а л а с т и н байроғи сурати.

Бу нарса буюк инқилобнинг муждаси, и с р о и л ҳукуматининг куни битаётганининг ишораси бўлиши мумкин!

Ўша кунларни кўриш насиб қилсин!

image
4 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

#изтироб

Худди бизга даҳли йўқдек лоқайд бўлиб ўтказиб юборган кўп ишлар бошимизга келади бир кун.

Дунёда энг ёмон жиноят - ЛОҚАЙДЛИКдир!

Чунки у - бошқа барча жиноятларнинг ёйилиб, томир отишига сабаб бўлади!

Бир жиноят илк бор намоён бўлганида унга қарши туриш ўрнига лоқайд бўлган одам ҳам ўша жиноятга шерикдир!

Чунки жиноятни тўхтатиб қолишга имкони бўла туриб, индамай бир четга чиқди ва унинг авж олишига имкон яратиб берди.

"Мен яҳудийларнинг кучидан қўрқмайман, аксинча мусулмонларнинг лоқайдлигидан қўрқаман. Яҳудийлар биздан олган нарсаларини куч билан олишмаган, аксинча бизнинг лоқайдлигимиз ва бепарволигимиз туфайли олишган" - деган шайх Али Тантовийнинг қўрққан нарсасига дунё гувоҳ бўлиб турибди.

Бугун инсоният тарихида мисли кўрилмаган қирғин бўларкан, бу ишга лоқайд қараб ўтирганлар, одамийлик сиёқини йўқотган кимсалардир.

Йўқса, ҳеч нима бўлмагандек ҳотиржам яшай олмасдилар.

Зеро бугун, қалбида заррача шафқат ва инсонийлик бўлган бирор инсон ҳотиржам ўтиролмай қолди.

Бутун дунёдаги ИНСОНлар “Одамларни ўлдиришни бас қилинг!” деб ҳайқирар экан, ўзини мусулмон санайдиганларнинг ўйнаб-кулиб юрганини кўриш ғазабга келтирмоқда!

Ё Аллоҳ! Мусулмоннинг фақат номи қолдими? Қани ор, қани номус, қани шараф?!

Тинмай портлаётган бомбаларнинг ҳам бу ўлик умматни уйғотишга кучи етмаяпти. Мусулмон уммати ўрнига Ғарбдаги одамлар уйғонмоқда!

Лекин биз мусулмонларчи?!

Биз эса уйқуда ҳам эмас, мутлоқ ўлик эканмиз!

Чунки бизни лоқайдлик ва қўрқоқлик деган иллатлар тугатиб битирган экан!

Қачон уйғонамиз?!

Қачон бу дунё зийнатларидан кўзларимизни узиб, асл ҳақиқатларни кўришни бошлаймиз?

Биз англашимиз ва уйғонишимиз учун яна қанча мусулмон ўлиши керак?!

Токи ҳар бир мусулмон: “Бўлаётган адолатсизлик ва вахшийликларда менинг ҳам айбим бор, чунки чин солиҳ банда бўлолмаяпман” деб, ўзини ислоҳ қилиш йўлига ўтмагунча, зулмга қарши турмагунча ҳолат ўзгармайди.

“Қирғин бўлаётган, зулм бўлаётган жойларда танишимиз бўлмаса, бизга нима?…” деган одамларни ҳам эшитдим.

“Биз Фаластинни ва аҳлини танимасмиз, аммо Аллоҳ бизни танийди ва биз ўзимизни танишимиз ва Қуръонда васфи келган мўъминларга айланишимиз учун бўляпти бу барча ишлар! Шунчалар ҳам қалби кўр жоҳилмизми?!

Бизнинг золимдан фарқимиз нима?!

У очиқ ўлдиряпти, биз эса биродарларимизни аллақачон ўлдириб бўлганмиз!

