Translation is not possible.

Аллоҳ устингиздан раҳматларини ёғдирсин, Аллоҳдан тақво қилинглар ва даромадлар мавсумини ғанимат

билинглар!!!

• Чунки даромадлар бозори очилди! Тавба дарвозаларини  қулфланиб қолмасидан, мудом уларни қоқинглар!

• Ғафлат даромаднинг олдини тўсади, гуноҳ эса зиён сари етаклайди.

Ҳар қандай эшик сиз учун қачондир ёпилиши мумкин, илло Роббингизнинг эшиги бундан мустасно!

• Аллоҳникидан бошқа дарвоза олдида турган банда ўта хордир.

• Аллоҳдан бошқасидан умидвор бўлганнинг қўйни пуч ёнғоққа тўлгандир. Аллоҳдан бошқаси учун амал қилганнинг амаллари зоедир.

• Аллоҳникидан бошқа барча сабаблар пучдир.

•  Аллоҳнинг дарвозаларидан бошқалари ёпиқдир.

Рўзанинг фазилати ва хусусиятларидан бири: Жаннатда рўзадорларга хос эшик бордир. Рўзадорлар қиёмат куни ана ўша эшикдан чақириладилар. У эшикнинг номи "Райён"дир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоятида жаноб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:

"Кимда ким Аллоҳ йўлида жуфт нарса инфоқ қилса, (яъни жуфт от, жуфт туя ва шунга ўхшаш) Жаннат эшикларидан: "эй Аллоҳнинг бандаси, бу яхши амалдир", деб нидо қилинади.

Намозхонлар (Жаннатнинг) намоз номли эшигидан чақирилади. Жиҳод аҳли жиҳод номли эшигидан чақирилади. Энди ким рўза аҳлидан бўлса, у (Жаннатнинг) Раййён номли эшигидан чақирилади.

Ким садақа аҳлидан бўлса, бас, у садақа эшигидан чақирилур. Шунда Абу Бакр ас-Сиддиқ розияллоҳу анҳу: "Ота-онам фидойингиз бўлсин, эй  Росулуллоҳ! Мазкур эшикларнинг барчасидан чақирилиш учун нима амаллар қилиш керак? Ўзи бирон киши ўша эшикларнинг барчасидан чақириладими?", дедилар.

Жаноб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, сизнинг ҳам ўшалар орасида бўлишингизни умид қиламан", деб жавоб бердилар.

Send as a message
Share on my page
Share in the group