UMMA TOKEN INVESTOR

Translation is not possible.

БИР ОЯТ

وَسَارِعُوا إِلَىٰ مَغْفِرَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالْأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ

Оли Имрон сураси 133-оят

Яъни, "Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг!".

Шошилинг! Чунки ўлим кутиб ўтирмайди.

"Эртага тавба қиламан"...

"Эртага ўқишни тартибга соламан"...

"Эртадан парҳезни бошлайман"...

"Эртадан қуръон ёдлашни бошлайман"...

"Эртага фалон беморни бориб кўраман"...

Эрта келади, аммо биз бирорта ҳам мақсадимиз сари ҳаракат қилмаган бўламиз.

Узун орзулар ҳақида эса асло сўраманг. Худди ўлмайдигандек орзулар, режалар қилаверамиз...

Ўрни келганида шуни айтай, бир неча дақиқа олдин вафот этганларнинг ҳам юқоридаги каби режалари, орзу-умидлари бор эди.

Шошилинг, чунки беғам бўлиш сизга жуда қимматга тушиши мумкин.

Санобуҳий айтади:

"Ямандан Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни кўриш учун сафарга чиқдик. Мадинага етиб келганимизда бизга Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот этганларига беш кун бўлганини айтишди!".

Беш кун кечикиш уларни саҳобалик бахтидан жудо қилди.

Шошилинг! Кечикиш бизни жаннатдан маҳрум қилиб қўйиши мумкин!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Баъзи одамлар сизни тарк қилишади.

Лекин бу қиссангизнинг ниҳояси эмас.

Балки қиссангиздаги уларнинг ижросининг ниҳоясидир.

Шундай экан маҳзун бўлманг.

Ҳаёт ўйлаганингиздан жуда ҳам қисқа, сиз йўлингизда давом этинг, чунки кетган инсонларнинг кетишлиги бу хойрнинг ўзгинаси. Хеч қачон хеч кимга қолишини сўраманг, қолгувчи бўлган эса сизнинг қол дейишингизга ҳам қарамайди. У хеч қачон сиздан кетмайди, сиз-сиз қиссасини тасаввур қилолмайди. Сиздан кетмаган инсонни махкам ушлаб қолинг, кетганлардан сиз ҳам воз кечинг!

image
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

7 views
Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

Аллоҳ устингиздан раҳматларини ёғдирсин, Аллоҳдан тақво қилинглар ва даромадлар мавсумини ғанимат

билинглар!!!

• Чунки даромадлар бозори очилди! Тавба дарвозаларини  қулфланиб қолмасидан, мудом уларни қоқинглар!

• Ғафлат даромаднинг олдини тўсади, гуноҳ эса зиён сари етаклайди.

Ҳар қандай эшик сиз учун қачондир ёпилиши мумкин, илло Роббингизнинг эшиги бундан мустасно!

• Аллоҳникидан бошқа дарвоза олдида турган банда ўта хордир.

• Аллоҳдан бошқасидан умидвор бўлганнинг қўйни пуч ёнғоққа тўлгандир. Аллоҳдан бошқаси учун амал қилганнинг амаллари зоедир.

• Аллоҳникидан бошқа барча сабаблар пучдир.

•  Аллоҳнинг дарвозаларидан бошқалари ёпиқдир.

Рўзанинг фазилати ва хусусиятларидан бири: Жаннатда рўзадорларга хос эшик бордир. Рўзадорлар қиёмат куни ана ўша эшикдан чақириладилар. У эшикнинг номи "Райён"дир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоятида жаноб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:

"Кимда ким Аллоҳ йўлида жуфт нарса инфоқ қилса, (яъни жуфт от, жуфт туя ва шунга ўхшаш) Жаннат эшикларидан: "эй Аллоҳнинг бандаси, бу яхши амалдир", деб нидо қилинади.

Намозхонлар (Жаннатнинг) намоз номли эшигидан чақирилади. Жиҳод аҳли жиҳод номли эшигидан чақирилади. Энди ким рўза аҳлидан бўлса, у (Жаннатнинг) Раййён номли эшигидан чақирилади.

Ким садақа аҳлидан бўлса, бас, у садақа эшигидан чақирилур. Шунда Абу Бакр ас-Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Ота-онам фидойингиз бўлсин, эй  Росулуллоҳ! Мазкур эшикларнинг барчасидан чақирилиш учун нима амаллар қилиш керак? Ўзи бирон киши ўша эшикларнинг барчасидан чақириладими?", дедилар.

Жаноб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, сизнинг ҳам ўшалар орасида бўлишингизни умид қиламан", деб жавоб бердилар.

Send as a message
Share on my page
Share in the group
Translation is not possible.

🌸СЕНИ СОҒИНДИК РАМАЗОН🌸

РОББИМ, БУ ОЙНИ МЎМИНЛАР УЧУН ПОКЛАНИШ ОЙИ, ЮКСАЛИШ ОЙИ, ҲУЗУРИНГДА ДАРОЖАТЛАР  КЎТАРИЛИШ ОЙИ ҚИЛГИН...

ҚАЛБЛАРИМИЗНИ НИФОҚДАН, ШИРК ВА БИДЬАТЛАРДАН ПОКЛАГИН..

ҲАР БИР АМАЛНИ ИХЛОС БИЛАН ПАЙҒАМБАРИНГ КЎРСАТГАНИДАЙ ҚИЛИБ ХУЗУРИНГДА ЁРУҒ ЮЗ БИЛАН БОРИШЛИККА МУВАФФАҚ ҚИЛГИН

БИЗЛАРНИ.. ОРАЛАРИМИЗДАН ХУЗУРИНГГА ҚАЙТГАН ЯҚИНЛАРИМИЗНИ, ИСЛОМ  ОЛИМЛАРУ ОБИДЛАРИНИ РАҲМАТИНГГА ЎРАГИН..

ТИРИК ЭКАНМИЗ ЎЗИНГДАН ЎЗГАГА ТИЗ ЧЎКТИРМА, ЎЗИНГДАН ЎЗГАГА ҚУЛ ҚИЛМАГИН, СЕНГАГИНА ҚУЛ БЎЛИБ ЧЎРИ БЎЛИБ ЯШАШ БАХТИДАН АЙИРМАГИН...

АЛЛОҲИМ ИСЛОМНИ ВА МУСУЛМОНЛАРНИ АЗИЗ ҚИЛ, ШИРК ВА МУШРИКЛАРНИ ЎЗИНГ ХОР ҚИЛГИН...

ҒОЗЗА ДИНИ УЧУН АЗИЯТ ЧЕКЯТГАН МАЗЛУМЛАРНИ ҚАМОҚЛАРГА ТАШЛАНГАН БИРОДАРЛАРИМИЗНИ ХУЗУРИНГДАН БЎЛГАН ОЛИЙ ДАРОЖАТЛАР БИЛАН МУКОФОТЛАГИН.

СЕН АЗИЗ ҚИЛГАННИ ХОР ҚИЛУВЧИ БЎЛМАС, СЕН ХОР ҚИЛГАННИ АЗИЗ ҚИЛУВЧИ БЎЛМАС , ПОДШОХЛАРНИНГ  ПОДШОХИ ЭЙ ҚИЁМАТ КУНИНИ ЁЛҒИЗ ХУКМДОРИ....

@ziyomadrasasi

Send as a message
Share on my page
Share in the group