Улар билан бу умматнинг парчалари эканимизни унутган ва уларни душман қўлида қолдирган кунимиздаёқ ўлганмиз!…” деб хайқиргинг келадию аммо ўликка гапиргандан маъно йўқ, кимдир ўлса истиржо қилинади.

“Ўлик” уммат учун ҳам истиржо айтишдан бошқа сўз тополмаяпман:

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъуун!

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Бугун мени қаттиқ маҳзун қилган ва йиғлатган сурат:

Шимолий Ғ а з з о даги оила ифтори. Дастурхонда ўт-ўлан(ажриқ)дан пиширилган шўрва ва лимондан бошқа ҳеч нарса йўқ…😢😢😢

Суратга яхшилаб қаранг, сўнг, ифторлик пайтидаги дастурхонингизга назар солинг диндошим. Нималарни ҳис қиляпсиз?

Рамазон рўзасининг фарз қилиниш ғояларидан бири - мискинларнинг ҳолини тушуниш эди.

Аммо кўпларимиз буни тушунишга ўзимизга фурсат бермаяпмиз.

Негаки, кун бўйи емай-ичмай юрганимиз билан, ифторда албатта зиёфат бўлишини, бир эмас бир неча ҳил анвойи таомлар бизни кутиб турганини биламиз.

Бошқа ойларда кечки таом учун битта таом тайёрланган бўлса, Рамазонда ифторликка махсус тайёргарлик кўриш, суюқ-қуюқ, салат, сомса, ширинликкача қилиш, кунда кун ора ифторга меҳмонга бориш ё меҳмон кутиш одатга айланган.

Бечора ошқозон бир йилда бир дам олиш ўрнига икки баробар ишлашга маҳкум.

Бўғзигача овқат тиқилган жасад билан ибодатда хушуъ ва ҳузуъ қаёқда?..

“Ифторга нима есак экан?…”

“Саҳарликка қайси таом ейилса кун бўйи тўқ тутаркин?” деган ташвиш билан Рамазон ўтиб кетади.

Бу туришда қачон оч қоламизу қачон мискинлар ҳолини ҳис қиламиз?!

Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобалари Рамазон ойида ғазотларда юрганлари, саҳарлик ва ифторликлари бир неча дона хурмо, сут ёки сув бўлгани ҳақида ривоятларни ўқисак ҳам озгина ибратланмаймиз.

“У зотнинг умматларимиз” деб даъво қиламизу аммо нафсимизни тийиш ўрнига худди Фирьавннинг ҳаётидек шоҳона ва тўкин яшашдан лаззат олиш илинжида ҳаракатдамиз.

Рамазон ойи таом ойи эмас ибодат ойи эканини унутгандекмиз.

Бугун бизларнинг барча ғайратимиз, шижоатимиз - ошхонада жавлон уриш бўлиб қолди гўё…

Умматнинг, қиличларни сихларга айлантириб, кабоб уриб, қўраларда айлантириб, елпиб ўтиришдан бошқа “жиҳоди” қолмагандек…

Аёллар таом тайёрлашга, эркаклар пул топиб масаллиқ келтиришга сарфлаётган вақтининг ҳеч йўқ чорагини Қуръон тиловати ва илм олишга сарф этишга имкон қилмайдилар.

Гўё ифторга яхши овқат қилмаса Рамазоннинг ҳаққи адо этилмайдигандек.

Аслида Рамазондан мақсад қоринни эмас, иймонни тўйдириш эмасмиди? Иймон таом билан эмас, Қуръон билан, илм билан, ибодат билан тўлмасмиди?…

Қоринларимиз тўляпти аммо иймонларимиз оч қолмоқда…

Йўқса, биродарларимиз ажриқ еб ўтирганда томоғимиздан луқма ўтмаган бўларди…

Аллоҳ бизга раҳми келсин!😢

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Как же он прав…

9 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Рамазон остоналарда тураркан, мен унга қай ҳолатда етиб келаётганим ҳақида тафаккур қилдим…

“Қалбим уни кутиб олишга ҳозирми?

Мен ўткан Рамазондан бери қанчалар ўзгардим?

Нималарни, кимларни йўқотдиму, нималарга эришдим ва кимларни топдим?

Бугунга қадар юрагимда, ҳаёлимда, ҳаётимда нималар ўзгарди?

Бу Рамазондаги буюк фурсатни қўлга киритишга соғлигим, кучим, ҳимматим, вақтим етармикин?

Унинг ҳар лаҳзасидан нафсимни ислоҳ қилиб олишдан, Роббимни рози қилиб олишдан фойдалана оламанмикин?…” деган саволларни ўзимга берган ҳолда қаршилаяпман уни.

Мен бу Рамазонга, юрагим ғуссаларга тўлган, оламнинг ўзгариб, янада тезкор, янада шафқатсиз бўлиб бораётганидан зада бўлган ҳолатда яқинлашяпман…Худди ҳеч нарсанинг ранги қолмагандек, туйғуларимдаги барча ранглар кўз ёшларим билан бирга ювилиб, шаффофлашиб, янада ҳассослашиб кетгандек гўё…

Ўткан Рамазондан бери жуда ўзгардим…Ўзгаришимга сабаблар кўп бўлди.

Энг аввало, ўткан умримни сарҳисоб қиларканман, ҳаётимда йўл қўйган хатоларим яққол кўрина бошлади.

Аввалига тавба ва надомат қоришиб тушкунликка тушдим. Сўнгра ўзимни қўлга олиб, Аллоҳнинг раҳмати ғазабидан кенг эканига бўлган умидимни уйғотдим…

Аллоҳ ширкдан бошқа барча нарсани кечиришига ишонаман!

Мени ўзгартирган энг муҳим ҳодиса, 5 ойдан бери давом этаётган қирғин бўлди…

Кўп нарсаларга теранроқ қарашимга, ўзим учун муҳим ва номуҳим бўлган нарсаларни фарқлаб олишимга, мўъминлик, ўлим, Жаннат ва дўзаҳ, Қиёмат Куни, охират даҳшатларини чуқурроқ ҳис қилишимга сабаб бўлди у…

Шу чоққача, бошимга келганлар, мусибатлар арзимас бўлиб қолди уларнинг бошига келганлар олдида. Мен ўзимни жуда сабрли одам деб ўйлардим токи уларнинг сабри ва матонатини кўрмагунча…

Менинг йўқотганларим уларнинг йўқотганлари олдида ҳеч нарса эмаслигини англадим. Улар менга, иймоннинг тасдиғи қандай бўлишини амалда кўрсатишди…

Тилимда, дилимда келтирган иймоним амалимда ноқис бўлганини ҳис қилдим…

Мен ўзимга дахли бўлмаган кўп нарсаларни четга суриб, ўзимни ислоҳ қилишга қаттиқ киришдим…Натижа Аллоҳдан.

Рамазонни орзиқиб кутганим рост…Худдики, у бошланиши билан юракдаги кемтиклар тўлиб, барча оғриқлар, изтироблар ортда қоладигандек,

рангпар чеҳраларга қизил югуриб, оқ-қора тасвирли ҳаёлларга, рангсиз, сассиз қолган туйғуларга яна ранг ва оҳанг қайтадигандек…

Рамазонда ҳамма нарса бошқача руҳиятда бўлади доим…

Аммо ундан ҳар ким турли ҳолатда чиқади. Сўнггида зафар ва энг хайрли ғаниматлар билан чиқишни қасд қилган одам, бошланишида қаттиқ ғайрат билан киришмоғи шарт. Бошию охири хайрли бўлсин.

Аллоҳим бу Рамазонни ҳаммасидан бошқача қилсин…Урушлар тинсин, тоғутлар синсин, мўъминларнинг юзи кулсин, юраклар сурурга тўлсин…

Малоҳат Анвар

Истанбул.

2024 й.

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group